Transportda axborot tizimlari va texnologiyalari” kafedrasi “ilmiy tadqiqot metodologiyasi”


Download 16.99 Kb.
Sana30.01.2023
Hajmi16.99 Kb.
#1141676
Bog'liq
4-lab.metod


O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TRANSPORT VAZIRLIGI”
TOSHKENT DAVLAT TRANSPORT UNIVERSITETI

TRANSPORTDA AXBOROT TIZIMLARI VA TEXNOLOGIYALARI” KAFEDRASI



ILMIY TADQIQOT METODOLOGIYASI” FANIDAN
AMALIY ISH
BAJARDI: MAT-3 GURUH TALABASI
SHUKIRILLAEVA M.X
QABUL QILDI: NURMUXAMEDOV T.R


TOSHKENT-2022
4 – АМАЛИЙ ИШ: ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ МЕТОДЛАРИ
Ишдан максад: Метод ва методология тушунчаси. Илмий тадқиқот методлари билан танишиш. Илмий тадқиқот ишларини ташқиллаштиришда ишлатиладиган методлар
Олимлар ва тадқиқотчилар ўз илмий ижодида жуда кўп илмий тадқиқот методларидан фойдаланади.
Метод – бу билимга эришиш усули, олимнинг маълум тарзда тартибга солинган, онгли ва изчил фаолиятидир. Грекчадан сўзма – сўз таржимада “метод” бирор нарсага олиб борадиган йўлни англатади.
Иҳтиёрий фаннинг асоси методологиядир. Методология термини орқали фаолиятнинг методлари, структураси, мантиқий шаклланиши ва воситаларини ўргатувчи таълимот тушунилади.
Методология - бу фанда фойдаланиладиган билиш воситалари, усулларининг мажмуи, шунингдек фанминг ижодий билиш ва амалий - ўзгартириш фаолиятини ташкил этиш воситалари, шарт – шароитлари ва примциплариии ўрганувчи илмий-фалсафий билим соҳасидир.
Фан методологияси (эпистемологияси) – бу янги билим тузиш принциплари ва бун-дай билимни олиш усулларининг фалсафий тақлили, илмий билишнинг умумий ва мах-сус методлари тизимидир. Фан методологияси ва эпистемологияси у ёки бу жамиятдаги дунёқараш, фаннинг гносеологик, этик ва қатто эстетик қоидалари ва анъаналари асосига қурилади.
Фан методологияси ва эпистемологияси илмий ва илмий ижодни, яъни илмий -тадқиқот фаолиятини ўрганади. Ҳар қандай илмий ютуқ ёки кашфиёт нафақат муайян предмет мазмунига, балки методологик жиҳатга ҳам эгадир, зеро у фанда илгари олинган ахборотни танқидий қайта кўриш, фаннинг тушунчалар аппарати ва тадқиқот негизини муттасил янгилаш (янги методлар, усуллар ва ёндашувлар - бу янги аппаратура, янги институтлар ва лабораториялар демак) билан боғликдир.
Илмий билиш методяари - бу объектни ўрганишнинг асосланган ва изчил усуллари ва қоидаларидир. Муайян фанларнинг умумилмий, хусусий ва махсус методлари тафовут этилади. Табиийки, фан эпистемол огиясида уларнинг дастлабки иккитаси бевосита қизиқиш уйғотади.
Тадқиқотларни маълум бир кетма – кетликда ва юқори самарада бажариш учун қўлланиладиган методларининг тизими методика дейилади.
Метод – илмий тадқиқот методикасининг асосидир. Метод деганда маълум жараённи назарий жиҳатдан таърифлаб бериш ва амалий жиҳатдан амалга ошириш учун фойдаланиладиган усул тушунилади.
Методология – ўрганилаётган масалани хусусиятларини эътиборга олган ҳолда тадқиқот методларини танлаш ва қўллаш имкониятини яратиб берувчи фандир.
Методикалар турли ҳил бўлиши мумкин: экспрементал ва назарий тадқиқотлар методикаси, олинган натижаларни қайта ишлаш ва расмийлаштириш методикаси, тадқиқотлар самарасини баҳолаш методикаси ва ҳ.к.
Методикани илмий жиҳатдан асослаш учун режа дастур тузилади. Режа – дастур мураккаб масалани бир қанча осон масалаларга бўлиб юбориш ва тадқиқот доирасини аниқлашдан иборат. Бунда ҳар бир масала аниқ равишда таърифланади, асосланади ва бошқа масалалар билан узвий боғлиқлиги топилади. Бунда тадқиқотнинг мантиқий кетма – кетлиги белгиланиб, айни вақтда диққатни жалб қилиб, ҳал қилиниши лозим бўлган бош вазифа аниқланади. Режа – дастурни тузишдан олдин вазифаларни ечиш методлари билан танишилади.
Кузатиш деб - маълум бир объектни мунтазам равишда бир мақсад йўлида ўрганиш ёки очиш билан амалга ошириладиган билиш усулига айтилади.
Илмий кузатиш қуйидаги компонентларни ўз ичига олади:
объект танлаш;
мақсад қўйиш;
уни тавсифлаш;
ҳулоса чиқариш.
Кузатиш натижалари диаграммалар, схемалар, жадваллар, байённомалар, кино ва фото ҳужжатлар сифатида расмийлаштирилади.
Кузатишда объектни ўрганиш унга аралашувсиз амалга оширилади, бунда фақат объектнинг хоссаси, ўзгаришлари кузатилади ва қайд этилади. Тадқиқот натижалари бизга реал мавжуд объектларнинг табиий хусусиятлари ва муносабатлари ҳақида маълумот беради. Бу натижалар субъектнинг иродаси, сезгилари ва истакларига боғлиқ бўлмайди.
Ҳисоблаш деб – тор техника маънода берилган мажмуа ёки тўпламдаги бир типли объектлар сонини аниқлаш жараёнига айтилади. Ҳисоблашни амалга ошириш учун фарқни аниқлаш, ҳар бир дискрет объектни кўра билиш лозим. Ҳисоблашнинг натижалари бўлиб сонлар ҳисобланади. Улар ЭҲМ да таҳлил қилиш учун асосий манба бўлиб ҳизмат қилади.
Асосий адабиётлар

  1. Railway Signalling & Interlocing. Editor: G.Theeg. Eurailpress. Hamburg. 2009. (русский перевод). -М.: Интекст, 2010. -496 с.

  2. K.Hinkelmann, O.Kempthorne "Design and Analysis of Experiments" Volume 1.A.John Wiley and Sons, Inc., Publication 2008. -Canada. -631 p.

  3. М.М. Мирахмедов, М.К. Тахиров. Методология научных исследований. Учебное пособие – Т.: ТашИИТ, 2011. -270 с.

  4. Shermuhamedova N.A. Ilmiy tadqiqot metodologiyasi. Darslik. -Т.: «Fan va texnoiogiya», 2014. -464 bet.

  5. А.А. Халиков. Основы научного исследования. Учебное пособие. – Т.: ТашИИТ, 2007. – 64 с.

Download 16.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling