Тренинг шамсиддинов Ботиржон Нуриддинович Андижон 2023 Кириш


Download 0.58 Mb.
bet52/56
Sana22.06.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1646540
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
Шамсиддинов ТРЕНИНГ

Изоҳли луғат.
Агрессия- одамларга, одамлар гуруҳига нисбатан жисмоний ёки руҳий зарар етказишга қаратилган хатти –ҳаракат.
Агрессив ҳулқ- инсон билан вазият ўртасидаги ўзаро таъсири натижасида вужудга келувчи агрессив жараён.
Асабийлашиш – одам организмининг барча функцияларини ўзаро ҳамда ташқи муҳит билан алоқасидаги нерв психик зўриқиш.
Ақлий хужум – муҳокама қилинаётган мавзу юзасидан иштирокчиларнинг айтган фикрига ҳеч бир шубҳа қилмаслик, аксинча ҳар қандай фикрни билдиришда тўла эркинлик яратиб беришга қаратилган интерфаол усул.
Баркамоллик- инсоннинг ҳар тамонлама етуклик даражаси.
Баҳс- мунозара- бу фаолиятнинг диологик шакли бўлиб, турли фикрлар орасида борадиган шиддатли курашни, суҳбатни юзага келтиришдир.
Биргаликда азият чекмоқ – бировнинг хислари, фикрларини тушунган ҳолда унга маънавий далда бериш тури.
Босқич – бирор бир фаолиятни бажариш кетма – кетлиги.
Гуруҳ – одамларнинг биргаликдаги фаолият мазмуни ёки мулоқотда бўлиш ҳарактерига асосланган ижтимоий жамоа.
Гуруҳий норма – одамларни биргаликдаги фаолият мазмуни ёки мулоқотда бўлиши характерига асосланган ижтимоий қонун қоидалар тизими.
Ён бериш – мулоқот жараёнида шахс ўз ихтиёри билан тобелик тарафдори бўлади.
Ишончли ҳулқ – ўзгалар ҳуқуқини поймол қилмаган ҳолда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қила олишга қаратилган ҳуқуқ.
Йўриқнома – машқ ҳақида аниқ, қисқа, тушунарли ахборотни бериш.
Кичик груҳ – аъзолари биргаликдаги фаолият билан шуғулланувчи ва бевосита шахсий муносабатларда бўлувчи кишиларнинг кичик гуруҳи.
Кузатувчанлик – шахс ҳусусиятларидан бири у кишининг идрок қилиш жараёнида нарсаларни камдан-кам учрайдиган, аммо муҳим томонларини пайқаб олишида намоён бўлади.
Компромисс – бу келишувчанлик, яъни “сен ҳам ютқизма, мен ҳам ютқизмай” қабилида иш тутиш, мунозарали вазиятдан келишилган ҳолда чиқиб кетиш имкониятини излашдан иборат ҳолатдир.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling