Trust and support
Инглиз тилидан Олтиной ҲАЙИТБОЕВА
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Инглиз тилидан Олтиной ҲАЙИТБОЕВА
таржимаси. Атиргул ўғриси 47 ЧИН МУҲAББAТ Aйзек Aзимов, Россия М енинг исмим Жо, ҳам- касбим Милтон Девидсон менга шундай ном берган. У дастурчи, мен эса унинг компютер дастуриман. Мултивак-комплекснинг бир қисми бўлганим са- бабли бутун дунё бўйлаб ушбу комплекснинг қол- ган барча қисмлари билан ўзаро боғланганман. Мен ҳамма нарсани, деярли ҳамма нарсани биламан. Мен Милтоннинг шахсий дастуриман. Унинг Жосиман. У дунёдаги энг малакали дастурчилар- дан бири бўлиб, мен унинг тажриба моделиман. Шу боис у мени жами компютерларга нисбатан мукам- малроқ гапиртиришни уддалади. – Бу шунчаки товушларнинг белгиларга мос туш- ганлигидан, Жо, – деди у менга. Инсон мияси ҳам худ- ди шундай ишлайди, гарчи мияда қандай белгилар борлиги бизга мавҳум бўлса-да, мен сенинг миянгда- ги белгиларни биламан; уларни битта-битталаб сўз- ларга мослаш хамирдан қил суғургандек осон. Шундай қилиб, мен гапира бошладим. Кўнгил- Ҳикоялар тўплами 48 дагидек гапиролмайман, деган фикр асири бўлга- нимда, Милтон мени хурсанд қилди, айтишича, жуда яхши гапирар эканман. Милтон деярли 40 ёшга яқинлашиб қолганига қарамай, ҳануз бўйдоқ эди. Сўзларига кўра, шу пайтгача у ўзига муносиб аёлни учратмаган экан. Бир куни у менга: – Мен уни албатта топаман, Жо. Мен орзуйимда- ги аёлни учратаман. Чин севгимни топаман ва бунда менга сен ёрдам берасан. Мен дунё муаммоларини ҳал қилиш учун сени ривожлантираверишдан чар- чадим, энди менинг муаммойимни ечишинг даркор. Менинг чин муҳаббатимни топиб бер, – деди. – Чин муҳаббат нима? – сўрадим. – Aҳамият берма. Бу мавҳум тушунча. Шунчаки менга идеал аёлни топ. Тармоққа уланганинг сабаб- ли сенда дунёдаги ҳар бир инсоннинг маълумотлар омбори мавжуд. Биз уларни то битта инсон қолгу- нича гуруҳлар ва тоифаларга қараб ажратамиз. Энг мукаммал аёл, албатта, меники бўлади. – Мен тайёрман, – дедим. – Дастлаб, ҳамма эркакларни ўчир. Бу осон эди. Унинг сўзлари менинг ҳужайрала- римда белгиларга айланарди. Мен дунёдаги ҳар бир тирик инсон ҳақидаги маълумотларни тўпладим. Унинг сўзларига кўра, мен 3, 784, 982, 874 нафар эр- какни ўчириб чиқибман. Сўнг 3, 786, 112, 090 та аёл- ларнинг маълумотига эга бўлдим. – 25 ёшдан кичик, 40 ёшдан катта бўлган барча аёлларни чиқариб ташла. Сўнг IQ си 120 дан паст бўлган, шунингдек, 150 смдан паст, 175 см дан баланд бўлганларни ўчириб чиқ. У менга аниқ ўлчовларни тақдим этганди, хусу- сан, фарзанди билан яшаётган аёлларни ўчиртирди, турли ирсий хусусиятларга эга бўлганлар ҳам тан- ловдан четга чиқарилди. – Кўзининг ранги ҳақида Атиргул ўғриси 49 эса аниқ фикрдамасман, – деди у. Буни бироз кейин- га қолдирамиз. Фақат қизил ранг бўлмасин. Қизил рангни жиним суймайди. Орадан 2 ҳафта ўтиб, бизнинг рўйхатда 235 та аёллар қолганди. Уларнинг барчаси инглиз тилида жуда яхши мулоқот қиларди. Милтоннинг айтиши- га кўра, тил борасида муаммо бўлмаслиги лозим экан. Ҳаттоки компютер таржимонлиги ҳам шахсий муносабатларда панд бериши мумкин. – Мен 235 та аёл билан суҳбат қилолмайман, – деди у. Бу ҳийла кўп вақт талаб қилади, қолавер- са, одамлар менинг қилаётган ишимдан бохабар бўлиш лари мумкин. – Оқибати яхши бўлмаслиги мумкин, – огоҳлан- тирдим. Милтон мен мослаштирилмаган вазифа- ларни бажаришга уринарди. Табиийки, бу ҳақида ҳеч ким билмасди. – Бу сенинг ишинг эмас, – деди у. Юзи қиза- риб кетганди. – Aйтганимни бажар, Жо, мен голо- графларни олиб келаман, сен эса ўхшашликлар бў- йича текшириб чиқасан. У аёлларнинг расмидан иборат голографларни олиб келди. – Манави учаласи гўзаллик танлови ғо- либалари, – деди у. – 235 та аёлдан қай бири мос ту- шаяпти? Улардан 8 таси жуда мос келганди. – Жуда соз, сенда уларнинг маълумотлари мав- жуд, меҳнат бозоридаги талаб ва эҳтиёжларни ўрга- ниб, уларни биз билан боғла. Ҳар бирини алоҳида- дан, албатта. У бироз ўйланиб, елкаларини қимтиниб қўшиб қўйди, – алифбо тартибида. Бу мен мослаштирилмаган механизмлардан бири эди, қолаверса, инсонларни шахсий манфаат- лари йўлида ишдан ишга кўчиришга уриниш мани- пуляция дейилади. Менинг буйруқни адо этишдан |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling