Trust and support


Инглиз тилидан Мухлиса ХИДИРОВА таржимаси


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Инглиз тилидан Мухлиса ХИДИРОВА таржимаси


Атиргул ўғриси
55
ДУНЁЗОТ
САЛМОН РУШДИЙ,
Англия
1
195 йил.
Дастлаб Андалуснинг ё қозиси, ё ҳокими, кейин-
чалик эса ўзи туғилиб-ўсган шаҳар Қурдобада Ҳа-
лифа Абу Юсуф Яъқубнинг шахсий табиби бўлган 
буюк файласуф Ибн Рушд, борган сари Араб Испа-
ниясида вабодек тарқалган Барбар издошлари ҳеч 
қабул қилолмаган ўз эркин қарашлари сабаб эъти-
бордан қолгани, бадном бўлгани ва бош-кети йўқ 
қийноқлардан сўнг ҳам Ислом динига кирмагани 
учун яҳудийлигидан ном-нишон қолмаган яҳудий-
лар шаҳарчаси бўлмиш Лусена шаҳрига қувғин қи-
линганди. Ўзининг фалсафий қарашларини бирон 
марта бўлсин эмин-эркин изоҳлашга ижозат бе-
рилмаган, ёзган китоблари таъқибга учраган ва ўтга 
ташланган файласуф Ибн Рушд яҳудийлигини ай-
толмаган яҳудийлар орасига шундоққина сингишиб 
кетди. У айни дам иқтидорда бўлган Алмуваҳҳид 
Ҳалифасининг маҳрами эди, аммо маҳрамлар тезда 
иҳлосдан қолиши сир эмас. Абу Юсуф эса Арасту-


Ҳикоялар тўплами
56
нинг буюк издошини юртдан қувишга изн берди…
Файласуфлигини ошкор этолмаган файласуф 
жин кўчалардан биридаги тор, яккатуйнук бир кул-
бада тинчгина яшар ва ёруғлик етишмаслигидан 
даҳшатли даражада азоб чекарди. Лусенада табобат 
билан шуғулланишда давом этди ва ҳалифанинг та-
биби бўлгани сабаб унинг ёнига хасталар оқиб кела 
бошлади. Бундан ташқари, у от савдосига кичик сар-
моя тикди ва қалайни қайта ишловчиларга ҳомий-
лик қилди. Энди яҳудий бўлмаган яҳудийлар ўзлари 
етиштирган зайтун ёғи ва шаробни у ишлаб чиқар-
ган қалай идишларда сақлашарди.
Сургун бошланганидан кўп ўтмай, тонглардан 
бир тонг эшиги қаршисида, нари борса энди ўн ол-
тига кирган қиз пайдо бўлди. Қиз на эшик қоқар, 
на кимнидир чақиришни ўйларди. Фақат остонада 
туриб уй соҳибининг уни кўришини ва ичкарига 
манзират қилишини кутарди, холос. Қизнинг айти-
шича, у етим қолибди, борарга жойи ҳам йўқ. Ҳусни 
бирла фоҳишахоналарни гуллатиши мумкин, аммо 
ўзи буни истамайди. Исми Дуниа экан. Бу яҳудийча 
исмга ўхшамасди ва унга яҳудийча исм беришнинг 
ўзи мумкин эмасди. Бесавод бўлгани боис ўз исмини 
ёзиб ҳам беролмасди.
Яна маълум бўлишича, бу исмни унга бир юнон 
сайёҳ таклиф қилганмиш. Маъноси Дунё экан. 
Аристотелнинг зукко таржимони айни дам ақлидо-
нишликни ортиқча билиб, бу сўзнинг кўплаб тил-
ларда дунё деб ўгирилишини айтиб ўтирмади.
– Нега айнан Дунё? – сўради Ибн Рушд ва қиз 
унинг тийрак кўзларига қараб жавоб берди.
– Чунки, кун келиб дунё мендан оқиб кетади ва 
мендан оқиб кетгани ўзга бир дунёга эврилади. Ибн 
Рушд фикр одами эди, бироқ қаршисидаги соҳиб-
жамолнинг фавқултабиий мавжудот, жинлар ўлка-


Атиргул ўғриси
57
сининг вакиласи эканини сезмаганди. Ҳа, қиз эркак 
эҳтиросларини ҳуққабоздек ўйнатадиган, бани ба-
шарнинг энг порлоқ сиймоларини ўзига ром қила-
диган парилар қавмининг маликаси эди.
Ибн Рушд уни кулба соҳибаси ва маъшуқа ўла-
роқ қабул қилди. Ишвакор тунларнинг бирида эса 
қиз унга “ҳақиқат”ни, яъни асли сохта бўлган яҳу-
дийча исмини ошкор айлади ва бу ул икки вужуд-
нинг муқаддас сирига айланди. Жинзода Дунианинг 
толейига сон-саноқсиз фарзанд кўриш ёзилганди. 
Охирги икки йилу саккиз ой, йигирма бир кеча-кун-
дуз мобайнида уч дафъа ҳомила кўтарди ва ҳар са-
фар кўплаб гўдакларни дунёга келтирди. Бир марта 
еттита, бир марта тўққизта, ҳатто ўн битта ҳам туғди. 
Рости, болаларнинг аниқ ҳисобини ҳеч ким эслол-
майди.
Болаларнинг ҳаммасига онаси томонидан ирсий 
нуқсон ўтганди: уларнинг қулоқ солинчаги йўқ эди.
Агар Ибн Рушд ғайб илмидан воқиф бўлганида 
эди, сезардики, бундай болалар одамзотдан туғили-
ши мумкин эмас. Аммо у ҳатто кўз олдидаги ўзгари-
шларни-да идрок этолмас даражада банд эди.
Ўз қарашларидан сўз очиши тақиқланган файла-
суф қўрқардики, зурриёдларига ўзидан фақат хази-
насигина эмас, балки пешонасидаги илоҳий тавқи 
лаънат тамғаси ҳам мангу мерос бўлиб қолажак.
– Ҳассослик, ишнинг кўзини билиш ва кишига 
маҳрамлик қилиш, – дерди у, – жамики яратиқни 
теран англамоқ, ҳурфикр бўлмоқ ва эркин суҳбат-
лашмоқдан кейингина ўзини намоён қилгай. Олам 
ўз кучи бирла сени забтига олиш илинжида турган 
пайт унинг пойида ожиз кўринмоқ, унинг ўзгармас-
лигини ўйлай туриб анча ўзгарганлигини англаб ет-
моқ, бошқалар сезмаганни аввалдан сезмоқ ва бош-
қалар ҳали номини-да билмас бирон ҳодисанинг 



Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling