Trust and support


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Атиргул ўғриси
61
шатга тушган ва бу, гарчи ғалати бўлса-да, жинзода-
га хуш ёқаётганди.
– Йўқ, беихтиёр эътироз билдирди файласуф, – 
бу ўта бемаъни фикр.
Дунианинг серпуштлигидан уйда Ибн Рушднинг 
«рўёларга қоришган рисолалари»га жой қолмаган-
ди ва энди яқинлик онлари ҳам анча қисқарган, мод-
дий муаммолар юзага қалқиб чиққанди.
– Ҳақиқий эркак ўз ҳаракатларининг натижаси 
билан ҳисоблашишга мажбур, – деди Дуниа, – хусу-
сан, сабаб ва натижа алоқаларига ишонган эркак.
Аммо Ибн Рушд фақат қўлидаги ҳунари билан-
гина дурустроқ пул топишни ҳеч уддалолмасди.
– Беморларингдан кўпроқ ҳақ ол, – очиқча талаб 
қила бошлади Дуниа, – ўзингни қанча тарозига сол-
санг ҳам, энди пул топишга мажбурсан. Ҳамма нар-
сани пулга чақиш мумкин. Қўлингдан бошқа нима 
келади, ахир? Сенинг топганинг бола кўпайтиради-
ган аждаҳо учун жуда озлик қилади. Сен болалар-
ни дунёга келтирасан, болалар туғилади ва уларни 
боқиш, албатта, сенинг гарданингда. Қара, бу оддий, 
сен таъкидлайдиган мантиқнинг ўзгинаси эмасми? 
Ҳаммаси бир-бирига узвий боғлиқ, – Дуниа файла-
суфнинг нозик жойидан ушлаш учун қайси сўзлар-
дан фойдаланишни жуда яхши ўзлаштирганди, – 
буни бажармаслик эса, сен ўша, бутун умр курашиб 
ўтганинг – мантиқсизликдан бошқа нарса эмас.
«Ҳазор афсоналари» ёки «Минг ҳикоят» атал-
миш бир китоб араб тилига ўгирилгани овоза бўл-
ди. Араб ча таржимасида ҳикоятлар сони мингтага 
етмасди, аммо маъноси минг кечага татигани, ё ях-
лит сонлар сийқа кўрингани сабаб минг бир кечага 
айлангани таҳмин қилинарди. Ибн Рушд китобни 
кўрмаганди, аммо китобдан баъзи ривоятларни са-
ройдалик пайти эшитгани бор. Балиқчи ва пари 


Ҳикоялар тўплами
62
қиз ҳақидаги бир ҳикоят уни ўзига ром айлаганди. 
Тасаввур маҳсули ўлароқ фусункорлик касб этгани 
учун эмас, (чироқдан чиққан жин, афсун ёрдамида 
суҳбат қурган балиқлар, ярим одам, ярим мармар 
малика) балки услубнинг гўзаллиги олимнинг эъти-
борини тортган бўлса, не ажаб.
Бу ҳикоят ичра бошқа ҳикоятлар нақл қилинар 
ва нақл қилинган ҳар бир ҳикоят ўзида яна бир янги 
ҳикоятни бунёд қилар ва улар шу йўсин қатлам-
ма-қатлам воқелик кўзгусига эврилиб борарди. Ибн 
Рушднинг фикрича, ҳамманинг ўз ҳикояти бор ва бу 
ҳикоят ичра бошқа бир кишининг ҳикояти яширин-
дир. Бизнинг ҳикоятларимиз теранлашуви асносида 
ўзимиз туғилган ўлканинг, оиламиз ва шажарамиз-
нинг, эътиқодимизнинг ҳикоятига уланиб боравера-
ди ва бутун парчалар бир бўлиб, маҳобатли мозаика 
юзага чиқади. Бироқ ҳикоятларнинг энг гўзали, энг 
аввалдаги Ровийнинг яратилиши хусусидаги ҳико-
ятдир. Бу ҳикоятни сўйлаган, алмисоқдан-да аввалги 
Зот эса ҳали мавҳумот ичра биз ҳали билмайдиган 
тилда неларнидир сўйлаётир.
Шаҳризод ёҳуд Шаҳризода исмли малика золим 
соҳиби уни ўлдирмасин учун тинмай эртак тўқир-
миш. Эртаклар ўлимнинг устидан ғалаба қозонмоқ 
ва залолат ботқоғидан чиқа олмоқ учун қурол эди. 
Жуфтлик ўтирган хонанинг пойгагида Шаҳризода-
нинг опаси, унинг энг содиқ тингловчиси ўтирар ва 
бахтиқаро соҳибжамолдан янги эртак айтиб бери-
шини тинмай талаб қилармиш. Ибн Рушд севги-
лиси Дунианинг қурсоғида бино бўлган бутун зур-
риёдларини айнан ўша, Шаҳризоднинг опаси номи 
билан атарди. Унинг исми Дунёзот эди. Баъзан бари 
жон-жонидан ўтиб кетганида файласуф шундай 
ёзғириб қўярди:
«Бу тор кулбани тўлдирган ва менинг мижозла-


Атиргул ўғриси
63
римни, лусеналик хасталарни шилишга каминани 
мажбур қилган бу болаларни фақат Дунёзот дейиш 
мумкин. Улар Дунианинг тоифасидан, Дунианинг 
ирқидан ва Дунианинг халқидандир, яъни Дуниа 
дун ёсининг фуқароларидир».
Бу ҳол Дунианинг нафсониятга тегди.
– Бундан чиқди, ўртамизда никоҳ бўлмагани са-
баб бу норасидалар оталарининг насабига ўтишга 
арзишмайди, шундайми?
Ибн Рушд бунга жавобан синиқ жилмайиб қўй-
ди.
– Уларга Дунёзот насаби мосроқ. Ўз ичида дун-
ёларни олиб юргувчи ва дунёнинг ўткинчи муҳо-
камаларидан хориж бир исм. Уларни Рушдий деб 
атайдиган бўлсак, пешоналарига лаънат тамғасини 
босган бўламиз.
– Яхши, мен рози. Ўлмасак кўраверамиз.
Дуниа ўзини Шаҳризоднинг ҳамиша эртак тинг-
лашга эҳтиёжманд опасидек тутар, фақат унинг 
Шаҳризоди эркак киши эди ва у сўйлаган афсона-
лар ётоқхонадан ташқарига чиққудек бўлса, иккиси 
ҳам зумда бу дунёни тарк этиши шубҳасиз. Муаммо 
шундаки, Ибн Рушд Шаҳризоднинг буткул акси эди. 
Дуниа унга «Минг бир кеча»даги ҳолатлар тескари 
такрорланаётганини айтиб нолирди: Шаҳризод ўз 
эртакларини тирик қолиш учун айтса, эрининг ҳи-
коялари муқаррар ўлим эпкинларини олиб келар-
ди.
Аммо бир кун Ҳалифа Абу Юсуф Яъқуб муҳо-
рабада ғолиб бўлди, Гвадалнаҳр соҳилида, Аларкос 
яқинида, Кастилиянинг насоро қироли Альфонсо VIII 
ни ер тишлатиб, ҳукмдорлик давридаги энг буюк за-
фарига эришади. Абу Юсуф ўзига ал-Мансур куня-
сини олади ва фотиҳ ўлароқ Барбар издошларини 
иқтидордан тушириб, Ибн Рушдни ёнига чақиради.
Шармандалик доғи файласуфнинг пешонаси-


Ҳикоялар тўплами
64
дан мангуга ўчди ва қувғин муддати битди. У сургун 
бош ланганидан икки йилу саккиз ой, йигирма сак-
киз кун, яъни минг бир кеча ўтгач, яна ўз мавқейини 
тиклади ва шараф билан сарой табиби вазифасига 
қайтди. Дуниа эса бу пайт яна ҳомиладор эди, таби-
ийки, Ибн Рушд уни ўзига никоҳламади, табиийки, 
у туққан болаларга ўз исмини бермади, табиийки, 
уларни ўзи билан Алмуваҳҳид саройига олиб кет-
мади ва табиийки, Дуниа тарихдан буткул супуриб 
ташланди. Ибн Рушд жўнай туриб ўзи билан кийим 
ва буюмларини, баъзилари жилдли, баъзилари 
жилдсиз, баъзилари маълум, баъзилари мавҳум му-
аллифларнинг қаламига мансуб кўплаб китобларни 
олиб кетди. Зотан, бахт доим кутилмаганда ташриф 
буюради. Худди кўргилик каби.
Ибн Рушд нонуштани битирмасдан, хайрлаш-
масдан, кишибилмас чиқиб кетди. Маъшуқаси соҳи-
бини ортиқча сиқувга олмади, асл табиатини, ичи-
даги ёввойи ғужурини ошкор қилмади, у сизнинг 
бирон аҳмоқона ҳодиса хусусида ўйлаганингиз, ўй-
лаш маън этилган масалаларни муҳокама қилганин-
гиз, ғазабнинг олий чўққисига тирмашаётганингиз, 
ваҳшаткор ҳақиқатни тилга олаётганингиз ва уйқу 
аралаш алаҳлаётганингиз замон айтилгувчи нордон 
сўзларни сўйламади. У жим эди.
Нима бўлган тақдирда ҳам, шамси тарих унинг 
уйида ўз уфқига ботгач, Дунианинг ҳикояти шар-
палар ва жумбоқлар билан боқий кўмилгани рост. 
Ғолибо, одамлар рост сўйлар, Ибн Рушд ўлганидан 
сўнг руҳи унинг ёнига қайтгани ва яна кўплаб фар-
зандларни дунёга келтиргани чиндир?
Яна дейдиларки, Ибн Рушд унга сеҳрли шамчи-
роқ совға қилганмиш ва у кетгач туғилган болалар-
нинг отаси ўша шамчироқнинг қули саналгич жин 
эмиш. Қаранг, нималар бўлмайди бу афсоналар 


Атиргул ўғриси
65
ичра. Сизга ёлғон, менга чин, ровийларга кўра, тарк 
этилган аёлнинг ҳаққини тўлашга қурби етган кас 
борки, унинг лаззатли ривоятларидан баҳра олар ва 
бу ривоятлардан яна янги ҳомила бунёд бўлармиш. 
Ривоятдан тўралган болаларнинг бари Ибн Рушд-
нинг пушти камариданмиди, ё йўқ, балки баъзилари 
истисно, буни аниқлаш иложсиз. Улар Дунёзот эди. 
Фақат шуниси маълум. Қолган гаплар эса оғиздан 
оғизга ўтиб моҳиятдан буткул айро тушган сафсата-
лар, холос.
Кимса унинг кунлардан бир кун судралиб-суд-
ралиб, дунёнинг туйнугидан буткул ўзга воеликка, 
Парилар юртига, хаёлот ўлкасига, одамзотга баъ-
зан офат, баъзан офият келтирган жинлар ватанига 
ўтиб кетганини сезмади. Лусена аҳли эса Дунианинг 
бирдан, гўё оловсиз яралган тутундек ғойиб бўлгани 
ҳақида ҳамон гапириб юришади.

Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling