Trust and support


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Ҳикоялар тўплами
34
– Укамни ёқтирасизми?
– У учун жонимни беришга тайёрман.
Қизнинг овоз оҳанги ва тим қора кўзларидаги ни-
гоҳидан бунга шубҳа йўқ эди. Кейс бироз дудуқлан-
ганча гапира бошлади:
– Мен уни сақлаб қолишингиз учун бу ерга кел-
дим. Эшитинг ва саволларимга жавоб беринг.
Қиз шивирлади:
– Оҳ, мен жавоб беролмайман.
– Ўша одам, сизни эрингиз, ёмон эдими?
– Қўрқинчли эди.
– Ўша оқшомдан олдин менинг укам уни бирор 
марта кўрганмиди?
– Ҳеч қачон.
– Аммо сиз Ларрига уни сизга қандай муносабат-
да эканлигини айтгансиз.
– Ҳа. Аммо Валеннинг ўзи бошлади. У Ларрини 
урди.
– Мен буни биламан. Сизнингча, бирор киши 
укамнинг келганини кўрдими?
– Ҳеч ким.
– Унинг кетаётганиничи?
– Йўқ.
– Сиз бугун уйдан чиқдингизми?
– Йўқ.
– Нима билан машғул бўлдингиз?
– Йиғлаяпман.
Қиз қўрққанча соддалик билан гапирарди ва у 
қўлларини бир-бирга қўйганча давом этди:
– У мен туфайли хавфда қолди. Ундан ҳавотирда-
ман.
– Менга қаранг, – деди Кейс. – Агар энг ёмон нар-
са юз берса, укамни полицияга топширмаслигин-
гизга аминмисиз?
– Ҳа, – деди. Унинг кўзлари йилтиради.
– Сиз уникига бормаслигингиз керак. У ҳеч қачон 


Атиргул ўғриси
35
бу ерга келмаслиги керак.
Қизнинг лаблари титради, лекин у бошини эгган-
ча турарди. Тўсатдан у деярли шивирлаганча гапир-
ди:
– Ўтинаман, уни мендан айирманг. Мен жуда 
эҳтиёткор бўламан. Мен унга ҳеч қандай зиён етказ-
майман, аммо агар ҳар замонда уни кўрмасам, мен 
ўлиб қоламан.
Кейс анча вақт жим қолди:
– Меникига боринг. Мен сизга уни кўрсатаман. 
Сиз меникига боришингиз керак. Ҳозир эса борай. 
Агар уни чиндан ҳам севсангиз, мен айтгандек эҳтиёт 
бўлинг.
Қиз хўрсинди:
– Хўп, оҳ, хўп, – деди ва бошини озгина қимир-
латди, лекин бошқа ҳеч нарса демади. Кейс хонадан 
чиқиб кетди. Ҳаммаси у хоҳлагандек бўлганди. У ўй-
лагандан кўра хавф анча камайганди. Ўша қизнинг 
кўзлари… У ўзини Ларрига бағишлаган ва бу кўзлар 
бошқа ҳеч кимни кўролмасди. У ҳеч қачон Ларрини 
полицияга топширмайди. Ҳа, Ларри қочиши керак. 
Жанубий Америка, Шарқ, бу муҳим эмас. Аммо ба-
рибир Кейс енгил тортмади. У ўзининг иши, карье-
раси ва келажаги ҳақида ўйларди. Ҳозир ҳаммаси 
хавф остида. Йўқ! Буларнинг ҳаммаси қўрқинчли 
бир туш эди.
III
Кейинги кун эрталаб Кейс одатдаги вақтда уй-
ғонди. Нонушта давомида у тонгги газетага кўз 
югуртираркан, полиция ниҳоят Глове Лейн сирига 
аниқлик киритгани ва бир одам қотилликда айбла-
ниб ушланганлиги ҳақидаги параграфга дуч кел-
ди. Кейс нинг хаёлига биринчи бўлиб Ларри келди. 


Ҳикоялар тўплами
36
Унинг укаси ушланган бўлиши мумкин эди. Кейин 
у ўзини ўйлади. Агар Ларри қамалса, унинг мавқей-
ига нима бўлади. Кейс Даррант, хукумат прокурори, 
ташвиши кўп инсон! У ўзини тинчлантиришга урин-
ди. Қўрққанга қўш ҳўкиз кўринади. У Ларриникига 
бориши керак!
***
Кейс Ларрининг хонасига кирди ва укасини ка-
равотда ётган ҳолда топди. Уни енгил бир ҳис чулға-
ди. Демак, полиция Ларрининг ўрнига бошқа одам-
ни қўлга олган. Бу содир бўлиши мумкин бўлган энг 
зўр ҳодиса эди. То Ларри қочиб кетгунча, бу улар 
учун зўр чора эди. Ўша қиз ҳам жўнаши керак, аммо 
у билан бирга эмас.
Ларри сигарет тутатганча унга қаради ва оҳиста 
сўради:
– Хўш ака, қандай қарорга келдингиз?
– Ларри, сен нарсаларингни йиғиштиришинг ке-
рак. Ванда сени ортингдан кейинги қайиқ билан бо-
ради. Аммо бирга боролмайсиз. Пулинг борми?
– Йўқ.
– Сенга бир йиллик тўплаган фойдамни бераман.
У узоқ хўрсиниб жавоб берди:
– Сиз менга яхшилик қилдингиз, ака. Ҳар доим 
яхши бўлгансиз. Мен нима учун бундайлигини бил-
майман.
Кейс қуруққина жавоб берди:
– Эртага Аргентинага бир кема бор. Омадинг бор 
экан. Қамоққа бошқа одамни тиқибдилар, бу ал-
лақачон янгиликларда берилган!
– Нима?!
Лауренсе қўлини пешонасига қўйганча каравот-
га ўтирди.
– Мен буни ўйламагандим. Бегуноҳ одамнинг 
ҳибсга олинишини хаёлимга келтирмагандим. Энди 



Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling