Trust and support


Инглиз тилидан Сожида САМАНДАРОВА


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Инглиз тилидан Сожида САМАНДАРОВА
 таржимаси


Ҳикоялар тўплами
28
ИБТИДО ВА ИНТИҲО
Жон Голсуорси,
Англия
Ў
шанда соат кечки олти, хо-
нага қоронғулик ёйилган маҳал эди. Бир кишилик 
мойли ўқув лампаси, турк гилами, китоб муқовала-
ри ва стол устидаги кўк ва тилларанг қаҳва идиши 
узра хира нур таратиб турарди. Хона анча катта ва 
қоронғи бўлиб, олов қаршисида ўтирган Кейс Дар-
рант худди хонанинг бир бўлагидек ғира-ширада 
кўзга ташланарди. У бу хонада ҳар кунги суддаги 
ишидан кейин қизил шиппаги ва эски жигарранг 
бахмал палтосида ўтиришни ёқтирарди. Бу унинг 
кечки овқатдан икки соат олдинги китоблар, қаҳва ва 
мудраш билан ўтказадиган доимий ҳордиғи эди. У 
бу ерда ўтираркан, камдан-кам ҳолларда иши ҳақи-
да ўйларди.
Ҳозир у олов яқинида ёлғиз ўтираркан, таътил 
бўлишини ва Мейзе мактабдан тезроқ қайтишини 
истарди. У ўзининг ёш қизчасини, унинг беғубор 
кулгуси, қувноқ ва тим қора кўзларини соғинганди. 
У кўп йиллар олдин рафиқасини йўқотганди ва қизи 


Атиргул ўғриси
29
у учун жуда ҳам қадрли эди. Тўсатдан уни хаёллари 
укаси Лаурренс томон йўналди. Укаси озғинлиги ва 
зўрға кун кечириши билан омадли ва куч-қудратли 
Кейсдан батамом фарқ қиларди.
Лампа хиралашди. Кейс юзини олов томонга 
бурди ва тезда кўзлари юмилди. Бироқ у хонага ким-
дир кирганини сезиб, сесканиб уйғониб кетди.
– Ким у?
Паст овоз эшитилди:
– Бу мен, Ларри.
– Мен ухлагандим. Келавер, – деди Кейс. У ўрни-
дан турмади, ҳатто бошини бурмади ҳам, лекин ука-
си келишини кутди. Аммо Ларри эшик ёнида анча 
туриб қолди. Кейс кескин гапирди:
– Хўш, Ларри, нима бўлди? Нега келиб ўтирма-
япсан?
Укаси ёруғликни тўсганча олдинга келди; унинг 
юзи сояда худди қорамтир арвоҳнинг юзидек кўри-
нарди.
– Тобинг йўқми?
Лауренс жавоб бермади, фақатгина оғир хўрсин-
ди. Кейс ўрнидан турди ва деди:
– Нима бўлди, Ларри? Жиноят қилдингми? Худ-
ди балиқдек соқов турибсан?
Иккинчи марта яна жавоб бўлмади, кейин укаси 
шивирлади:
– Ҳа.
– Нималар деяпсан? Сени кўрай, бу ёққа кел. 
Нима бўлди, Ларри?
Кутилмаганда Ларри яна оғир хўрсинганча крес-
лога чўкди.
– Ҳақиқатан, – деди у, – мен одам ўлдирдим.
Кейс тезда олдинга қадам ташлади ва укасининг 
юзига тикилди. Шу ондаёқ бунинг рост эканлигини 
англади.


Ҳикоялар тўплами
30
Нима учун бу ерга келиб, менга сўзлаяпсан?
– Мен яна кимга айта олардим. Энди нима қи-
лишим кераклигини сиздан эшитиш учун келдим. 
Ўзимни полицияга топширайми, айтинг, нима қи-
лай?
Кейс ғазабдан юрак уриши тезлашаётганини ҳис 
қилди, аммо тезда гап қотди:
– Нима бўлганини бир бошидан айтиб бер. Қа-
чон бўлди бу?
– Ўтган оқшом.
Ларрининг юзида одатдагидек нимадир, бола-
ларча ростгўйлик бор эди.
– Қандай? Қаерда? Оқизмай-томизмай айтиб 
бер, фақат тезроқ, – деди Кейс.
– Ундай бўлса эшит, Кейс. Мен анчадан буён би-
ладиган бир қиз бор. Унинг отаси қиз ўн олти ёши-
да вафот этган, ундан сўнг қизи ёлғиз қолганди. Унга 
яқин уйларнинг бирида яшовчи Вален деган одам 
ўша гўзал Вандага уйланган ва бир муддат ўтгач, уни 
чақалоғи билан ёлгиз ташлаб кетганди. Гўдак ўлди, 
Ванда эса зўрға тирикчилик қиларди. У оч ва юпун 
эди, ниҳоят Вален қайтди ва Ванда уни ҳайдаб-со-
лишга уринди. Ўша ҳайвон уни аямай урган (ҳеч 
қандай сабабсиз) ва кейин яна ташлаб кетди.
Ларри тўсатдан Кейснинг юзига қаради:
– Мен ҳеч қачон бундай ёқимли ва тўғрисўз аёл-
ни кўрмагандим. Аёл! У бор-йўғи йигирма ёшда. 
Кеча мен уникига борганимда ўша ҳайвон Вален яна 
ўша ерда эди. У мени кўргач, кутилмаганда устимга 
ташланди. Қара!, – Ларри пешонасидаги қора доғга 
тегинди, – шундан сўнг мен унинг бўйнига чанг сол-
дим, қўлларимни олганимда у жонсиз эди.
Кейс бўғиқ овозда сўради:
– Кейин нима қилдинг?
– Биз узоқ вақт жим ўтирдик. Аёл ҳеч нарса дема-



Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling