Trust and support


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)



АТИРГУЛ 
ЎҒРИСИ
Ҳикоялар тўплами
Тошкент
«
TRUST AND SUPPORT»
2023


УЎК 821.512.161-3
КБК 84(5Turk)
Атиргул ўғриси: Тошкент: “TRUST AND SUPPORT”/ 
ҳикоя лар тўплами. Нашрга тўпловчи: Нодирабегим 
Иброҳимова. Тошкент: 2023. 346 бет.
ISBN 978-9943-7930-1-9
Ушбу тўпламдан жаҳон адабиётидан ўгирилган янги 
таржималар ўрин олган. Сиз машҳур ёзувчилардан ташқа-
ри янги номлар билан танишасиз, шунингдек, моҳир тар-
жимонлар билан биргаликда илк таржималарини тақдим 
этаётган ёшлар ижодига баҳо берасиз. Тўпламда АҚШ, 
Англия, Туркия, Россия, Колумбия, Корея, Япония, 
Пол ьша, Туркия, Кипр каби мамлакатлар адибларининг 
қизиқарли ва таъсирли асарлари эътиборингизга ҳавола 
этилмоқда.
УЎК 821.512.161-3 
КБК 84(5Turk) 
ISBN 978-9943-7930-1-9
©Атиргул ўғриси
©Нашрга тўпловчи: Нодирабегим Иброҳимова


Атиргул ўғриси
3
ШИНЧАО
ЧОЙ УН ЁНГ,
Жанубий Корея 
Ё
шим ўттиз иккига тўлибгина 
болалигимнинг бир парчаси қолган қадрдон жойга 
келдим…
Ўшанда ўн икки яшар қизалоқ эдим. Минг тўққиз 
юз тўқсон бешинчи йилнинг январида оиламиз – да-
дам, онам, мен ва синглим Да Ён Германияга қайтиб 
келдик. Икки йил аввал Берлинда бир муддат яшаб, 
Кореяга кетган эдик. Бу сафар дадам Плауэн шаҳар-
часидаги корхонага ишга жойлашди. Икки Герма-
ния ҳали бирлашмаган – атиги беш йил муқаддам 
Плауэн Шарқий Германияга тегишли эди. Ташлан-
диқ бинолару ҳувиллаган боғлар, автобус бекати-
да тўпланиб ўтирадиган, устидан бадбўй ароқ иси 
анқиган эркаклар… Мана шу мен билган Плауэн 
шаҳарчаси манзаралари эди.
Дадам билан бирга ишлайдиган вьетнамлик Хо 
амаки уйига, кечки овқатга таклиф этган куни онам 
узоқ ясан-тусан қилди. У охирги вақтларда қўл урил-


Ҳикоялар тўплами
4
маган либосларини кийиб, қайта-қайта атирларини 
сепди. Менинг узун сочларимни ўриб, тўй маросим-
ларида киядиган қора кўйлагимни кийдирди. Икки 
яшар синглим Да Ённинг ҳам эгнида янги либос 
пайдо бўлди. Неча йиллардан буён ўзига қарамай 
қўйган онам бугун кўзларимга фариштадек кўриниб 
кетди. У ойна олдида ўзини кўз-кўз қилар, мамнун 
жилмаярди. Плауэнга келганимизга уч ой бўлган, 
илк меҳмонга бораётганлигимиз уни ҳаяжонга со-
ларди. Бизни остонада Хо амакининг хотини – Нгуэн 
хола кутиб олди.
– Шинчао!–деди онам вьетнам тилида салом бе-
раркан, бош эгиб, мен ҳам онамнинг айтганини та к -
рорладим. Нгуэн хола узоқ вақтдан бери учрашма-
ган дўстларини кўргандек мамнун жилмайиб қўйди. 
Ошхонада Хо амаки куймаланиб овқат тайёрлар, 
икки юзи совуқда қолган ёш болаларники каби 
қип-қизил тусга кирган. Хо амаки ва Нгуэн хола-
нинг Туй исмли ўғли бўлиб, немис мактабида мен 
билан битта синфда ўқирди. Хо амаки пазанда экан: 
зумда дастурхонни помидор ва гўштли шўрва, қову-
рилган қисқичбақа, салатлар, манти билан тўлдир-
ди. Овқатланиб бўлгач, катталар ичкилик симирган 
кўйи суҳбатга берилишди. Мен эса Туй билан китоб 
жавонини титкилай бошладим. 
– Олти ёшимдан бери йиққанман буларни, – деди 
Туй мақтаниб.
Китобларнинг кўпчилиги Снупи номли кучукча 
ҳақидаги расмли ҳикоялар эди. Мен Туйни китобда-
ги Снупига ўхшатардим. Мактабда ҳамма уни яхши 
кўрарди.
– Сени илк кўрганимда Вудстакка ўхшатганман, 
– деди Туй кулимсираб, расмдаги бошқа кучукчага 
ишора қиларкан. – Ўшанда сени бозорда кўргандим. 
Боғнинг нариги тарафидан юрардинг. Адашмасам, 
уйларинг ўша томонда-я?



Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling