Sinxron va assinxron D va T trigerlar. Ularning tuzilishi va ishlash prinsipi. Universal JK trigerlar. Ularning ikki pog‘onali sxemasi.
Асинхрон ва синхрон Т – триггерлар
Т - триггер (инг. Toggle) релаксатор маъносини англатади. Ушбу триггер фақат битта Т-информацион кириш йўлига эга. Бу кириш йўли ҳисоб кириш йўли дейилади . Т-триггер ўз ҳолатини кириш йўлига янги бошқарувчи сиг- нал келиши билан ўзгартиради.
Асинхронн Т-триггер Бу қурилма иккита турғун ҳолатга эга бўлиб, битта Т- информацион кириш йўлига эгадир. У асинхрон Т-триггер деб аталади. Бундай триггернинг кириш йўлига «1» сигнал берилганда у ўз ҳолатини қарама-қарши (тескари) ҳолатга ўзгартиради. Асинхрон Т-триггернинг ишлаш принципини унинг қуйидаги ўтиш жадвали ифодалайди:
Ўтиш жадвали
R
|
Qt+1
|
Изоҳ
|
0
|
Qt
|
Сақлаш
|
1
|
Qt
|
Инверсия
|
Қуйида асинхрон Т-триггернинг вақт диаграммаси ҳамда икки тактли RS- триггердан ташкил топган схемаси келтирилган. Ушбу схемада «С» кириш йўлига Т=1 сигналини бериш орқали, икки тактли RS триггерга олдинги тактга тескари бўлган иккилик кодни ёзиш имконияти пайдо бўлади.
Синхрон Т-триггер Синхрон икки тактли ушбу қурилмада бирлик кодни триггерга ёзиш С=1 бўлганда бажарилади. Т- кириш сигнали С=1 бўлганда юқори кучланиш билан ифодаланади. Демак, триггернинг ҳолати Т=1 бўлганда тескарисига ўзгаради ва Т=0 бўлганда эса унинг ҳолати ўзгармайди. Синхрон Т-триггер қуйидаги ўтиш жадвали асосида ишлайди:
Ўтиш жадвали
Do'stlaringiz bilan baham: |