Транспорт логистикаси хизматлари сифати ва самарадорлиги Режа


Download 127.38 Kb.
bet1/5
Sana18.02.2023
Hajmi127.38 Kb.
#1213072
  1   2   3   4   5
Bog'liq
хизмат сифати


Транспорт логистикаси хизматлари сифати ва самарадорлиги
Режа:

  1. Юкларни етказиб бериш тизими фаолиятини баҳолаш

  2. мезонлари

  3. Юкларни етказиб бериш сифатини баҳоловчи кўрсаткичлар

Таъкидлаш лозимки, истеъмолчиларга кўрсатилаётган транспорт хизмати сифати умумий харажатлар иқтисодий тежамкорлиги билан ўлчанади. Транспорт хизмати иштирокчиларининг самарали фаолият кўрсатиши нафақат юкларни етказиб бериш нарх-навоси билан, балки уларнинг етказиб бериш йўналишидаги сифат кўрсаткичлари билан ҳам баҳоланади.
Амалиётда юк ва йуловчиларни етказиб бериш сифатини баҳолашда истеъмолчилар асосан транспорт харажатларига эътибор беришади. Бунда етказиб бериш сифати билан белгиланадиган бошқа харажатларга эса одатда, ишлаб чиқариш харажатлари сифатида қаралади. Шу туфайли корхоналарнинг асосий ишлаб чиқариш жараёни самарадорлигига транспорт хизмати сифати таъсири – бу таъсир транспорт харажатлари билан баҳолагандагига нисбатан анча юқори бўлади. Юкларни етказиб бериш сифатини оширишдан нафақат ишлаб чиқаришнинг умумий харажатларида транспорт хизматига кетаётган харажатлар қисми катта даражада бўлган истеъмолчилар, балки уларнинг барчаси манфаатдор бўлади.
Транспорт хизмати сифатини юқори даражада таъминлаш учун биринчи навбатда истеъмолчиларнинг етказиб бериш сифатига қўяётган талаблари ва мезонларини ўрганиш керак. Бунинг учун эса улардан мазкур масалага оид ўй-фикрларини сўраб билиш, анкеталаштириш, уларнинг турли нисбий баҳолашларини, яъни бошқача айтганда, транспорт хизмати сифатига бўлган талабларнинг қандай шаклланиши ва ўзгаришини ўрганиш лозим бўлади. Бунда бозорга оид омиллар таъсирини ҳисобга олиш ҳам муҳим роль ўйнайди.
Истеъмолчиларнинг транспорт хизмати сифатига қўяётган талаблари келиб чиқиши, яъни шаклланиши манбаларини қуйидаги икки гуруҳга ажратиш мумкин:

  1. транспорт корхоналарининг турли функционал бўлимлари томонидан йиғиб борилаётган статистик ахборотлари, яъни корхоналарнинг ички ахборотлари;

  2. транспорт хизмати истеъмолчилари ва нотранспорт манбаларнинг (илмий-тадқиқот ва маркетинг марказлари, давлат ташкилотлари ва ш.к.) ахборотлари.

Таъкидлаш лозимки, истеъмолчи корхоналар ва аҳолининг транспорт хизматига бўлган талаблари нафақат уларнинг иқтисодий, техник ва технологик имкониятлари ошишига, бундан ташқари, алоқадор соҳалар (алоқа, транспорт йўллари, машинасозлик, ахборот тизимлари) ҳолатига ҳам боғлиқдир. Транспорт хизматига бўлган талаб шаклланишида Давлат бошқарувининг ҳам аҳамияти муҳим. Унинг таъсири божхона ва лицензиялаш тизимлари, экологик синовлар, ижтимоий сиёсат каби йўналишларда сезиларли даражададир.
Кўпчилик истеъмолчилар учун транспорт хизмати баҳоси (нархи) ва унга кетаётган харажатлар муҳим аҳамият касб этади. Чунки юкларни етказиб келиш харажатлари кўпчилик корхоналар учун маҳсулот ишлаб чиқариш таннархининг асосий қисмини ташкил этади ва олинаётган фойда даражасини бевосита белгилайди.
Адабиётлар ва турли илмий-тадқиқотлар натижалари ёритилган нашрларни таҳлил этиш асосида юк ва йўловчиларни етказиш сифат мезонлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин (6.1 расм).

  • кўрсатилаётган транспорт хизматининг нарх-навоси;

  • юк ва йўловчиларни етказиб бериш ишончлилиги;

  • юкларни етказиб бериш технологияси ва бошқарилишининг турли

ташиш шароитлари ва истеъмолчилар талабларига мослашувчанлиги;

  • хизмат кўрсатишнинг ҳар томонлама тўлалиги ва эҳтиёжни қамраб олиши;


  • Download 127.38 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling