Транспорт воситалари кафедраси


қуруқ трансформаторлар учун


Download 211.2 Kb.
bet3/3
Sana14.12.2022
Hajmi211.2 Kb.
#1002569
1   2   3
Bog'liq
A.Sultanov 1-Sho`ba

қуруқ трансформаторлар учун:
Давлат стандартига асосан чўлғамларга ва магнит ўзакларга тегиб турган химояловчи материаллар учун иссиқликга чидамлилик классига боьлиқ равишда С да
V ……………………………………………………………………………………….. 50
A ……………………………………………………………………………………….. 65
E ……………………………………………………………………………………….. 80
B ……………………………………………………………………………………….. 90
F ……………………………………………………………………………………….. 115
H ..……………………………………………………………………………………….140
Трансформаторлар сув билан совутилганда унинг қисмларининг хароратини ортиши юқоридагиларга нисбатан 15С га ортиши мумкин. Трансформаторларни 15-20 йил ишлашини таoминлаш учун қисмларининг хароратини рухсат этилган қийматларида ўраб турган мухитнинг хароратини сутка ва йил давомидаги тебранишлари ва трансформаторнинг юкламаси хисобга олинган.
Трансформаторларнинг қарор топган қисқа туташув режимларида чўлғамларнинг харорати қуйидаги рухсат этилган қийматлардан ортмаслиги шарт.
Мойли трансформаторлар учун
чўлғамлари мисдан тайёрланган чўлғамли ……….. 250С
алюминдан тайёрланган чўлғамли ……………………. 200С
Мисдан тайёрланган қуруқ трансформаторлар учун химояловчи материалларнинг иссиқликка чидамлилик классига асосан.
A ………………………………………………………………………………….. 180С
E .………………………………………………………………………………….. 250С
B,F,H ..………………………………..…………………………………………. 350С
Чўлғамлари алюминдан тайёрланган қуруқ трансформаторлар учун химояловчи материалларни иссиқликга чидамлилик классига асосан:
A ……………………………………………………………………………………..180С
Е,B,F,H .………………………………...………………………………………. 200С
Трансформаторларнинг қисқа туташув режимининг давомийлиги Давлат стандартига асосан 5 секунддан ошмаслиги керак.
Толали изоляцион материалларни изоляциясини ҳолатига бахо беришни замонавий усулларидан бири “cиғим - вақт” усули бўлиб ЕВ-3 асбоби ёрдамида бажарилади.
Ушбу усул билан изоляцияни сиғими зарядланади ва тезлик билан разрядланади (яъни зарядланиш тугалланиши билан чўлғам қисқа туташтирилади) ва иккинчи мартасида зарядланиш тугаганидан сўнг секинлик билан разрядланади (зарядланиш тугалангандан сўнг 1 секунд ўтиб чўлғам қисқа туташтирилади).
Биринчи холатда С- изоляцион материални сиғими аниқланади, иккинчи холатда ∆С- абсорбицион сиғим хисобига сиғимни ортиши аниқланади.Сиғмни ортиши изоляцияси нам чулғамли трансформаторда 1 секунд ичида пайдо бўлишга улгиради.
Чўлғами қуруқ трансформаторда эса у сезиларли эмас.
∆С =[ (0,02-0,08) С]
Чўлғами нам трансформаторда
∆Снам >> 0,1 С
∆С/С-сиғим нисбати трансформатор чўлғамини намлик даражасини аниқлаб беради. Изоляцияни холатига бахо беришни сиғимли усули толали изоляцион материалларни А-синфига таълуқлидир, чунки қутубланиш намликка боғлик.
Кўп ўрамли В-синфига мансуб изоляцион материалларда қутубланишни пайдо бўлиши қуруқ изоляцияда хам кўпроқ, шунинг учун сиғим усулини қўллаш эффектив эмас.
Синовларни олиб боришда трансформатор мойини хусусияти ∆С/Ссиғим ўлчов натижаларига таъсир этади. Бунинг натижасида чўлғам изоляцияси қуруқ трансформаторни ∆С/С қиймати +20о С да тарқоқроқ бўлиб 25-70 % ўрталигида бўлади.
Трансформаторлар чўлгамларини намлигини аниқлаш учун “cиғим – температура” усули хам қўлланилади. Ушбу усул хар хил температуралардаги чўлғам сиғим катталигини солиштиришга асосланган. Температуралар ўртасидаги фарқ +50о С бўлиши ва пасти +20о С дан кам бўлмаслиги керак.
Усул қуйидагиларга асосланган яъни қуруқ изоляцияни сиғими қизиш натижасида кам ўзгаради, нам изоляцияда эса 5-10 % дан кам бўлмаган холда ўзгаради.
Сиссиқ/Ссовуқ ≤ 1,05-1,1 изоляцияси қуруқ трансформаторларда
Сиссиқ/Ссовуқ ≥ 1,05-1,1 изоляцияси нам трансформаторларда
Сиссиқ -чулғомни иссиқ холатдаги сиғими
Ссовуқ -чулғомни совуқ холатдаги сиғими
Толали изоляцион материалларни А-синфига мансубларини изоляциясини ҳолатига бахо беришни “cиғим - частотали” усул билан хам аниқланади.
Ушбу усулда чулғом изоляция сиғими 2 ва 50 Гц ли частоталарда ўлчанади.
С50 - чулғам изоляция сиғимини (50 Гц ли частотада) ўлчанаганда геометрик сиғим аниқланади ва у қуруқ ва нам изоляцияларда бир хил бўлади.
С2- чулғом изоляция сиғимини (2 Гц ли частотада) ўлчаганда нам изоляцияни абсорбицион сиғими кўринади ва қуруқ изоляцияда уни қиймати кичик ва жуда секинлик билан зарядланади.
Шунинг учун қуруқ изоляцияда С2/С50 нисбат 1 га яқин, нам изоляцияда эса 1 дан катта (хусусан 1,2-1,3 га тенг).
Ушбу усул билан ўлчов ПКВ-13 асбоби ёрдамида олиб борилади, изоляция қаршилиги 15 м Ом дан кичик бўлган намуналарда синов ишлари олиб борилганида асбоб нотўғри кўрсаткичларни бериши мумкин. Бу текширувлар даврида хисобга олинади. Бундан ташқари ишлаб чиқарувчи завод сиғимни С2- 1 000-100 000 пФ; С50-1 000-50 000 пФ; қийматларида синовни тўғрилигига кафолат беради.
В-синфга мансуб изоляцион материалларни изоляция холатига бахо беришда хозирги вақтда изоляцияга тўғриланган кучланишни хар хил қийматлари берилиб ўтувчан ток қиймати мувофақиятли аниқланмоқда ёки характеристикалари олинмоқда.
Iўт = ƒ (Uтўғри)
Iўт -ўтувчан ток Uтўғри –изоляцияга қўйилаётган тўғриланган кучланиш Ўтувчан ток
Iўт ни чулғамга берилган тўғриланган кучланиш қийматига боғлиқ ўзгариш схемаси қуйидагича:


  1. намланган изоляциядаги

  2. қуритилган изоляциядаги

Uном -кучланиш қийматида ионизацияни бошланиши ва кучли ортиб бориши Намланган изоляцияли машинани характеристикасида ўтувчан ток изоляцияга қўйилган тўғриланган кучланишга ночизиқли боғланган. Изоляцияга қўйилган туғриланган кучланиш қанча катта бўлса ночизиқлилик шунча катта.
Намланган изоляцияда ночизиқлилик унда маълум кучланишларда ионизация жараёнларини бошланиши ва бирдан кучайиши бунинг натижасида ўтувчан токни ортиши кўзга ташланади. Ночизиқлилик коэффициенти- Кночиз изоляциянинг намланганлик критерияси бўлиб хизмат килади. Кночиз -бу изоляция қаршилигини Rиз дан оқиб ўтаётган ўзгармас ток қийматига нисбатидир.
Фойдаланилган адабиётлар
1.Казарновский Д.М., Тареев Б.М. Испытание электроизоляционных материалов и изделий. — Л. "Энергия", 1988г.
2.Основы кабельной техники.: учебник для студ. Высш.учеб. 0-753 заведений/ под ред. И.Б. Пешкова. —М.: Издательский центр «Академия», 2006.
3. А.И. Вольдек. « Электрические машины». Энергия, 1974. 743-751 бетлар
4.У.Иброҳимов. « Электр машиналари » Ўқитувчи. 1972. 250-260 бетлар
5.Камолов Н. К. Маъруза матнлари. Фарғона 2004 йил. 147-160 бетлар
Download 211.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling