Транспорт логистикаси хизматлари сифати ва самарадорлиги Режа


Download 127.38 Kb.
bet2/5
Sana18.02.2023
Hajmi127.38 Kb.
#1213072
1   2   3   4   5
Bog'liq
хизмат сифати

ахборотлашганлиги;

  • эришиш (олиш) осонлиги (мушкул эмаслиги).

    Йўловчи ва юк етказиб беришнинг турли вариантлари самарадорлиги биринчи навбатда транспорт хизмати нарх-навоси билан белгиланади. Чунки истеъмолчининг транспортга бўлган харажатини камайтириш унинг сарф-харажат борасидаги муҳим талабларидан биридир. Бунда энг кам харажат доирасида ёки харажатлар маълум даражадан ошмайдиган транспорт хизмати варианти маъқул деб топилади.
    Юк ва йўловчиларни етказиб бериш хизмати нархи барча транспорт операцияларини бажаришга кетган харажатлар ҳажми билан аниқланади. Бунда транспорт харажатлари турли йўллар билан аниқланиши мумкин. Энг оддий усул – бу ҳозиргача бажарилган транспорт хизматлари ҳақидаги маълумотлар асосида кутилаётган транспорт харажатлари даражасини белгилашдир. Мазкур усул қўлланилаётган вариантлар сони катта ва бундай кўрсаткичлар ҳақида маълумотлар аниқ бўлган ҳолларда ишлатилиши мумкин. Бошқа бир мураккаброқ усул – бу харажатларни, уларнинг барча турлари бўйича калькуляциялаш (бир бирлик транспорт хизматига келтириш)га асосланади. Бу усулдаги ҳисоб-китоблар транспорт операцияларини бажариш таннархининг тузилмаси ва таркибини билишни тақозо этади ва аниқ натижаларга эришишга имкон беради.
    6.1 расмда келтирилган сифат мезонларини таҳлил этайлик.
    Бозор иқтисодиёти шароитида юкларни етказиб бериш ишончлилигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.

    Эришиш осонлиги

    6.1 расм. Юкларни етказиб бериш тизимининг сифат мезонлари

    Маълумки, ҳар қандай логистик тизим маълум ишончлилик даражаси билан характерланади. Юкларни етказиб бериш ишончлилиги талаб доирасида таъминланса, истеъмолчиларга ташиб етказилаётган юклар ҳажмини оптимал тарзда аниқ белгилаш мумкин бўлади. Бу эса юкларни етказиб бериш тизими фаолияти ишончли бўлишининг нақадар долзарб эканлигини кўрсатади.


    Махсус адабиёт манбааларини таҳлил этиш асосида логистик тизим ишончлилигини аниқлашнинг турли усуллари ва кўрсаткичларига дуч келиш мумкин. Асосий муаммо – юкларни етказиб бериш жараёнининг ишончлигини белгилайдиган кўрсаткичларни илмий асослашдан иборат. Юкларни етказиб бериш ишончлилиги –ҳар томонлама фаолиятни ҳисобга олувчи мураккаб комплекс кўрсаткичдир. Таҳлилларга кўра етказиб бериш тизимининг ишончлилиги кўрсаткичлари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин (6.2 расм):

    • ўз муддатида етказиш;

    • юкни сақланган ҳолда етказиш;

    • таваккаллик даражаси;

    • тизим иштирокчиларининг обрў-эътибори;

    • мослашувчанлик.

    Юкларни аниқ ўз муддатида етказиб бериш имконияти – танлаб
    олинган етказиш тизимининг ишончлилигидан дарак беради. Юкларни ўз муддатида етказиб бериш мазкур талабни бажармаслик оқибатида келиб чиқадиган операцияларга сарфланадиган қўшимча харажатларнинг олдини олишга имкон беради. Бундай қўшимча операцияларга қуйидагилар киради:

    1. юк жўнатувчи ва олувчиларда қўшимча захираларни сақлаш;

    2. қўшимча товар-материалларни ишлаб чиқариш соҳасидан уларни етказиш ва сақлаш муддати давомида ажратиб олиш;

    3. қўшимча юк ортиш-тушириш механизм ва техник воситаларини ушлаб туриш;

    4. юклар ўз муддатида етказилмаганлиги сабабли захиралар етишмаганда ишлаб чиқариш жараёни тўхтаб қолишининг олдини олиш учун бажарилаётган фавқулодда тадбирларга қўшимча харажатлар қилиш;

    5. самарали бўлмаган технологик жараёнларни қўллаш (6.2 расм).

    Юқоридаги ҳолатлардан ташқари юкларнинг ўз муддатида етказиб берилиши истеъмолчиларга бозорда товарларни сотиш борасидаги рақобатда маълум афзалликларга эришишг имконини беради. Статистик маълумотлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, товар ишлаб чиқаришга сарфланган вақт уни ишлаб чиқариш учун хом ашёни биринчи манбалардан то ишлаб чиқаришга, кейин эса тайёр маҳсулот истеъмолчисигача бўлган ҳаракатланиш вақтининг бор-йўғи 2 % эса ташкил этади. Умумий вақтнинг қолган 98 % эса турли логистик каналлардан ўтишга, шу жумладан транспорт воситаларида ташишга сарф бўлади.



    6.2. расм. Аниқ ўз муддатида етказиб бера олмаслик оқибатида юзага келувчи қўшимча операциялар

    Аниқ ўз муддатида етказиб бериш тамойили – логистик режалаштириш ва бошқаришнинг энг муҳим мезонларидан бири ҳисобланади. Аммо юкларни етказиб бериш муддати жуда кўп омиллар таъсирида шаклланадиган тасодифий катталикдир. Юкларни етказиб бериш тизимининг барча иштирокчилари (юк эгалари, юк жўнатувчи ва қабул қилувчи ҳамда воситачи ташкилотлар) бошқарилаётган логистик жараёнларни самарали мувофиқлаштириш мақсадида юкларни етказиб бериш муддатидаги тасодифий тебранишларни камайтиришни хоҳлайдилар.


    Юкларни ўз муддатида етказиб бермаслик истеъмолчиларнинг иқтисодий зарар кўришига олиб келади. Шу туфайли истеъмолчи юкларни етказиб бериш юзасидан шартномалар тузганда юкларни “аниқ ўз муддатида” етказиб бериш талабини қўяди. Кўп ҳолларда шартномада юкларни режалаштирилган муддатидан кечикиб ёки илгарироқ олиб келиш вақтларининг эҳтимолий интервали кўрсатилади. Бошқа бир шароитда, масалан, тез бузилувчи юклар ташиб етказилаётганда, энг қисқа ташиб етказиш муддатини таъминлаш талаби қўйилиши мумкин. Шу туфайли халқаро ташиш йўналишда юкларни етказиб бериш муддатини аниқ меъёрлаштириш анча мураккаб масаладир, чунки етказиб бериш жараёни кўплаб турли характердаги омиллар таъсирида шаклланади.
    Юкнинг сақланганлиги. Юк етказиб беришнинг турли вариантлари солиштирилганда, юкнинг сақланганлиги мезонини ҳисобга олиш лозим. Юкнинг сақланганлиги икки йўналишда, яъни юкни 1) физик ҳажми ва 2) сифати пасайиши йўналишида баҳоланади.
    Юкнинг миқдор бўйича сақланганлиги – уни етказиб беришда йўқотилган юк миқдори билан ўлчанади. Худди шундай юкни етказишда унинг сифати талаб доирасидан пасайган миқдори эса юкнинг сифат кўрсаткичи бўйича сақланишини белгилайди. Шундай қилиб юк миқдори ва сифати бўйича сақланганлик кўрсаткичи йўқотилган ёки сифати пасайган юк миқдорини унинг умуий миқдорига нисбати билан аниқланади, яъни

    Миқдори
    сақланганлиги Етказилган юкнинг умумий миқдори

    Сифати


    сақланганлиги Етказилган юкнинг умумий миқдори

    Таваккалчилик даражаси. Юкнинг сифати уни ташиш давомида, омборлаштириш ва ортиш-тушириш ишларини бажаришда бузилиши, ҳужжатлаштиришдаги хатоликлар оқибатида бошқа жойга жўнатиб юборилиши мумкин ёки ўғирлаб кетилиши мумкин. Бундай ҳолда юкни ташиб беришга масъул бўлган ташкилот истеъмолчига етказилган зарарларни қоплаши керак. Бундай зарарни қоплаш операцияси суғурталаш асосида кўзда тутилади.


    Суғурталаш асосида суғурта шартномасини тузувчи томон ўзини юк бузилишидан келиб чиқадиган зарарни қоплаш масъулиятидан ҳимоя этиши мумкин. Бунинг учун суғурталаш шартномасида зарар етказилиши мумкин бўлган ҳолатлар кўзда тутилиши лозим.
    Суғурталаш учун таваккаллик ҳодисаси рўй берганда кўрилаётган зарар ҳажмини молиявий баҳолаш мумкин ва бунда суғурталанувчи ҳодисанинг рўй бериш эҳтимолини кўзда тутиши керак. Суғурталовчи томон сақлаб қолмоқчи бўлган жойда сотишдан оладиган фойда суғурталаш объекти бўлиши мумкин. Суғурталаш ҳажми суғурталаш харажатлари одатда фойдадан олинадиган 5-10 % дан иборат бўлади.
    Юкларни етказиб беришда суғурталаш истеъмолчининг юк етказиш тизими танловига таъсир этади. Тузилаётган шартномада суғурталаш хизмати кўзда тутилган бўлса, – бу истеъмолчига анча ишонч бағишлайди. Айниқса, етказилаётган юклар қимматбаҳо бўлса, бундай ишончнинг аҳамияти жуда катта. Шу тариқа суғурталаш пировардида транспорт хизмати сифатини оширади ва транспорт корхоналарининг рақобатдошлигини таъминлайди.

    Download 127.38 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling