Транспорт воситаси ижара шартномаси №
Download 21.83 Kb.
|
Транспорт воситаси ижараси шартномаси (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Шартнома предмети 1.1. Шартномага мувофиқ Ижарага берувчи унга ижара шартномаси ( ASh №227198 JZ
- 2. Ижара ҳақи ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби
- 3. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
- 4. Тарафларнинг жавобгарлиги ва низоларни ҳал қилиш тартиби
- 5. Шартноманинг бошқа шартлари
- 6. Тарафларнинг реквизитлари ва имзолари
- Ижарачи: «75-MAXSUS BOSHQARMASI» МЧЖ
ТРАНСПОРТ ВОСИТАСИ ИЖАРА ШАРТНОМАСИ №____ 13.04.2022 Тошкент ш. Кейинги ўринларда “Ижарага берувчи” деб аталадиган «ZENATKOR TEMIR BETON BUYUMLARI» МЧЖ корхона Устави асосида иш юритувчи директор А.Б. Рахмонкулов бир томондан, кейинги ўринларда “Ижарачи” деб аталадиган «75-MAXSUS BOSHQARMASI» МЧЖ корхона Устави асосида иш юритувчи бош директор А.Т. Арипов иккинчи томондан қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздилар: 1. Шартнома предмети 1.1. Шартномага мувофиқ Ижарага берувчи унга ижара шартномаси (ASh №227198 JZ) асосида тегишли бўлган қуйидаги автомобилни: 1) Тягач маркаси MAN, русуми TGS 26.400, давлат рақами 25/O/704/FA, спидометр кўрсаткичи (283500 км), техник ҳолати соз, кузов Рақамсиз, двигатель рақами 50539641133964, шасси рақами NS278WZZ3FJ003410; техник кўрикдан ўтказган ва унинг ҳолати тўғрисида техник паспортга белги қўйган ҳолда Ижарачига топшириш, Ижарачи эса вақтинча фойдаланиш учун уни ижарага олиш ва ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. 1.2. Ижарачи автомобилдан қуйидаги мақсадларда фойдаланади: - Автотранспортда корхонага тегишли юкларни ташишда 2. Ижара ҳақи ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби 2.1. Автомобилнинг қиймати қайта нархлаш коэффициентлари ва амортизация меъёрларини ҳисобга олган ҳолда 81 000 000 сўмни ташкил этади. 2.2. Ижара ҳақи Ижарачи томонидан ойига 9 000 000 сўм миқдорда ҳар ойнинг бошида 15 кун ичида тўлаб борилади. 3. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 3.1. Ижарага берувчи шартнома имзолангандан кейин 3 кун ичида автомобилни Ижарачига топширади. 3.2. Автомобилни жорий таъмирлаш ва профилактика кўригидан ўтказиш Ижарачи ҳисобидан амалга оширилади. 3.3. Капитал таъмирлаш Ижарага берувчи томонидан ҳар 12 ойда амалга оширилади. 3.4. Авария ҳолатида айбдор тараф 30 кун муддат ичида ўз ҳисобидан автомобилни таъмирлайди. 3.5. Агар авария учинчи шахсларнинг айби билан содир этилган бўлса, Ижарачи учинчи шахсга нисбатан 10 кун муддат ичида даъво талаблари қўяди ва ўз ҳисобидан таъмирлашни амалга оширади. 3.6. Форс-мажор ҳолатлари келиб чиққанда тарафлар келишилган тартибда харажатларни тақсимлайдилар. 3.7. Автомобиль ушбу шартнома имзоланишидан олдин ўтказилган техник кўрикда аниқланган ва техник паспортда қайд этилган ҳолатда Ижарага берувчи томонидан топширилиши ва Ижарачи томонидан қайтариб топширилиши лозим. 3.8. Ижарачи автомобилни қайтариб топшириши ҳақида Ижарага берувчини камида 10 кун олдин хабардор қилиши лозим. 4. Тарафларнинг жавобгарлиги ва низоларни ҳал қилиш тартиби 4.1. Ижара ҳақини белгиланган муддатда тўламаган Ижарачи тўлови кечиктирилган ҳар бир кун учун Ижарага берувчига ижара ҳақининг 0.05 фоизи миқдорида пеня тўлайди. 4.2. Тарафлар ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаганликлари учун Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда мазкур шартномага мувофиқ жавобгар бўладилар. 4.3. Тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар тарафларнинг ўзаро келишуви асосида ҳал этилади. Тарафлар келишувга эришмаган тақдирда, низо белгиланган тартибда судда ҳал этилади. 5. Шартноманинг бошқа шартлари 5.1. Шартномага киритилаётган барча ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма равишда тузилган ва иккала тараф томонидан имзоланган ҳолдагина ҳақиқий ҳисобланади. 5.2. Шартнома 08.02.2022 йилдан бошлаб кучга киради ва 31.12.2022 йилгача амал қилади. 5.3. Шартнома 2 нусхада тузилган бўлиб, иккаласи ҳам бир хил юридик кучга эга. 5.4. Мазкур шартномада назарда тутилмаган масалалар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади. 6. Тарафларнинг реквизитлари ва имзолари:
Download 21.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling