Trust and support
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Ҳикоялар тўплами
24 ласидаги ҳаётини қирқишнинг қанчалик даҳшатли ва хато эканлигига гувоҳ бўлдим. У ўлмаганди, худди бизга ўхшаб тирик эди, бутун тана аъзолари ишла- ётганди: ичаклари овқатни ҳазм қилар, териси пўст ташлар, тирноқлари ўсар ва янги тўқималар ҳосил бўларди. Яшаш учун сониянинг ўндан биригина қо- либ сиртмоқ остида турганида ва пастга қулаётга- нида ҳам тирноқлари ҳамон ўсишда давом этарди. Кўзлари сариқ дорни ва кулранг деворларни кўр- ди, мияси воқеани эслаб қолди, кўлмакни айланиб ўтишни ҳам идрок қилди. У ҳам биз билан бирга юрар, кўрар, эшитар, ҳис қилар ва айнан битта олам- ни бўлишарди; икки дақиқадан кейин эса ногаҳоний ўлим сабабли орамиздан кимдир йўқ бўлади – бир ақлли камайса, дунё енгиллашади. Дорлар қамоқхонанинг асосий ҳудудидан чет- роқдаги кичик майдонда жойлашган бўлиб, баланд тиканак ўтлар билан қопланганди. Дор жойлашган тепаликнинг уч томони ғиштдан кўтарилиб, тахта билан бостирилган, тахта устидаги иккита устун эса дор арқони осилган кўндаланг тўсинни тираб турар- ди. Қамоқхона формасидаги сочларига оқ тушган жаллод маҳкумни қатл машинаси ёнида кутарди. У келишимиз билан ўзига ярашмаган тарзда буки- либ саломлашди. Френциснинг буйруғига биноан, маҳкумни ушлаб келаётган икки соқчи уни дор- га бош лаб боришди ва итариб зинадан чиқишига «кўмаклашишди». Жаллод ҳам лип этиб юқорига чиқиб, дор сиртмоғини маҳбус бўйнига тўғрилаб қўйди. Биз беш ярдча нарида, соқчилар эса дор атро- фида айлана ҳосил қилиб туриб олишди. Бўйнига сиртмоқ илингач, маҳбус ўз Худосини тилга олиб бақира бошлади. Бу ўлимдан қўрқиб, раҳм-шафқат сўраб килинган илтижо эмас, балки занг чалингани- Атиргул ўғриси 25 дек қатъий, тўхтовсиз ва бир маромдаги «Рам! Рам! Рам! Рам!» деган ҳайқириқ эди. Бояги ит бу товушга ғингшиб жавоб қайтарди. Дор ёнида турган жаллод ун қопидек кичик бир қоп олиб, маҳбуснинг боши- га кийгизди. Лекин мато остидан бўғиқ «Рам! Рам! Рам!Рам! Рам!» деган садо қайта ва қайта эшитила- верди. Жаллод пастга тушиб, дастакни ушлаганча буйруқни кута бошлади. Қатъий ва бўғиқ овоз ҳеч ҳам сустлашмади. Катта зобит бошини хиёл эгиб, таёғи билан ерни уриб турарди; балки у маҳбуснинг эллик, эҳтимол, юз маротаба ҳайқириб олишига қўйиб бериш мақсадида санаб тургандир. Барча- нинг ранги ўзгариб кетганди. Ҳиндлар худди ачиган қаҳвадек бўзариб кетган, баъзиларининг ҳатто мил- тиқ учлари қалтираб турарди. Дордаги боши ёпиқ одамдан кўз узмай Худосига қилган илтижоларини эшитиб турардик, ҳар бир қилинган илтижо тирик- ликнинг яна бир лаҳзасидан дарак бериб турарди; ҳамманинг хаёлидан қуйидаги фикр ўтган бўлса ке- рак: «Тезроқ ўлдира қолинглар, токи бу аянчли овоз тина қолсин!». Ниҳоят, катта зобит бир қарорга келди шекилли, бирдан бошини кўтариб, «Қани, бўлинглар!», – деб бақирди. Нимадир жаранглаб кетди ва майдонга ўлик сукунат чўмди. Маҳбус кўринмас, дор арқони эса чувалиб қолганди. Итни қўйиб юборишим би- лан дорга қараб елдек учиб кетди; бироқ етиб бор- гач, бирдан тўхтаб, вовуллади ва майдон бурчагидаги тиканак ўтлар орасига чекинди. Жасадни текшириб кўриш учун дорга яқинлашдик – унинг тошдек ҳара- катсиз танаси охиста тебранарди. Катта зобит ҳам етиб келиб, таёғи билан яланғоч танани туртиб кўрди, тана сал чайқалди. «Ўлибди», – деди у ва дор остидан чиқиб чуқур нафас олди. Ғазаб- нок қиёфа унинг юзини бирдан тарк этганди. Қўл со- Ҳикоялар тўплами 26 атига кўз ташлаб: «Саккиздан саккиз дақиқа ўтибди. Эрталабга шу етади», – деди. Соқчилар милтиқ қўн- доқларини тушириб, ортларига қайтишди. Ўзининг қилмишини англаб, ҳушёр тортган ит уларнинг изи- дан пилдираб йўлга тушди. Биз ҳам дор майдони- дан ва осилишга ҳукм этилиб ўлимини кутаётганлар ҳужраларидан ўтиб, қамоқхонанинг катта марказий майдонига чиқдик. Қолган маҳбуслар қамчи ушла- ган соқчилар буйруғига биноан, нонушта қилишаёт- ганди. Улар узун қаторлар ҳосил қилиб, чўккалага- нича идиш тутиб туришар, соқчилар эса пақирдан гуруч олиб, чўмич билан қуйишарди, бу бояги дорга осиш саҳнасидан сўнг анчайин қувноқ манзарадек туюлди. Иш бажарилгандан сўнг ўзимизда қандай- дир ажиб енгиллик ҳис қилардик, кимдир куйлар, кимдир хохолаб куларди. Ҳаммамиз бирваракайига хушчақчақ суҳбатга киришиб кетдик. Ёнимда кела- ётган евросиёлик йигит биз келган йўлга боши би- лан ишора қилиб, илжайганча гапира кетди: «Била- сизми, сэр, дўстимиз (дорга осилган одамга ишора қиляпти) шикоят аризаси рад этилганини эшитиб, қўрққанидан ҳужрасидаги полга ёзилиб юборди. Илтифот қилиб сигаретимдан олинг, сэр. Бу янги ку- муш қутим ёқмадими сизга? Олибсотардан икки ру- пия саккиз тийинга олдим. Ноёб европача услубда ясалган». Бир неча киши кулиб юборди, уларнинг нимага кулганини аниқ айтиш мушкул эди. Френцис бўлса катта зобитнинг ёнида тинмай вайсаб кетаётганди: «Сэр, кўрдингизми, ҳаммаси кўнгилдагидек ўтди. Кўз очиб юмгунча. Лекин иш доим ҳам бунақа осон кўчмаган. Баъзан маҳбуснинг ўлганига ишонч ҳосил қилиш учун дор остига ши- фокор келиб, оёғидан тортиб кўрарди. Ғирт аҳмоқ- лик». «Қимирлатиб кўришми? Бу яхши эмас», – жа- воб қайтарди катта зобит. «Нимасини айтасиз, сэр, Атиргул ўғриси 27 энг ёмони буларнинг ўжарлиги тутиб қолса бўлади. Ҳалиям ёдимда: биттасини олиб кетиш учун келсак, у нодон қафасининг панжаралари орасига тиқилиб олибди. Ишонишингиз қийиндир, лекин уни тортиб чиқариш учун ҳар оёғига учтадан нақ олтита соқчи керак бўлди. Ланъати маҳбус билан келишишга ҳам ҳаракат қилиб кўрдик, «Ошна, бизга қанча азобу ор- тиқча муаммо туғдирётганингга қара», – дедик, ба- рибир қулоқ солмади. Шунақанги кўп ташвиш кел- тиргандики.» Қамоқхонанинг улкан қўшалоқ дарвозасидан кўчага чиқдик. «Оёғидан тортиб кўриш!» деб бир- малик судья бирдан хандон отиб кулиб юборди. Кулгига биз ҳам қўшилдик. Ўша пайтда Френцис- нинг латифаси жуда кулгили туюлганди. Ҳаммамиз: маҳаллийлар ва европаликлар бирга дўстона ўтириб ичдик, осилган маҳбус эса юзлаб ярд олисда қолиб кетганди. Download 2.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling