«Трастбанк» хусусий акциядорлик банки бошқарув раиси С. Нормухамедов 2022 йил ноябрь


Download 95 Kb.
bet2/2
Sana15.02.2023
Hajmi95 Kb.
#1202836
1   2
Bog'liq
Етакчи ташкилот хулосаси Мамадияров Зокир

ХУЛОСА ҚИЛАДИ:

  1. Тошкент давлат иқтисодиёт университети мустақил изланувчиси Мамадияров Зокир Тоштемировичнинг «Рақамли трансформация жараёнида банк хизматларини масофадан кўрсатишнинг методологик асосларини такомиллаштириш» мавзусидаги диссертацияси 08.00.07 - «Молия, пул муомаласи ва кредит» ва 08.00.16 - «Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция» ихтисосликларига мос келиши инобатга олинсин ва якунланган иш сифатида баҳолансин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан фан доктори (DSc) диссертацияларига қўйилган талабаларга тўлиқ жавоб беради, деб ҳисоблансин.

  2. Мамадияров Зокир Тоштемировичнинг иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун «Рақамли трансформация жараёнида банк хизматларини масофадан кўрсатишнинг методологик асосларини такомиллаштириш» мавзусида бажарилган диссертацияси натижалари ишончли бўлиб, илмий хулоса ва амалий таклифлар етарли даражада тегишли статистик материаллар ва ҳисоб-китобларга асосланган. Диссертация матни таҳририй жиҳатдан равон, тушунарли ҳамда мантиқий боғлиқликда ёзилган ва у Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг «Диссертация ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидалари»га тўлиқ мос тарзда расмийлаштирилган.

  3. Тадқиқотчи З.Т.Мамадияров томнидан эълон қилинган илмий мақолаларда автореферат ҳамда диссертациясининг мазмуни тўлиқ акс этганлиги, тадқиқот ишида эришилган янгиликлар ва олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилганлиги қайд этилсин.

  4. Мамадияров Зокир Тоштемировичнинг иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун «Рақамли трансформация жараёнида банк хизматларини масофадан кўрсатишнинг методологик асосларини такомиллаштириш» мавзусида бажарган диссертацияси Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/10.12.2019.I.16.01 рақамли илмий кенгаш асосида бир марталик илмий Кенгашда 08.00.07 - «Молия, пул муомаласи ва кредит» ва 08.00.16 - «Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция» ихтисосликлари бўйича ҳимояга тавсия этилсин. Унинг муаллифи З.Т.Мамадияров иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олишга муносиб, деб ҳисоблансин.

Диссертация иши «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки илмий семинарида муҳокама қилинди. (2022 йил 3 ноябрдаги ____-сонли баённома).
Илмий семинар раиси,
«Трастбанк» хусусий акциядорлик
банки бошқарув раиси, Ph.D. С. Нормухамедов


Илмий семинар котиби,
ф.м.ф.н., К. Жураев
Download 95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling