Трансмиллий банклар фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари
ТРАНСМИЛЛИЙ БАНКЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ
Download 110.61 Kb.
|
kurs ishi original
3. ТРАНСМИЛЛИЙ БАНКЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ
ХУСУСИЯТЛАРИ ВА РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ Трансмиллий корпорациялар билан бир қаторда, жаҳон иқтисодиётида трансмиллий банклар ҳам жадал ривожлана бошланди. Улар пайдо бўлишининг энг умумий сабаби миллий-давлат чегараларидан чиқиб кетган ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши асосида ишлаб чиқариш ва капиталнинг байналмилаллашувидир. Трансмиллий банклар йирик инвестициялар ва юқори малакали ходимлар талаб қилувчи юқори технологияли, илмталаб соҳаларга кириб боришади. Бунда ушбу соҳаларни трансмиллий банклар томонидан монополия қилиш тенденцияси сезилмокда. Ўз экспанциясини кенгайтира бориб, трансмиллий банклар жаҳон бозорини ўзлаштиришнинг турли шаклларидан фойдаланадилар. Бу шакллар кўп жиҳатдан шартномага асосланади ва ҳиссадорлик капиталида бошқа фирмаларнинг қатнашишига боғлиқ эмас. Трансмиллий банклар иқтисодиётининг бундай шаклларига кўпинча қуйидагилар киритилади: 1) лицензия бериш; 2) франчайзинг; 3) бошқарув шартномалари; 4) техник ва маркетинг хизматларини кўрсатиш; 5) корхоналарни «калит остида» топшириш; 6) вақт бўйича чекланган қўшма корхоналар тузиш ҳақидаги шартномалар ва алоҳида операцияларни амалга ошириш бўйича келишувлар. Лицензия бериш трансмиллий банкнинг ички фирма шартномалари бўйича ҳам, технология беришнинг ташқи каналлари бўйича ҳам амалга оширилади. Трансмиллий банкларнинг жаҳон хўжалиги ва халқаро иқтисодий муносабатлар тизимидаги фаолиятининг яхши томонларини айтганда, уларнинг фаолият кўрсатаётган давлатлар иқтисодиётига негатив таъсирини ҳам айтиб ўтиш лозим. Мутахассислар қуйидагиларни алоҳида кўрсатадилар: трансмиллий банклар фаолият кўрсатадиган давлатларнинг иқтисодий сиёсатини амалга оширишга халақит бериш; давлат қонунларини бузиш; монопол нархлар ўрнатиш, ривожланаётган давлатларнинг ҳуқуқини чекловчи шартларга мажбурлаш. Умуман, трансмиллий банклар - хўжаликлараро алоқаларнинг доимий эътибор, ўрганиш ва халқаро назорат талаб қилувчи етарли даражада мураккаб ва доимий равишда ривожланиб бораётган феноменидир. Трансмиллий бирлашмалар нафақат саноатда, балки банк фаолияти йўналишида ҳам амалда ташкил этилади. Саноатлашган трансмиллий корпорациялар фаолиятининг ривожланиши билан йирик молия империялари трансмиллий банклар ташкил этилди. Улар трансмиллий корпорацияларнинг банк соҳасидаги турли кўринишларини ўзида ифода этади. Трансмиллий банклар бутун дунё бўйича ўзининг филиалларини очиб, миллий ҳудудлар бўйича чегараланмаган операцияларни амалга оширмоқда. Мамлакатлараро ва алоҳида давлатларнинг ички иқтисодий жараёнларида ўзининг валютавий ва молиявий назоратини ўрнатган. Ишлаб чиқариш ва капиталнинг байналмилаллашуви йирик компаниялар томонидан хорижда ўз бўлимларини ташкил этиши ва миллий корпорацияларнинг трансмиллий банкларга айланиши орқали экспансия ҳарактерига эга бўлади. Капитал олиб чиқиш халқаро банкларнинг шаклланиши ва ривожланишининг энг муҳим омилига айланмокда. Трансмиллий банклар вужудга келишининг аниқ сабаблари қаторига хаддан ташқари фойда олишга интилишни кўрсатиш мумкин. Ўз навбатида, кучли рақобат, бу курашда тирик қолиш зарурияти ҳам халқаро миқёсда ишлаб чиқариш ва капиталнинг концентрацияси ва трансмиллий корпорациялар пайдо бўлишига олиб келди. Жаҳон хўжалигида рўй берувчи иқтисодий жараёнларнинг объектив натижаси сифатида вужудга келган трансмиллий банклар қатор ўзига хос хусусиятларга эга. Трансмиллий банклар халқаро меҳнат тақсимотининг фаол иштирокчиси бўлиб унинг ривожланишига ўз хиссаларини қўшадилар. Трансмиллий банклар капиталининг ҳаракати, одатда, банк жойлашган давлатда бўлаётган жараёнлардан мустақил равишда рўй беради. Трансмиллий корпорациялар томонидан халқаро бозорларни эгаллашнинг энг янги шаклларидан бири хорижда махсус инвестицион компаниялар ташкил қилишдир. Бу компанияларнинг вазифаси трансмиллий корпорацияларнинг шўъба ва ҳамкорликдаги корхоналарининг маҳсулотларини минтақавий бозорларга чиқаришни рағбатлантириш учун уларни инвестициялашдир. Бундай усулдан алкоголсиз ичимликларни сотиш бўйича энг йирик халқаро компаниялар «Pepsi-cola» ва «Cocа-cola» Африкада фойдаланишади. Трансмиллий корпорациялар замонавий жаҳон хўжалигининг муҳим иштирокчиларига айландилар. Халқаро корпорациялар вужудга келиши ва ривожланишига мисол қилиб, ўз қўлида жаҳон кундалик электр жиҳозлари ва санаот ускуналари бозорининг 25% ини ушлаб турган «Electrolux» трансмиллий корпорациясини кўрсатиш мумкин. 1912 йилда икки швед компанияларининг бирлашиши натижасида вужудга келган «Electrolux» 20-йиллардаёк Австралия ва Янги Зеландия бозорига чиқиб, у ерда ўз ишлаб чиқаришини ташкил қилди. Охирги ўн йилликда «Electrolux» АҚШда учинчи ўринда турувчи, «Westinghouse», «Gibson» ва бошқа маркалар остида кундалик техника ишлаб чиқарувчи «White Consolidated» компаниясини, Италия ва бутун жанубий Европада энг йирик электр товарлари ишлаб чиқарувчи «Zanussi» компанияси ва шунингдек ГФР асосий электр товарлари ишлаб чиқарувчи «АЕG» фирмасини сотиб олди. Бу уч фирмани қўшиб олганидан кейин «Electrolux» 75 мамлакатда кундалик электротехникани ишлаб чиқариш, сотиш ва хизмат кўрсатиш бўйича ривожланган тизимга эга бўлган, ўз соҳасида жаҳонда етакчи компанияга айланди. Жаҳон хўжалиги ва халқаро иқтисодий муносабатлар ривожланишининг объектив қонунларига бўйсунган ҳолда, ривожланаётган мамлакатлар хусусий мақсадлар билан ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг ҳамда трансмиллий банкларнинг мамлакатлар иқтисодиётидаги манфаатларига мос келувчи зарурий параметрларни излаб топмоқдалар. Трансмиллий банклар ва ривожланаётган мамлакатлар ўртасидаги муносабатларнинг кенгайиши асосан 80 йиллардан бошланди. Бунга кўп жиҳатдан, ривожланаётган мамлакатларда қабул қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳақидаги бир қатор қонунларнинг қайта кўриб чиқилиши, катта имкониятлар яратди. Бу йилларда трансмиллий корпорациялар ва ривожланаётган мамлакатлар ўртасида пайдо бўладиган ҳар хил келишмовчилик ҳолатларининг суд орқали муҳокама этилиши камайиб бораётганлиги ва қандай ҳолатларга барҳам бераётганлиги қайд этилади. Трансмиллий банклар кўпчилик ривожланаётган мамлакатларда юксак ўзгаришларни вужудга келтираётганлиги билан бар қаторда, ушбу банклар техник тараққиётининг ички омилларига жуда катта имкониятлар очиб бермокда. Амалиёт шуни кўрсатмокдаки, трансмиллий банклар “учинчи дунё” мамлакатларининг ривожланишида юксак аҳамият касб этмоқда. Трансмиллий банклар глобал стратегияларнинг характерли белгилари бўлиб капиталнинг қўшилиши, бирлашиши, активларнинг ўзаро муносабатлари, глобал маркетингнинг рақобатли стратегияларини ва глобал вакиллик ҳисобварақларнинг тузиш кабиларни айтиб ўтиш мумкин. Натижада миллий ҳудуд ва давлатларда иккинчи табақали қарам тизим сифатида йирик интеграллашган молия тизими шаклланади. Мана 45 йилдирки дунёнинг машҳур журналларидан бири “The Banker” йирик банклар фаолиятини таҳлил қилади. 1970 йилда биринчи марта 300 та йирик банклар рўйхати нашр қилинди. Ҳозирги кунда бу рўйхат мингтага етди. Дунёнинг энг йирик бешталик банклари таркибига капитал ҳажми бўйича қуйидагилар киради: Industrial Commercial Bank of China (Хитой) China Construction Bank Corporation (Хитой) HSBS Holdings (Буюк Британия) Agricultural Bank of China (Хитой) JP Moran Chase & Co (АҚШ) Юқоридаги банкларнинг ҳаммаси трансмиллий банклар ҳисобланади. БМТ экспертлари хулосасига кўра активлари 2 миллиард доллардан кам бўлмаган ва хорижий филиаллари 5 давлатдан кам бўлмаган жойларда очилган банклар трансмилий банклар таркибига киради. 2000 йилга келиб трансмиллий банклар фаолиятини қайта ташкил этиш ва бу билан бизнес талабига кўра ўз бўлимларини қисқартиришни бошлади: Буюк Британияда 1985 йили 21,8 минг та бўлимдан 1999 йилда 15 мингга етди. 2001 йилда “Dresdner bank” инвестиция фаолияти билан боғлиқ бўлмаган, Европа чегараларидан четда жойлашган ва даромад олмасдан ишлаётган барча бўлимларининг фаолиятини тугатди. Бу ислоҳотларни амалга ошириш учун 200 миллион евро ҳаражат қилинди, лекин натижада йиллик 80-100 миллион еврога даромад ошди. Умуман олганда замонавий босқичда даромадлар ҳажмининг кенгайиш тентендияси кузатилмоқда. XXI асрнинг бошида дунёда баланс қиймати 100 миллиард доллардан ошиқ бўлган 847 та тижорат банки ҳисобга олинган бўлиб, уларнинг ярмидан ортиғи Европада жойлашган эди. 1988 йилда дунёнинг 25 та йирик трансмиллий банкларидан: 17 таси Японияда, 4 таси Францияда, 2 таси Буюк Британияда, АҚШ ва Германияда эса биттадан жойлашган эди. Ўша йилларда трансмиллий банкларнинг асосий фаолият тури бўлиб турли давлатларнинг тўлов ва савдо баланси дефицитини 11-21% ларда заём ва кредитлар бериш орқали ёпиш ҳисобланар эди. АҚШ банклари назоратида бўлган халқаро банклар – Халқаро валюта фонди ва Европа тараққиёт ва тикланиш банки ривожланаётган давлатларга давлат кафолати остида, иқтисодий-сиёсий талаблар билан заёмлар беришга ихтисослашгандир. Тижорат банклари халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида муҳим ва етакчи ўринни эгаллайди. Халқаро ҳисоб-китоблар банкнинг статистик маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда халқаро молия бозорларидаги операцияларнинг 50 фоизига яқин қисми 10 та тижорат банкнинг ҳиссасига тўғри келади. Жаҳон оборотидаги тўловларнинг 85 фоизидан ортиқ қисми тижорат банклари орқали амалга оширилмоқда. Халқаро операцияларнинг 56 фоизи Лондон, Нью-Йорк ва Токио бозорларида амалга оширилмоқда. Мазкур маълумотлар шундан далолат берадики: Биринчидан, тижорат банклари халқаро иқтисодий муносабатларни ривожлантиришда муҳим ўрин тутмоқда; Иккинчидан, тижорат банклари халқаро муносабатларда иштирок этаётган субъектларнинг тўлов операцияларининг мутлоқ асосий қисмини амалга оширишни таъминламоқда; Учинчидан, халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида халқаро тижорат банкларининг юқори даражадаги мавқеи юзага келди, улар халқаро молия бозорларидаги операцияларнинг ярмига яқинини амалга оширмоқда; Тўртинчидан, молиявий активлар билан амалга ошириладиган халқаро операцияларнинг асосий қисмини бир неча йирик молиявий марказларга тўпланиш тенденцияси кузатилмоқда. Халқаро ҳисоб-китоблар – хорижий валюталардаги талаб ва мажбуриятларни амалга ошириш ва тартибга солиш тизими бўлиб, турли мамлакатларнинг хуқуқий ва жисмоний шахслари ўртасидаги иқтисодий, сиёсий ва маданий алоқалар муносабати билан юзага келади. Халқаро ҳисоб-китоб муносабатлари, бир томондан, тўловларни амалга ошириш тартиби ва шартларини ўз ичига олса, иккинчи томондан, тижорат банкларининг уларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган кундалик фаолиятини ўз ичига олади. Бозор иқтисодиётининг муҳим ва ажралмас тузилмаларидан бири ҳисобланувчи трансмиллий банклар тизими ва халқаро муносабатлар доимо ўзаро боғлиқ шаклда ривожланиб келган. Шу билан бирга, банклар халқаро муносабатларда ҳисоб-китобларни амалга ошириш, хўжалик субъектларини кредитлаш, халқаро капиталларни қайта тақсимлашда воситачи сифатида иштирок этишда ёрдам кўрсатадилар. Трансмиллий банкларнинг халқаро вакиллик муносабатлари географик йўналиши, операция турлари ва муносабатларнинг ҳарактерига кўра фарқланади. Тижорат банкларининг ўзаро вакиллик муносабатлари географик йўналишига кўра ички ва ташқи муносабатларга бўлинади. Ички муносабатлар деганда, бир мамлакат ичидаги тижорат банклари ўртасидаги ўрнатилган ўзаро вакиллик муносабатлари тушунилади. Халқаро ҳисоб-китобларнинг асосий қисми ташқи вакиллик муносабатлари орқали амалга оширилади. Бунда тўловлар «Ностро» ва «Востро» вакиллик ҳисоб варақлари орқали амалга оширилади. Трансмиллий банклар йирик пул оқимларини турли валюталарда ҳар қандай муддатга кредитлар сифатида, ҳалқаро даражадаги қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларга жойлаштиради. Монопол саноат корхоналари Трансмиллий банклардан турли тижорат ахборотлари, таклифлар ва консультациялар, бошқарув структураси бўйича маслаҳатлар олади. Масалан, Япониядаги 11 та Америка Трансмиллий банклари филиаллари мамлакатдаги барча хорижий банклар жалб этган депозитларнинг учдан икки қисмига эгалик қилади. Трансмиллий банкларнинг энг асосий принципи ва фаолиятидан мақсади – ҳар қандай маблағларни жойлаштириш осон ва арзон бўлган жойга жалб этиш ва шундан даромад олиш. Шуни алоҳида айтиб ўтиш лозимки, Трансмиллий банклар ҳар қандай турдаги жамғармаларни, давлатникидан тортиб кичик омонатчиларнинг ҳам маблағларини қабул қилади. Трансмиллий банкларнинг кейинги асосий фаолият тури – кредит операцияларидир. Ҳозирда дунёдаги йирик саноат компанияларига банк бирлашмалари томонидан барча ҳорижий кредитларнинг 55%идан ортиғи берилган. Умумий ҳолда Трансмиллий банклар қарздорлари орасида трансмиллий корпорациялар ҳам, миллий фирмалар ҳам, бошқа банклар ҳам, кўпгина давлатларнинг ҳукуматлари ҳам топилади. Америка Трансмиллий банклари узоқ муддатга (10-30 йилгача) уй-жой сотиб олиш ва йирик молиявий лойиҳаларни молиялаштириш учун кредитлар беради. Айланма капитални тўлдириш учун берилган қисқа муддатли кредитлар умумий кредитлар сўммасининг 40%ини ташкил этади. Англия Трансмиллий банклари узоқ муддатли кредитларни ссуда ҳисобварағи очиш орқали беради. Шу ҳолатда мижоз учун махсус ссуда ҳисоб-варағи очилиб, кредит сўммаси дебетда ҳисобга олиб борилади. Франция Трансмиллий банклари узоқ муддатли кредитларни кўчмас мулк сотиб олиш учун, асбоб-ускуна ва машина, транспорт воситалари сотиб олиш учун беради. Бу молиялаштириш шакли 3 та шаклда амалга оширилади: Классик банк кредитларини бериш билан; Лизинг шартномалари асосида; Ҳудудий банклар билан бирга қўшма кредитлар бериш орқали. Яна Франция Трансмиллий банклари бизнес субъектларига қуйидаги қисқа муддатли кредит турларини таклиф этади: Касса кредитлари (қисқа муддатли овердрафт, мавсумий кредит); Молиявий қарз мажбуриятларини қоплаш учун кредитлар; Товар кредитлари; Кафолатланган кредитлар. Хўжалик фаолиятининг трансмиллийлаштирилиши ХХ аср охири ва ХХI аср бошларида жаҳон иқтисодиёти ривожининг асосий белгиларидан ҳисобланади. Ташкилотнинг структурасини қуйидаги турли принциплар бўйича кўриб чиқиш мумкин. Функциявийлик принципи бўйича: Трансмиллий банклар глобал бошқарув билан ҳаректерли, аниқ мутахасислар ва бўлим бошлиқлари. Географик жойлашув принципи: бу тамойил банк фаолиятини турли ҳудудларда ташкил этиш билан боғлиқ. Асосий мақсад банк фаолият доирасини географик кенгайтириш. Трансмиллий банклар шу принципга катта эътибор беради. Товар ёки бозор принципи: бу ҳолатда банклар аниқ белгиланган банк маҳсулотлари ва тармоқларини мўлжалга олади. Трансмиллий банкларнинг ташкилий тузилиши ва фаолиятини ташкил этиш анча мураккаб. Янги хорижий бозорга чиқишда Трансмиллий банклар биринчи ўринда шу бозорда қандай институт шакли сифатида фаолият олиб боришни ҳал этиб олиши зарур. Трансмиллий банкларнинг Халқаро Департаменти ташкил этилган бўлиб, бизнес соҳасидаги асосий ҳамма операцияларни бажариши мумкин. Бу операциялар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: мижозлар билан ташқи савдо операцияларда тижорат аккредитларини очиш ва бажариш; валюта савдолари; хорижий банкноталарни сотиш ва сотиб олиш; банк акцептларини очиш; кредит операциялари ва бошқа халқаро банк операциялари. Трансмиллий банклар ташкилий тузилишини асосини банкнинг хорижий филиаллари ташкил этади. Кўпгина филиаллар миллий ва халқаро компаниялар, жисмоний шахслар учун барча банк хизматларини таклиф этади. Умуман олганда БМТ методологиясига кўра халқаро корпорацияни унинг активлари структурасига қараб ҳам аниқлаш мумкин. Трансмиллий корпорациялар ичида энг кўп хорижий активга (молия сектори - трансмиллий банклардан ташқари) Англия-Голландия концерни «Royal Dutch Shell», кейин АҚШнинг 4 фирмаси: «Ford», «General Motors», «Ecson» ва «IBM» эгадирлар. Ғарб иқтисодий адабиётида халқаро монополияларнинг кўплаб турларини учратиш мумкин: кўпмиллий корпорациялар, байналмилал корпорациялар, Трансмиллий корпорациялар, глобал корпорациялар ва х.к. Ф.Котлер ташкилий тамойиллар асосида айнан ана шундай халқаро компанияларни кўрсатади. Россиялик иқтисодчилар, одатда, қуйидаги классификацияни берадилар: Трансмиллий корпорациялар - бу хорижий активга эга бўлган миллий монополиялар. Уларнинг ишлаб чиқариш ва савдо-сотиқ фаолиятлари бир давлат чегарасидан чиқиб кетади. Корпорация деб АҚШда хиссадорлик жамиятини айтишади. Замонавий Трансмиллий корпорацияларнинг кўпчилиги Америка компанияларининг экспансияси туфайли вужудга келганлиги туфайли бу термин кириб келди. Трансмиллий корпорацияларнинг ҳуқуқий режими филиаллар ва шўъба корхоналари ташкил этиш орқали турли давлатларда фаолият юритишни назарда тутади. Бу компаниялар нисбатан мустақил бўлган ишлаб чиқариш ва тайёр маҳсулотларни сотиш, илмий тадқиқот, истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш хизматларига эгадирлар. ХУЛОСА Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, янги халқлар меҳнат тақсимоти, кўпчилик ҳолларда трансмиллий банклар томонидан шакллантирилади. Улар айнан ривожланаётган мамлакатларни ўз манфаат зоналари деб билиб, ўз ишлаб чиқаришларини ушбу зоналарга жойлаштирадиларки, у ерда ишлаб чиқаришни ташкил этиш иқтисодий ва технологик жиҳатдан юқори фойда келтиради. Юқоридагилардан келиб чиқиб, қуйидаги хулосаларга келдим: 1.Трансмиллий банклар жуда мураккаб ва самарали бошқарув тизимига ва катта молиявий салоҳиятга эга бўлган универсал тижорат банклардир. Улар дунёнинг турли мамлакатларида кенг тарқалган филиаллар тармоғига эга эканлиги капиталнинг халқаро оқимига бевосита ва кучли таъсир кўрсатади. 2.Молиявий инқироз туфайли трансмиллий банклар ўз ресурслари қийматининг тебранишини назорат қилишга, ресурсларни бир мамлакатдаги филиалдан бошка мамлакатдаги филиалга ўтказиш, бир валютадан иккинчи валютага конвертация килиш усулидан фойдаланишга мажбур бўлишмоқда. Бу эса, трансмиллий банклар ресурслари кийматининг пасайишини олдини олиш, спекулятив операциялар оркали даромад олиш имконини беради. 3.Молиявий инқироз трансмиллий банкларнинг молиявий ҳолатига кучли таъсир кўрсатди Бу эса, трансмиллий банкларнинг фаолиятида ҳам камчиликлар мавжудлигини кўрсатмоқда. Уларнинг сабабларини ўрганиш ва бартараф қилиш тажрибаларини мамлакатимиз банклари амалиёти учун қўллаш катта аҳамиятга эга. 4.Трансмиллий банклар капиталнинг халқаро ҳаракатини таъминловчи асосий бўғин бўлиб, уларнинг фаолиятида кредитлар бериш ва қимматли қоғозларга инвестиция қилиш устувор йўналишлар даражасига етди ва трансмиллий банклар оладиган фойданинг асосий манбаи ҳисобланади; трансмиллий банкларнинг дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўз филиалларига эга эканлиги улар томонидан кўрсатилаётган молиявий хизматларни диверсификация қилиш имконини бермоқда. Трансмиллий банклар ва ривожланаётган мамлакатлар ўртасидаги муносабатларнинг кенгайиши асосан 80 йиллардан бошланган. Бунга кўп жиҳатдан , ривожланаётган мамлакатларда қабул қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳақидаги бир қатор конунларнинг кайта куриб чикилиши, катта имкониятлар яратди. Бу йилларда трансмиллий банклар ва ривожланаётган мамлакатлар ўртасида пайдо бўладиган ҳар хил келишмовчилик ҳолатларнинг суд орқали мухокама этилиши камайиб бераётганлиги ва қандай ҳолатларга барҳам бераётганлиги қайд этилади. Трансмиллий банклар кўпчилик ривожланаётган мамлакатларда юксак ўзгаришларни вужудга келтирмоқда. Бир қатор тармоқларда қўлланиладиган техника ва технологиялар етказиб бериш (енгил саноат, тўкимачилик саноати, электрон саноати). Трансмиллий корпорациялар инвестор сифатида ҳам, шунингдек инвестиция товарлари ёки технологияларини (лицензияларини) етказиб берувчилар сифатида ҳам муҳим роль ўйнайди. Ривожланаётган мамлакатларни хом ашё экспорт килувчилардан тайёр маҳсулотларнинг сотувчиларига айлантириш. Бундай бевосита қўйилма, ривожланаётган мамлакатлар ишлаб чиқаришдаги таркибий ўзгаришлар учун тўғридан тўғри инвестициялар йўналишидаги молиявий ресурсларни оддий жойлаштиришга нисбатан анча муҳим ҳисобланади. Шу жумладан, трансмиллий банклар анъанавий жараёнларининг тезлашувини таъминлайди. Технологик инновациялар асосан саноати ривожланган мамлакатларда тўпланган бўлиб, сўнгги 10 йилликларда улар бир қатор мамлакатларда, асосан “янги индустриал муҳитда” кўпрок тарқалгандир. Технологияларни қўлланиши, атроф-муҳит билан боғлиқ бўлиши мумкин. Трансмилий Банклар филиалларининг фаолияти улар танлаган мамлакатларнинг табиати учун, шунингдек инсонларнинг манфаати ва уларнинг ҳаётига тахдид солмаслиги лозим. Шу муносабат билан хусусий шунингдек хорижий корхоналар устидан назоратни урнатиш мақсадида ривожланаётган мамлакатлардаги тартибот миллий органларининг фаолиятини кучайтириш талаб этилади. Халқаро ташкилотлар ривожланаётган мамлакатларга техник ёрдамларини кўрсатишда Трансмиллий Корпорациялар имкониятидан фойдаланишни таклиф этадилар. Ўз навбатида ривожланаётган мамлакатлар хукуматлари ҳам Трансмиллий Корпорацияларни ўз иқтисодиётларига кўпроқ жалб этиш борасида иш олиб бормокдалар. Бунга қуйидаги мисолни келтириб ўтишимиз мумкин: “Genaral Motors” америка компанияси 2010 йилга келиб ўзининг Осиё –Тинч океани минтақаси бозоридаги улушини икки баробарга ошириш мақсадида, уни 10%га қадар кўпайтиришга ҳаракат қилди. Бундай мақсадларда компания Филиппинда ёки Таиландда қиймати 1 млдр. долларга тенг бўлган машина ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи заводни бунёд этишга ҳаракат килмокда. Мутахассисларнинг фикрича, Таиланд автомобил бозорларининг ривожланиши учун энг қулай жой бўлиб ҳисобланади. Шунинг билан бир қаторда, Филиппин ҳам “Genaral Motors” компаниясига солиқ ва бож енгилликлари билан боғлиқ бўлган бир қатор шарт–шароитларни таклиф этмоқдаки, буларнинг барчаси завод қурилиши билан боғлиқдир. Жаҳон хўжалиги ва халқаро иқтисодий муносабатлар ривожланишининг объектив қонунларига бўйсунган ҳолда, ривожланаётган мамлакатлар хусусий мақсадлар билан ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг ҳамда трансмиллий банкларнинг мамлакатлар иқтисодиётидаги манфаатларига мос келувчи зарурий параметрларни излаб топмокдалар. Трансмиллий банклар жаҳон иқтисодиётида халқаро капиталнинг байналминаллашуви ва глобаллашув жараёнининг ривожида муҳим рол ўйнайди. Трансмиллий банклар қуйидаги омиллар орқали маблағлар айланишининг самарадорлигини оширади : -Европа, АҚШ ва Шарк мамлакатлари молия бозорларида (депозитлар ва евро валюталар бозори, валюта бозори, давлат қимматли қоғозлар бозори) глобал масштабда фаолият олиб бориши натижасида уларни ягона молиявий тармоққа бирлаштиради ва унинг тўхтовсиз фаолиятини таъминлайди. Кредитлашнинг эски усулларини четлаб ўтиб, молиявий инструментлар орқали капитал ҳаракатини янги усулларини амалиётга жорий этиш. Кўпгина мамлакатлардаги қимматли қоғозлар бозорларида дилерлар ва мижозлар ўртасидаги баръерни четлаб ўтишга қаратилган янги махсус операцияларни амалга ошириш. Шуни ҳисобга олган ҳолда Трансмиллий банклар ўзларининг келажагини дунёнинг барча молия бозорларида етарли даражадаги молиявий хизматлар, биринчи ўринда қимматли қоғозлар билан операциялар, инвестициялар киритиш, саноатни кредитлаш, лизинг, факторинг ва бошқа операцияларни таклиф этиш билан боғлашади. Кўпгина Трансмиллий банклар ўзларининг фаолиятини хорижда шўъба компаниялар очиш орқали кенгайтирилади. Download 110.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling