Trust and support


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Атиргул ўғриси
17
Менинг бу гапларим ҳеч нарсани ўзгартирмаса 
ҳам анча енгил тортдим. У оёғи билан ер чизиб ўти-
рар, ҳаво совуқлигидан оғзидан буғ чиқарди. У сум-
касидан қалин конверт чиқариб, менга узатди:
– Бу сенга, Вудстак!
Конверт ичида расмли китобча борлигини сез-
дим. Туй иккимиз китобдаги кучукчалар каби дўст 
эдик. Бундан кейин ҳеч ким мени «Вудстак» деб 
чақирмаслигини ҳис қилиб турибман.
Нгуэн хола келгунга қадар ҳазил-ҳузул қилиб, 
қиқирлашиб ўтирдик. Узоқдан кўринган холам биз-
га қўлларини силкитди. У келиб, менинг ёнимга чўк-
ди.
– Қачон кетаяпсизлар? – сўради у ҳорғин овозда.
– Эртага тунда учамиз! – дедим ва бир нуқтага 
тикилиб қолган Нгуэн холанинг тиззасига совға қу-
тичасини қўйдим. – Буни онам сизга беришимни 
сўради.
Нгуэн хола қутича сиртидаги қоғозни сидириб, 
аста қутичани очди. Унинг ичида уч жуфтдан шарф, 
юнгли қалпоқ ва қўлқоп турарди. Онам бу нарса-
ларни кузда мукка тушиб, ўз қўллари билан тўқиган 
эди. Ундан ким учун тўқиётганлигини сўраганимда:
– Шунчаки, зерикдим-да, болам, – дея ҳазин овоз-
да жавоб берганлиги эсимда.
Нгуэн хола юнгли қалпоқни олиб бошига қўн-
дирди. Қалпоқнинг қалин юнгдан тайёрланганли-
гини айтмаса, холам ёзда бошига киядиган шапкага 
ўхшарди. Холам атиргул шакли билан безатилган 
қалпоқ, шарф ва қўлқопни олиб, қимматбаҳо буюм-
га тикилгандек кўздан кечирди. Туй учун тўқилган 
қалпоқни унинг бошига кийдирди. Холам оғзини 
маҳкам юмган, бурни ҳиқиллаб йиғламоқдан бери 
ҳолда эди. Унинг йиғисини биринчи марта кўриб 
турибман. Ҳатто уйидаги меҳмондорчиликда уруш 
ҳақида алам билан гапирганида ҳам кўзлари нам 


Ҳикоялар тўплами
18
тортмаган эди. Мен унинг юзларига тикилдим. 
Ажин босган юзларини кўзёш юва бошлаган. Хо-
ламнинг қалпоғига қўнган қор парчасини пуфлаб 
туширдим. Сўнг вьетнам тилида ҳайрлашдим:
– Шинчао!
Нгуэн холам ва Туй ҳам худди шундай жавоб қай-
таришди.
Мен улар билан бошқача видолашишни иста-
гандим. Нгуэн холамнинг уйимизга киришини, ои-
ламиз билан ҳайрлашишини, онам тўқиган қалпоқ-
ни кийиб киришларини, онамнинг уларни кўриб 
қувонишини хоҳлагандим. Лекин қучоқлаб,ўпиб 
йиғлашлару ҳаяжонли дақиқалар рўй бермади. 
«Алвидо!». Лаблардан шу сўзгина учди, холос. Биз 
ўриндиқдан туриб, йўлакча бўйлаб қорларни ғичир-
латганча юриб кетдик. Мен уйимизга бурилганимда 
Нгуэн хола ва Туй қадамини тезлатди. Туй икки 
марта ортига ўгирилиб, менга кўз қирини ташлади. 
Аммо юришдан тўхтамади. Мен ич-ичимдан улар-
нинг қайтиб келишларини истадим. Улар аллақачон 
кўздан ғойиб бўлишганди. Келмасликларини бил-
сам ҳам дарвозамиз олдида уларни анча кутиб ўтир-
дим. Юрагим ҳапқириб, Туйларнинг уйи олдигача 
бордим. Бироқ кўчада ҳеч ким кўринмасди…
Ҳаёт ўзи шундай бешафқат: ришталар узилса 
– кимдир қолади, кимлардир эса кетади. Икки то-
мон ҳам юраги ўртаниб қолаверади. Кўп йиллар 
Германияга иш юзасидан келган бўлсамда, Плауэнга 
боришга ҳафсала ва вақт бўлмади. Ўтган гал келга-
нимда Плауэндан поездда икки соатлик йўл бўлган 
Лейпцигда ўн кун бўлдим. Аммо юрак ютиб бора 
олмадим. У ерда совуқ айрилиғу йиғига гувоҳ йўл-
лар қолган. Кимлардандир айрилиб, кейинчалик ку-
лимсираганча кўришиб кетаверасан. Кимлар билан 
эса аксинча. Онам оламдан ўтганига бир йил тўлгач, 
мен Плауэнга келишга аҳд қилдим. Қуёш илиқ нур-


Атиргул ўғриси
19
ларини саҳийларча аямаётган эрта баҳор. Шаҳарча 
менинг хотираларимдагидан кичрайиб қолгандек 
туюлди. Мен ўқиган мактаб биноси ўрнида кичик 
фабрика очилибди. Ҳар жой-ҳар жойда қариялар 
сигарет тутатиб ўтирибди. Мен ўзим яшаган уй ол-
дига келдим. Деразадан боғда ўтаётган одамлар ва 
Туйнинг кулгили қилиқларини томоша қилганла-
рим ёдимга тушди. Юзимга табассум қўнди. Туй 
менга совға қилган расмли китоб ҳалигача жаво-
нимда турибди. Оқ-қора рангли расмлар бўлса-да, 
ундаги Вудстак қаламда сариқ рангга бўялган эди. 
Ҳар сафар китобни варақлаганимда Туйнинг илиқ 
тафтини ҳис қиламан.
Туйларнинг уйини осонгина топдим. Уй рўпа-
расидаги ўриндиққа ўтириб, ўйчан ҳолда қотдим. 
Анови дераза ошхона тараф бўлса керак. Ўша дера-
задан дарахтзор аниқ-тиниқ кўринарди. Хо амаки 
ошхонада таом ҳозирлашни хуш кўрарди. У тайёр-
лаган гўштли шўрваю қайнатилган гуруч иси, Нгуэн 
холамнинг гуручли кулчалари мазаси ҳануз ёдимда. 
Мен эса Туй билан деворга суянганча расмли китоб 
варақлаб ўтирганларимиз… Юрагимда хазинлик 
ҳукм сураяпти. Дўстларидан айрилишни истамай 
қанча ҳаракат қилган онам ва қалб изтиробларини 
ичига ютиб, бизни ранжитмасликка уринган Нгуэн 
холамнинг бирга қўшиқ куйлаган бахтли дамлари 
мана шу уйда ўтди.
Oнамни тупроққа қўйганимизда унинг ортидан 
йиғлаб қолган одамлар бармоқ билан санарли эди.
– У болалигидан бери одамови ва ўзига ҳеч ким-
ни яқинлаштирмас эди, – дейишди холаларим.
Шу чоғларда онамни «Севгиси чексиз аёл», дея 
мақтаган Нгуэн холам ёдимга келаверди. У онамда-
ги бошқалар илғамаган нарсаларни кўра олган яго-
на инсон эди. У онамнинг гўзаллигини кўрар, унинг 
назарида онамнинг заиф томони йўқ эди. У онамни 


Ҳикоялар тўплами
20
борлигича ҳурмат қилди. Онамга боғлиқ бўлмаган 
нарсалар уларни ажратиб юборди.
Кореяга қайтганимиздан кейин онам бирор дўст 
топа олмади. У бизга билдирмаса ҳам Нгуэн холани 
соғинишини сезардим.
– Эсимда йўқ, – деб рад этса ҳам хола унинг юра-
гида эди.
Онам умр бўйи дўстга зор ўтди…
Нгуэн хола мени очиқ чеҳра билан кутиб олди.
– Хо амакинг билан бу ерда ёлғиз яшаймиз. Туй 
Ҳамбургда ишлаяпти, – деди у.
Мен холага ҳамма кечмишимизни айтмадим. 
Аммо: «Онанг яхшими?», деб сўраганида бор 
ҳақиқатни айтишга мажбур бўлдим. Иккимиз ҳам 
бир-биримиздан кўз узолмай қолдик. Нгуэн хола 
кўзларимга маҳзунликда оламдан ўтган онамни 
эслатиб юборди. Вьетнам тилида «Шинчао»дан бош-
қа сўзни билмайдиган онам! Нгуэн хола ҳам менинг 
нигоҳларимда онамни кўрди шекилли, кўзлари чўғ-
дек ёнди. Биз бир-биримизга тинмай: «Шинчао», дея 
бошладик. Иккимиз ҳам онамни соғинган эдик… 

Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling