Trust and support


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Ҳикоялар тўплами
14
Нгуэн хола ўрнидан турдию, майда қадам ташлаб 
кутубхонага кириб кетди. Шу томондан эшикнинг 
ғийқиллагани эшитилди. Мени қўрқув исканжасига 
ола бошлади. Онам эса синглимни қучоқлаб, жим 
қолди. У мезбонларнинг дили оғриганлигини би-
либ, ўзини қўярга жой тополмаяпти.
– Кечиринг! – деди у яна Хо амакига қараб. – Сен 
ҳам кечир,Туй.
У шундай деб ташқарига чиқиб кетди. Мен стол 
устидаги сумка ва бошқа нарсаларни олдим-у, унга 
эргашдим. Нгуэн холанинг уруш ҳақида айтганла-
ри ҳануз қулоқларим остида жаранглар,бирдан та-
бассум йўқолган тунд юзи кўз олдимдан кетмасди. 
Унинг гаплари дадамни ишонтириш, бизни айблаш 
ёки ўзини овутиш учун эмасди. Ичини кемираётган 
дарду аламларини айтиб: «Барибир сизлар тушун-
майсизлар», деган ўйлар зоҳир эди. Бу кеч бизнинг 
орамизга кўринмас девор бўй чўзганди.
Онам Туйларнинг оиласи билан яқинликни 
тиклаш учун анча уринди. Кичкина қизалоқ бўл-
самда бу энди иложсиз эканлигини англаб етгандим. 
Аммо онам бундай ўйламасди. У мен ва синглимни 
етаклаб бир неча марта Нгуэн холанинг олдига бор-
ди. Сиртдан қараганда, ҳаммаси олдингидек: хола 
бизга чой ва ширинликлар тутар, онам билан суҳ-
батлашиб ўтирарди. Лекин барибир Нгуэн хола ав-
валгидек эмасди. Ҳар ҳолда менга шундай туюлди. 
Онам эса орадаги тарангликни «дазмоллаш» учун 
ҳар доимгидан кўпроқ гапирди. Аммо онамнинг 
немисча талаффузи, ғализлиги етмагандек, гаплари 
ҳам наф бермади: Нгуэн холанинг кўзларидаги хафа-
лик тарқалмади…
Қиш ҳам кириб келди. Энди онам Нгуэн хола-
никига бормай қўйди. Уйда холанинг оиласи тилга 
олинмас, ҳар шанба куни Туйларнинг уйида ўтади-
ган қувноқ оқшомлар ўрнини сокинлик эгаллади. 


Атиргул ўғриси
15
Кечқурун телевизор кўрамизу уйқуга кетамиз. Аммо 
тун узун, кўзларда уйқу йўқ. Нариги хонада стулнинг 
ғирчиллашию онамнинг Кореядаги опа-сингилла-
ри билан телефонда гаплашиши эшитилади. Эрта 
тонгда уйғонганимда онам ҳалиям шу жойида ўтир-
ганди. Менинг чиққанлигимни сезмади шекилли
бир нуқтага тикилганча ўтираверди. Бироз ўтиб, бир 
чўчиб тушди-ю, менга кўзи тушди ва маъносиз жил-
майди. Кейин меҳмондорчиликка борганида кияди-
ган барча либосларини бир четга йиғиб қўйди. Ҳар 
якшанба шаҳар ташқарисидаги ўрмон сайрига ёки 
гул бозорига боришни ёқтирадиган онам синглим-
нинг хонасида шифтга термулиб ётарди. Онам уй-
қуга кетганида супур-сидир қиларканман, чиқинди 
идишда бир қанча суратларга кўзим тушди. Менинг 
чақалоқлигимда тушган суратларим. Дадам ва она-
мнинг мени қучганча бахтга тўлган дамлари… Су-
ратлар ҳаммаси йиртиб ташланганди. Синглимнинг 
ёнида ухлаётган онам биздан анча йироқлашиб кет-
гандек ва бундан кейин уни бутунлай йўқотиб қўя-
дигандек туюлди. 
Орадан бир неча кун ўтиб, онам ихчам совға қу-
тичасини бериб, Туйга бериб қўйишни тайинлади. 
Кореяга қайтадиган вақтимиз яқинлашмоқда эди. 
Вақт шовуллаган сувдек ўтиб кетди. Ўша куни қалин 
қор ёғди. Мен деразамдан ташқарини томоша қилиб 
ўтирибман. Боғ ичидаги йўлакча қорлари куралган. 
Одамлар шу йўлакчадан пилдираб ўтишаяпти. Но-
гаҳон Туйни кўриб қолдим. Сакраб-сакраб, бурнини 
жийириб кетаётган болакайни кўрмаслик мумкин 
эмасди. У атрофга алангларкан, дераза орқали менга 
кўзи тушиб қўл кўтарди. Устимга қалинроқ кийин-
дим ва совға қутичасини 
олдиму ташқарига чиқдим. Айланиб, боғ томон-
га ўтганимда Туй кўринмасди. Қорда унинг оёқ изла-
ри турибди. Атрофга аланглаб, кўзларим билан из-


Ҳикоялар тўплами
16
ладим. Узоқдан лўкиллаб югуриб келган Туй қаҳ-қаҳ 
отиб кулди.
– Нега юзингни бураяпсан? Ҳалиям хафамисан? – 
деди у кулишдан тўхтаб.
– Бошқа бундай ҳазиллашма, – дедим.
– Ҳой, бу нимаси? Ахир биринчи мартамас-ку бу, 
– деди у кўзларини катта-катта очиб. – Хўп. Бошқа 
қайтарилмайди.
Мен йиғламоқдан бери бўлиб турардим. У менга 
обдон тикилиб қолди ва икки қўлини олдинга чў-
зиб, итнинг қилиқларини қила бошлади. Мен кулиб 
юбордим. У дўстларининг юзига табассум қўнди-
риш учун масхарабозлик қилиб турарди. Кейинча-
лик англаганим шу бўлдики, ичида дарди кўп инсон 
ўзгаларни қувонтиришга кўпроқ интилар экан. Туй 
жисман болакай бўлсада, руҳан улғайиб бўлган эди.
– Бироздан кейин онам шу ердан ўтади, – деди 
у. – Шу кунларда қайсидир тўгаракка қатнашяпти. 
Дарси тугайдиган вақт бўлиб қолди.
Туй билан гаплашмаганимизга анча бўлганди. 
Мактабда кўришсак ҳам бирор марта дилдан суҳбат-
лашмагандик. Назаримда, унинг бўйлари чўзилиб, 
улғайиб қолгандек.
Биз боғдаги ўриндиққа ўтирдик.
– Ўшанда сени ранжитиш ниятим йўқ эди, – деди 
Туй бир йил аввал уйларида бўлган дилхираликни 
эслаб. – Бундан афсусдаман.
Мен нима дейишимни билмай бир зум тараддуд-
ландим ва:
– Сен ҳам мени кечир, – дедим.
Ўзим анчадан бери Туйдан узр сўрашни дилимга 
тугиб юргандим. Унинг кўзлари ҳайратдан катта-
лашди. Сал шабада туриб, дарахтдаги қор парчала-
ри бошимизга ёғилди.
– Оилавий қайғуларингдан бехабар эдим. Кечир, 
– дедим мен шивирлаб.



Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling