Trust and support
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Ҳикоялар тўплами
8 кейингина Туйнинг юрагини англагандек эдим. – Германияга илк келганимизда жудаям совуқ эди, – деди Нгуэн хола кулгидан ўзини тута олмай. – Ҳар қанча қалин кийинсам ҳам изғирин енгар- ди. Туй шу ерда туғилганди. Қорни биринчи марта кўриб турганлигим учун қўлларим музлаб қолса ҳам қор ўйнаганман. Онам гул-гул яшнаб сўзлаётган Нгуэн холага ти- килиб ўтирибди. У бошидан ўтган қийинчиликлар ҳақида кулимсираб гапираркан, онам ҳам жил- майишга уринарди. Бу орада Нгуэн хола онамни: «Ўзгаларнинг юрагини эритадиган, муҳаббатга лиммо-лим тўлган аёл», – дея мақтади. У онамнинг заҳматкаш аёллигини бот-бот такрорлади. У тўхта- май мақтов ёғдирар, онамнинг ҳар бир ҳолатидан яхшилик қидирар, онам эса юзлари қизариб кетар- ди. Мен Нгуэн холанинг гапларини тинглаб, онамни қайта кашф қилгандек бўлардим. Шундай қилиб, онам ва Нгуэн хола опа-сингилдек иноқ бўлиб ке- тишди. Бир кун кўришмаса, тура олишмас, холам- нинг қуритилган денгиз карамини ёқтиришини билиб қолган онам Кореядан келтирилган нарсала- рини унга элтиб берди. Ўз навбатида, Нгуэн хола ҳам онамга егуликлар келтирди. Плауэнга келганимизга икки йил бўлаётган бир вақтда биз Туйларнинг оиласи билан бир танадек бўлиб қолдик. Қиш пайтлари уйимиз эскилиги са- баб совуқ бўлар, Туйларнинг уйи эса ҳамиша иссиқ ва саранжом эди. Нгуэн хола мени ўз қизидек кўрар, кўп саволлар бериб, ичимдагиларни билгиси ке- ларди. У гоҳ Кореяда қайси мактабда ўқиганлигиму денгизга борганлигимни, гоҳ немис таомларидан нимани ёқтиришимни сўрарди. Унинг саволлари «Нега бўйинг бунчалик паст?», деб камситганнамо сўрайдиган бошқалардан фарқ қиларди. У ёш бола- дек беғубор аёл эди. Атиргул ўғриси 9 Бир куни у мендан корейс ёзувида исмимни ёзишни сўради. У менинг ёзувимга қараб, жилмай- ди. Кейин у ўзининг, Хо амаким ва Туйнинг исмини ёзди. Шундан сўнг менга тикилиб: – Сен болаликдаги бир дугонамга жуда ўхшайсан. У билан битта қишлоқда яшардик, – деди ва негадир синиқ кулимсиради. У баъзи хотираларини эсласа, шундай ғамгин куларди. Уч ёшли синглим Да Ённи кўрганида ҳам шу ҳол такрорланганди. Вақт ўтган сайин холамнинг бахти ғам-андуҳ билан ёнма-ён эканлигини англай бошладим. Қачонлардир ундан болаликдаги суратини кўрсатишини сўрагандим. У маъюс бош чайқади: – Йўқолган. Қанийди бир дона бўлса ҳам бўлган- да… – сўнг бошимни силаб, – Афсуски, йўқотганла- рим фақатгина суратлар эмас, – деди. У паст овозда сўзлар, юрагидаги ғамгинликни ҳис қилиб турардим. Гарчи Туйларнинг уйи ўз уйимдек бўлса-да, ки- тоблар сақланадиган хонасига кириш иложсиз эди. Ҳеч ким у хонага киришни тақиқламас, аммо доим ёпиқ турганлиги сабабли кириб кўриш хаёлимга келмаган. Бир куни эшиги очиқлигини кўриб қолдим ва қизиқсиниб ичкарига кирдим. Эшик ёнида ёғочдан ясалган кичик шкафча эътиборимни тортди. Уйча шаклида ясалган шкафчада беш дона оқ-қора ранг- ли суратлар ёпиштирилган ва ҳар бир сурат қарши- сидаги идишчага қум тўлдирилган. Идишчаларга митти фонуслар ўрнатилган бўлиб, гугурт қутисидек келарди. «Оила аъзолари бўлса керак», дея ўйладим. Ростини айтсам, ўлган одам суратини биринчи мар- та кўришим эди. Шунинг учун юрагимни ваҳм босди ва ортимга қайтдим. Хотирам панд бермаса, бир на- фаригина қария бўлиб, қолганлари мен ва синглим Да Ён тенги болакайлар эди. Нега Туй ёки Нгуэн Ҳикоялар тўплами 10 хола бу нарсалар ҳақида гапирмаганлигини билгим келди. Аммо қўрқув буни сўрашга йўл бермади. Эртаси куни тарих дарсида ўқитувчимиз Иккин- чи жаҳон уруши ҳақида сўзлаб бераркан: – Ҳайриятки, бу урушдан кейин дунёда катта та- лофатли жангу жадаллар бўлмади, – деди. Шу чоғда Туй қўлини кўтарди ва гапиришга рух- сат берилгач: – Йўқ! – деди. – Нима йўқ? – Вьетнамда уруш туфайли жуда кўп одамлар ўлди, – деди Туй дона-дона қилиб гапираркан. – Ме- нинг бобом, бувим, аммам, холам, тоғаларим ўлди. Ҳарбийлар келиб, шунчаки ўлдираверишибди. Бо- лалар ҳам ўлган. Онамнинг айтишича, бутун қиш- лоғимиз йўқ бўлиб кетибди. – Тўғри, Туйнинг гапида жон бор, – деди ўқитув- чимиз, кейин синфга юзланиб сўзлади, – Болалар, сиз Вьетнам уруши ҳақида эшитмаган бўлсангиз керак. Туй, ўртоқларингга Ватанингда бўлган уруш тўғрисида айтиб берасанми? Ўқитувчи Туйнинг фикрлашидан мамнун бўл- ганди. Лекин Туйнинг юзлари қизариб кетган, сал гапирса, йиғлаб юборадиган ҳолатда эди. У оғзини юмган кўйи бошини эгиб тураверди. – Туй, гапириб бер. Биз ҳам билишни истаймиз, – деди яна ўқитувчимиз. Туй сукут сақлашда давом этди. Шу пайт синфбо- шимиз Инга қўл кўтариб, гапира бошлади: – Телевизорда кўрсатишганди. Вьетнам бу урушда матонат кўрсатган экан. Америка қўшинларидан беш юз минг одам ҳалок бўлган. Тинч аҳолидан эса икки миллион одам ўлган. Душманлар самолётда бомбалар ташлашиб, дов-дарахтларни қуритадиган дори ҳам сепишибди. Мен Туйнинг қип-қизил тусга кирган қулоқла- |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling