Trust and support
Инглиз тилидан Тамара РАШИДОВА
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Инглиз тилидан Тамара РАШИДОВА
таржимаси. Ҳикоялар тўплами 44 СЎҚИР Кейт Шопен, АҚШ Б ир қўлида кичик қизил қути- ча тутиб олган киши кўча бўйлаб секин юриб борар- ди. Унинг эски похол шляпаси ва ранги ўчиб кетган кийимлари худди ёмғирда тез-тез шалаббо бўлиб, офтоб устида кўп маротаба қуритгандай эди. Қари эмаслигига қарамасдан, жуда нимжон кўринар- ди. Ва у қуёш нурлари остида асфальт йўлакчадан кетиб борарди. Кўчанинг нариги томонида қалин ва роҳатбахш соя солган дарахтлар бор эди: ҳамма одамлар шу тарафдан юришаётганди. Бироқ қаҳра- монимиз кўзи ожиз бўлганлигидан буни билмасди. Устига устак, у руҳий ҳаста ҳам эди. Қизил қутичада у сотмоқчи бўлган қўрғошин қаламлар бор эди. У ҳеч қандай ҳасса тутиб олмаган, бироқ оёғини суд- раб олиб ёки темир панжараларни пайпаслаб ўзи- га йўл топаётганди. Уй зинапоялари ёнига келганда уларни бир-бир босиб тепага кўтариларди. Баъзида катта қийинчилик билан эшик ёнига етганида, эшик қўнғироғи тугмачасини топа олмай, яна пастга қай- Атиргул ўғриси 45 тиб тушар ва йўлида давом этарди. Темир дарвоза- лардан баъзилари, эгалари ёзги таътилга кетганлиги сабаб, қулфланган ва у кўп вақтини уларни очишга тиришиб сарфларди. Чунки унда жуда кўп вақт бор эди. Aйрим пайтлари қўнғироқ тугмачасини то- пишнинг уддасидан чиқар, лекин қўнғироққа жавоб берган бирор киши ёки оқсоч ҳеч қандай қалам ке- рак эмаслигини ёки шундай арзимас нарса учун уй бекасини безовта қила олмасликларини айтишарди. У кўп вақтини кўчада ўтказиб, жуда узоқ йўл бо- сиб қўйган бўлса-да, ҳеч нарса сота олмаганди. Ўша куни эрталаб ундан безор бўлган кимдир қўлига қа- лам солинган қутини тутқазиб, ўзи кун кечириши учун кўчага чиқариб юборганди. Очлик ўзининг ўт- кир тишлари билан ошқозонини аёвсиз ғажиётган, кучли чанқоқдан оғзи қуриб қолган ва бу ҳолат унга жуда азоб бераётганди. Устига-устак қуёш ҳам кунни тобора қиздираётган бир пайтда у жуда кўп кийим – пиджак, кўйлак устидан палто кийиб олган. Устида- гиларни ечиб қўлида кўтариб юриши ёки отиб юбо- риши ҳам мумкин эдию, аммо у бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмади. Юқори қаватдаги деразадан уни кузатиб турган меҳрибон аёлнинг унга юраги ачиди, соя то- монга ўтса бўлмасмикин деб қўйди. Қаҳрамонимиз болалар ўйиндан завқланиб шовқин солаётган кўча- га бурилди. У кўтариб олган қизил қутича кичкин- тойларнинг эътиборини тортди ва улар қути ичида нима борлигини билишга ошиқишди. Ҳатто улар- дан биттаси қутини тортиб олишга ҳам ҳаракат қил- ди. Бироқ у кучли ички сезгиси билан ўзининг ягона тирикчилик манбаини ҳимоя қилиш учун қарши- лик кўрсатди, болаларга қичқирди, уларни қарғаб сўкди. Бурчакдан қайрилаётган полициячи унинг тартибсизлик марказида турганини кўргач, келиб куч билан унинг ёқасидан тортди; кўзи ожизлигини Ҳикоялар тўплами 46 англагач эса уришдан тўхтади ва жўнатиб юборди. Ўзининг мақсадсиз саёҳати давомида у ниҳоятда кат- та машиналар қаттиқ сигнал чалиб оёқлари ости- даги ерни кучли шитоб билан гумбурлатиб зув-зув қатнаётган кўчага қайрилди. У йўлни кесиб ўта бо- шлади. Шу пайт нимадир содир бўлди – буни кўрган аёлларни ҳушидан айирган, бақувват эркакларни эса бошини айлантириб касал қилиб қўйган мудҳиш нимадир юз берди. Мотоциклчининг лаблари юзла- ридай оқариб кетди. У сесканиб кетди ва мотоцикли- ни тўхтатиш учун қилган ғайритабиий ҳаракатидан ҳайратланиб қолди. Худди мўжиза содир бўлгандай шунча оломон бирдан қаердан пайдо бўлди? Югу- раётган болалар, худди тақдир томонидан идора қилинаётгандай докторлар ҳам оёғини қўлига олиб югуришаётган даҳшатли манзарани кўриш учун тўх- татаётган аёллар ва эркаклар. Одамларнинг кўпчи- лиги жасадни таниганда, мажақланиб кетган одам шаҳарнинг энг бой, энг нуфузли, энг нафи тегадиган кишиси эканлигини билишганда даҳшат янаям орт- ди. Қайсидир киши унинг мулоҳазакорлиги ва эҳти- ёткорлиги ҳақида эслатиб ўтди. Aхир қандай қилиб у бундай даҳшатли тақдирни бошдан кечириши мумкин эди? Кеч қолганлиги сабабли иш жойидан чиқиб, Aтлантика соҳилида ўзларининг ёзги дала ҳовлисида оиласи даврасига қўшилиш учун шоши- лаётганди. Шошилганидан қаршисидан келаётган машинани пайқамади ва табиийки, машъум ҳоди- са юз берди. Сўқир одам шунча тўс-тўполон нима учунлигини билмади. У кўчани кесиб ўтиб бўлганди ва бу ерда у яна қуёшга дуч келди, оёғи билан ерни пайпаслаб йўлида давом этди. Download 2.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling