Trust and support


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Атиргул ўғриси
5
Мен унинг гапини тасдиқлаб, кўзларимни яна 
китобга тикдим.
Германиядаги ҳаётимиз деразадан ташқарини 
томоша қилиш каби мароқли эди. Бизни очиқ чеҳра 
билан кутиб олган Туйнинг ота-онасию меникилар 
биргалашиб овқатланишлар. Бундай илиқ лаҳза-
ларни унутиш мумкинмикан? Улғайгач, бегоналар 
билан дўстлашишим қийин бўлган мендек инсон бу 
кунларни эсласам юрагим ҳапқиради.
Плауэнга жазирама ёз ҳам кириб келди. Онам ис-
сиқ ҳавога кўниколмай жуда қийналди. «Ухлаш учун 
кўзларимни юмсам, худди бутун танамни илон бўға-
ётгандек туюлади», – дейди у Нгуэн холага зорланиб.
– Мен ҳам Германияга энди келганимда сиздек 
азоб тортганман. Бу ер Корея ҳавосига тескари иқ-
лим. Нима қилмай фойда бермаганди, – дея Нгуэн 
хола онамга ўз қўллари билан тайёрлаган крем бер-
ди. Ҳар куни ювиниб, ўшани сура-сура онам ёзни ҳа-
ловатли ўтказди. Нгуэн хола жуда оқила аёл бўлиб, 
бизнинг ҳар қандай муаммомизни олдиндан сезар
келиб ҳал қилиб берар эди. Энг муҳими, у ҳар куни 
икки яшар синглим билан банд онамнинг ягона ду-
гонасига айланган эди. У онамни кўрганида Туйнинг 
гўдаклик чоғларидаги қийинчиликлари ёдига туши-
шини айтар, «Зериксангиз менга албатта қўнғироқ 
қилинг», – дерди. Туйларнинг оиласи билан ҳафтада 
бир марта кечки овқатни бирга ер эдик. Гоҳ улар-
никида, гоҳ бизникида тўпланар, ёз келиб, тунлар 
қисқарганлиги туфайли баъзан тонггача суҳбат қи-
зигандан қизирди. Таом ейилгач, катталар ўзаро суҳ-
батга берилар, биз Туй иккимиз расмли китобларни 
варақлардик. Ҳозир ўйлаб қарасам, биз жуда аҳил 
дўстларга айланган эдик. Гоҳида ота-оналаримиз 
кўпроқ ичиб қўйишса, қўшиқ куйлашга тушишар, 
онам корейсча, Нгуэн хола эса мен тушунмайдиган 
вьетнам тилида қўшиқ айтарди. Маъносини тушун-


Ҳикоялар тўплами
6
маса ҳам онам уларнинг тилидаги қўшиққа жўр 
бўлар, лекин талаффузи тўғри келмас эди.
Баъзан онам менга:
– Даданг билан қарашларимиз мос эмас, – дейди-
ган бўлди.
Овқатланганда, телевизор кўрганимизда ёки ма-
шинада бирор жойга борсак, ота-онам бир-бирла-
рига совуқ муомала қиладиган бўлиб қолишди. Улар 
ўзларини бундай тутиб, ёш қизча бўлган менга оғир 
жароҳат беришмоқда эди. Онам дадам билан немис 
тили факультетида бирга ўқиб, бир-бирларига кўн-
гил қўйишган. Гарчи ўқиш бўйича қаттиқ рақобат-
лашишган бўлса-да, эт ва тирноқдек бир-бирларига 
яқин бўлишган. Мен ҳар куни ич-ичимдан дадам 
онамга жилмайиб сўзлашини, нафратланмасликни 
ва улар ажрашмасликларини тилардим. Шунинг 
учун ҳам Туйларнинг оиласи билан борди-келди-
мизни яхши кўрардим. Чунки уларникига борга-
нимиздагина дадам ва онам бир-бирларига қараб 
кулишар, ўзларини аҳилдек кўрсатар эди. Балконга 
чекиш учун чиқаётганида дадам онамнинг елкасини 
силаб ўтиб кетганлигию кулимсираб ниманидир га-
пираётган дадамга онамнинг меҳр билан тикилган-
лиги эсимда. Бу ўз уйимизда кўриш мумкин бўлма-
ган ҳолатлар эди. Мен ўшандан олдин ҳам, кейин 
ҳам онамнинг юзида ҳақиқий табассумни кўрмадим.
Онам шу чоғларда гўзаллашиб кетарди. Лекин 
унга бу ҳақда айтсам: «Ёдимда йўқ», – дерди.
Ёз оқшомлари осмонда бир нур ялтирайди. Нур 
аста-секин хиралашиб боради ва қоронғулик қўйни-
га шўнғийди. Буни томоша қилиш завқли. Уйга очиқ 
деразадан енгил шабада киради. Ошхона томондан 
ота-оналаримизнинг ғўнғир-ғўнғир товушларию ен-
гил кулгулари эшитилиб турибди. Бу вақтга келиб 
Туй камгап бўлиб қолади ва уйқуси келганлигини 
сезаман. Ташқаридан таралган нур Туйнинг юзида 


Атиргул ўғриси
7
акс бериб, аста йўқолади. Бу бахтли дамлар ўткинчи 
эканлигини ҳис қилиб турибман.
Баъзан Туй иккимизни нон ёки сут олгани дўкон-
га юборишарди. Бу жуда қувноқ онлар эди. Туй 
югургилаб илгарилар, анча масофадан яна олдимга 
ҳаллослаб қайтарди. Мен унинг ортидан чопишни 
ўйлайману, олдимга қайтишини сезиб, секин одим-
лашда давом этаман. Кўздан ғойиб бўлиб, зум ўтмай 
қайтадиган Туйнинг юзига қараб, қиқирлаб куламан. 
У билан нигоҳларимиз тўқнашса, бўйнини қимирла-
тиб, баттар кулгили ҳолатга кирарди. Бирга ўқийди-
ган болалар бизни кўриб, масхара қилмасликлари 
учун нариги йўлдан юрардик. Туй ёлғиз пайтимизда 
мени: «Вудстак», – деб чақирарди. Вақт ўтган сари бу 
ном менга бир умрлик бўлиб қолди. Шу пайтгача 
ҳеч ким менга лақаб қўймаганди. Уйга яқинлашга-
нимизда югуриб ҳориган Туйдан пиёз ҳидига ўхшаш 
тер иси анқирди.
Туй ҳеч нарсадан тортинмас, мактабда кўрган-ке-
чирганларини Нгуэн холага оқизмай-томизмай ай-
тиб берарди. Унга бирор гап айтсам: «Шунақами…
ҳм…», – дер, гапларимга тушунмайдигандек туюлар-
ди. Ўша куни бепарво оҳангда:
–Дадам ва онам бир-бирларини ёмон кўради, – 
дедим ҳиссиз илжайиб. Олдинда кетаётган Туй бир-
дан қадам босишдан тўхтади ва ортига ўгирилди. 
Юзида жаҳли чиққанлиги сезилиб турибди. Ичида 
нима ўйлаганлигини англаш мушкул эди.
– Нега бундай гапни кулиб айтаяпсан? – деди Туй 
ва олдинга қараб гурс-гурс босганча кетди.
Ҳар доимгидек олдимга югургилаб қайтишини 
ўйлагандим. Лекин у ортига қайрилиб ҳам қарама-
ди. Мен унинг ғазабланганини унутиб юборган бўл-
самда, улғайиб, коллежда ўқиётган вақтимда жаҳл-
дан юзлари оқарган Туйнинг гаплари қулоқларим 
остида жаранглайдиган бўлди. Ёшим улғайганидан 



Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling