Тренинг шамсиддинов Ботиржон Нуриддинович Андижон 2023 Кириш
Download 0.58 Mb.
|
Шамсиддинов ТРЕНИНГ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ролли ўйин
- Танишув” ўйини
- Тренинг гуруҳ
- Тренер
- Флипчарт қоғози
- Эмоция
- Эмпатия
Реакция – (лот. рe – қарши, acтиoн – ҳаракат) психология ва физиологияда ички ва ташқи муҳитнинг турли таъсирларига аъзоларнинг жавоб қайтариши.
Релаксация – одамдаги жисмоний зўриқишнинг психик кескинлиги тугаши натижасида бўладиган тинчлик, осойишталик ҳолати. Ролли ўйин – турли ижтимоий ролларни бажарувчи кишилар орасидаги муносабатларни мувофиқлаштиришга қаратилган машқлар мажмуасидир. Суст ҳулқ – ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилмайдиган, ўзгалар фикрига ён берувчи ва уларни юқори қўювчи ҳулқ – атвор. “Танишув” ўйини – гуруҳнинг барча аъзоларини ҳар жиҳатдан қулай, дадил тутишлари ва ўзаро ишонч ҳосил қилишга қаратилган машқ. Тренинг – шахсда мавжуд бўлган ёки вужудга келадиган муаммоларни ҳал қилиш учун зарур бўлган билим, кўникма, малакаларни ҳосил қилиш мақсадида баҳс-мунозара, ўйин, машқлар орқали ўтказиладиган машғулотлар йиғиндиси. Тренинг гуруҳ – шахслараро муносабатлар тизимида унинг аъзоларига таъсир кўрсатиб, уларда мулоқот малакасини ва ўзаро таъсирини ривожлантиришга қаратилган қисқа муддатли машқ тури. Тренер – тренинг машғулотларини ташкил этиб, бу жараённи бошқарувчи шахс. Усул – бирор – бир фаолиятни бажаришнинг йўл-йўриғи. Фаоллик – тирик материянинг умумий хусусияти, теварак – атрофдаги мухит билан ўзаро таъсирда бўлишида намоён бўлади. Флипчарт қоғози – тренинг жараёнида қўлланиладиган махсус қоғоз. Шахс – ижтимоий муносабатларга киришувчи ва онгли фаолият билан шуғулланувчи одам. “Шу ерда ва ҳозир” – гуруҳдаги муомала – муносабат машғулот жараёнига бевосита алоқадор, яъни ҳозирги замонга боғлиқ бўлиши лозим. Эмоция – (лот.eмoвeк – уйғотиш, тўлқинлантириш) одамларнинг субъектив ифодаланган ички ёки ташқи қўзғатувчилар таъсирига жавоб реакцияси. Эмоционал таъсирчанлик – ўйинни бошлаш учун қилинадиган таклифларни жонли, қувноқ тарзда айтилиши ва иштирокчиларни ҳаракатларга келтириш жараёни. Эмпатия – (юнон eмпaтҳиa - биргаликда дардлашмоқ) бошқа одамларнинг психик ҳолатларини тушуниш ва уларга ҳамдардлик қилиш қобилияти. “Ягона микрофон” – бир иштирокчи сўзлаганда, бошқалар унга диққат билан қулоқ солиши ва гапини бўлмаслиги, бирғбирининг шахсини ҳурмат қилиши. Ўйин – кишиларнинг иш – ҳаракатларини, одамлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни акс эттиришда ифодаланган ва теварак – атрофдаги борлиқни билишга қаратилган фаолият. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling