Trust and support


Корейс тилидан Отабек ЙЎЛДОШЕВ


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Корейс тилидан Отабек ЙЎЛДОШЕВ 
таржимаси


Атиргул ўғриси
21
ДОРГА ОСИЛГАН МАҲБУС
Жорж ОРУЭЛЛ,
Буюк Британия
Б
ирмада ёмғир челаклаб қу-
яётган тонг эди. Қамоқхонанинг баланд деворлари 
узра ғира-шира ёруғлик аста-секин ёйилиб келаёт-
ганди. Ўлимга ҳукм қилинганларни чоғроқ ҳайвон-
лар қафаси сингари жуфт-жуфт панжаралар билан 
тўсилган қатор-қатор ҳужраларидан ташқарида 
кутиб турардик. Ҳар битта ҳужра бўйига ўн фут ва 
энига ўн футлик ўлчамда қурилган бўлиб, ичида 
ёғоч каравот ва сув идишидан бошқа ҳеч вақо йўқ 
эди. Баъзи бирларида эса индамас қорамағиз киши-
лар адёлга ўралиб олганча чўккалаб ўтирарди. Улар 
ўлимга ҳукм қилинган маҳбуслар бўлиб, бир-икки 
ҳафта ичида осилишлари керак эди.
Бир маҳбус ҳужрасидан олиб чиқилди. У сочи 
тагидан қирилган, кўзлари маъносиз, чўпдай озғин 
ҳинд эди. Нозик гавдасига ярашмаган қалин мўйло-
ви кинолардаги масхарабозникига ўхшаб кетарди. 
Олти нафар бўйдор ҳинд соқчиси уни қўриқлаб, дор-
га олиб боришга шайланарди. Иккитаси унга мил-


Ҳикоялар тўплами
22
тиқ ва найзаларини тираб турди, бошқалари қўлига 
кишан солиб, кишан устидан занжирлаб, камарла-
рига осиб қўйишди ва қўлларини орқасига маҳкам 
қилиб боғлашди. Қамоқхона соқчилари қўлларини 
маҳбусдан олмай, худди сирғалиб чиқиб қайтадан 
сувга шўнғиши мумкин бўлган тирик балиқни уш-
лагандек, ҳар томондан уни ўраб, ушлаб туришарди. 
Маҳбус эса нима бўлаётганини аранг англаётгандек, 
ҳеч қандай қаршилик кўрсатмай, арқонланган қўл-
ларини шалвиратиб турар эди.
Соат сакккизга бонг урди ва олис бараклар томон-
дан чалинган горннинг нам ҳаводан ингичкалашиб 
кетган товуши янгради. Биздан нарироқда туриб 
таёғи билан шағал тошларни асабий туртаётган қа-
моқхонанинг катта зобити товушни эшитиб бошини 
кўтарди. У оқ оралаган ингичка мўйловли ва дағал 
овозли ҳарбий шифокор эди. «Худо ҳаққи, Френцис, 
тезлаш. Шу пайтгача нариги дунёга кетган бўлиши 
керак эди-ку! Ҳалиям тайёрмасмисан?» – деб ўшқир-
ди у жаҳл билан. Олтин кўзойнак тақиб, оқ форма 
кийган семиз қамоқхона кўриқчилари бошлиғи 
ҳинд миллатига мансуб Френцис қоп-қора қўлини 
силкитди: «Хўп бўлади, сэр. Ҳаммаси кўнгилдагидек. 
Жаллод кутяпти. Ҳозир бошлаймиз», – деб жавради. 
«Қани, жўнанглар унда! Ишни тугатмагунингизча
маҳбуслар нонушта қилмай оч ўтиради!». Дорга қа-
раб йўлга тушдик. Иккита қўриқчи милтиқларини 
чангаллаб, маҳкумнинг икки тарафига ўтиб олишди; 
яна иккитаси худди суяётгандек унинг қўллари ва 
елкасидан маҳкам ушлаб, ёнида кетишди. Қолган-
лар, қуйи даражали судьялар билан бирга уларнинг 
изларидан юрдик. Энди ўн ярдча юрган ҳам эдик-
ки, кутилмаганда саф ҳеч қанақа огоҳлантиришсиз 
тўхтаб қолди. Аянчли ҳол юз берганди: майдонда 
қаердан пайдо бўлганини биргина Худо биладиган 


Атиргул ўғриси
23
ит олдимизга югуриб чиқиб, қаттиқ ҳура бошлади. 
У шунча одамнинг тўпланганидан хурсанд бўлиб 
қутурарди. У баҳайбат ярим эрдельтерьер, ярим па-
рия ёлдор ит эди. Атрофимизда бироз югургилагач, 
ҳаммани ғафлатда қолдириб, маҳкумга ташланди ва 
юзини ялаш учун сапчий бошлади. Орқамизга тиса-
рилиб, унга тегишгаям қўрқиб довдираб қолдик. «Бу 
ланъати махлуқни ким бу ерга киритди? Бирортан-
гиз тутсангизчи уни!», – дея ғазабланиб бақирди кат-
та зобит. Воқеадан четроқда қолган бир соқчи итга 
орқадан яқинлашди, бироқ ит сакраб, ирғишлаб 
унинг қуршовидан чиқиб кетди. Ёшгина евросиёлик 
зиндонбон ҳовучини шағал тошга тўлдириб, уни то-
шбўрон килиб қувишга уринди-ю, ит барибир чап 
бериб, яна яқинлашаверди. Унинг оёқ остида ирил-
лаши қамоқхона деворларида ҳам акс-садо берарди. 
Икки қўриқчи қуршовидаги маҳкум, булар худди 
дорга осишнинг навбатдаги расмиятчилигидек, бе-
фарқ қараб тураверди. Яна бир неча дақиқадан кей-
ин ҳамон ғингшиб типирчилаётган итнинг бўйнидан 
дастрўмолимни ўтказиб, нари тортдик.
Доргача тахминан қирқ ярд қолганди. Олдимда 
кетаётган маҳкумнинг деярли яланғоч баданига кў-
зим тушди. У чандиб боғланган қўллари ва ҳиндлар-
га хос қадамлар билан беўхшов, лекин қатъий қадам 
ташлаб борарди. Ҳар қадамда мушаклари ва боши-
даги бир тутам сочи бир маромда кўтарилиб, тушиб 
турар, оёқлари эса нам шағалга ўз изларини қўйиб 
кетарди. Соқчилар ҳар икки елкасидан ушлаб бора-
ётганига қарамасдан, бир мартагина олдидан чиққан 
кўлмакдан ўтиб олиш учун ёнламасига юрди.
Ғалати туюлиши мумкиндир, лекин ўша машъ-
ум дақиқагача соғлом ва эс-ҳушли одамни йўқ қи-
лиш нималигини тушунмасдим. Унинг кўлмакни 
айланиб ўтганини кўргач, бировнинг айни авж пал-



Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling