Trust and support
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Ҳикоялар тўплами
40 Январнинг бир тушки пайтида Кейс қонуний суд бўлганини бир эълондаги сўзларда учратиб қолди: Глове Лейн қотиллиги: Суд жараёни ва қарор. У оло- мон тўпланган йўлкада ҳамон турар, газета сотиб олишга имконсиз, ҳақиқатан ҳам имконсиз турарди. Аммо унинг юзи худди темир бўлагидек иссиқ эди, ниҳоят у пул чиқарди ва газета сотиб олди. У ўқий бошлади: «Глове Лейндаги қотиллик. Суд ҳайъати уни айбдор деб топди. Ўлим жазоси берилсин!» У аввалига бироз ғазабланди. Бегуноҳ бир одамга ҳеч нарса қилмагани учун ўлим жазоси белгилан- са-я. Даҳшат! Ўша дақиқада қўрқув ҳисси уни бутун- лай мағлуб этганди. Кейс дарҳол укасини кўришга отланди. Лауренс уйда йўқлигини билгач, Ванданикига йўл олди. Унга ўша қизни ўзи пешвоз чиқди. – Укам қаердалигини биласизми? – Йўқ. – Лекин фикримча, у ҳозир шу ерда яшаяпти. – Ҳа, тўғри. – Сиз ҳар қандай вақтда бу ердан кетишга тайёр- мисиз? – Ҳа, албатта. – У-чи? У шивирлаб жавоб берди. – Аммо ўша бечора одам… – Ўша бечора одам ўғри. У ўйлашга ҳам арзимай- ди. – Эҳ, – хўрсинди қиз – Аммо мен у учун афсусда- ман. Балки у очлигидан шундай қилгандир, мен ҳам оч қолгандим, бундай вақтда ҳеч қачон қилмайдиган ишларни қиласан. Мен унинг қамоқдалигини тез-тез ўйлайман. Суд жараёни тугадими? – Ҳа. Атиргул ўғриси 41 – Қандай қарор чиқаришди? – Айбдор деб топилди. Бир оздан сўнг Кейс унинг ҳушини йўқотаёт- ганини сезди ва уни қўлидан ушлаб деди: – Мени эшитинг. Менга ёрдам беринг. Ларрига кўз-қулоқ бўлинг. Ларрини ҳибсга олинишига йўл қўймасли- гингиз керак. Тушуняпсизми? – Ҳа, аммо агар у бу ишни аллақачон қилган бўл- са-чи? Бу фикр Кейснинг миясига ҳам бирдан ёпири- либ келди. «О, худойим. Ларри ҳақиқатан полиция- га борган бўлса-я? Кейин улар ҳар қандай вақтда бу ерга келишлари мумкин». Тўсатдан Кейс эшикни калит билан очилганини эшитди. Бу Лауренснинг ўзи эди. Унинг юзи оппоқ ва хавотирли эди. У секингина: – Салом, Кейс, – деди. – Газетани кўрдингми? – сўради Кейс. Лауренс бош ирғади. – Шундай бўлишини билгандим. Бир фикрга ке- либ олишимга вақт керак. Тушуняпсанми, Ларри. Менга вақт керак. У фақат Ларри ва Вандани жўнатиб юбориш ҳақида ўйларди, аммо бирор сўз айтишга журъати етмади. – Менга ваъда бер, ҳеч нарса қилмайман де? Эрта- га эрталаб олдингга келгунимча ҳеч қаерга чиқмас- ликка ваъда бер. Лауренс жавоб берди: – Ваъда бераман.– Ва қўшиб қўйди: – Менга бер- ган ваъданг эсимда. Мен унга ишонаман. Кейс чиқиб кетди. VI Ҳикоялар тўплами 42 Бутун оқшомни Кейс укаси ҳақидаги ўй-хаёллар билан ўтказди. Ларри унинг сўзига қулоқ соладими? У клубга овқатланишга борди ва у ерда ўтирганча эрталабгача кута олмаслигини англади. У Ларрини- кига бориб, уни яна бир марта кўришга қарор қил- ганда вақт алламаҳал бўлиб қолганди. Эшикни тақиллатди. Бироқ қадам товуши эши- тилмади. Наҳот, улар кетишган бўлса? Унинг юраги дукиллаб ура бошлади. У эшикни ўзи очиб ичкарига кирди. – Ларри, – деб чақирди у. Аммо жавоб ҳам, сас ҳам бўлмади. Кейин у уларни каравотда ётганини кўрди. Улар ичганмикан ёки ухлашяптими? Укаси- нинг елкасини ушлаб уни куч билан қимирлатди. Унинг танаси жудаям совуқ эди. Нафас олмасди! У жонсиз ётарди! Кейс қалтирай бошлади. У курсини ушламоқчи бўлганди, сирпаниб кетди. Тўсатдан у стол устида турган конвертни кўриб қолди. Пастга эгилганча конверт устидаги ёзувни ўқий бошлади: «Илтимос, бу хатни полицияга беринг. Лауренс Даррант». У хатни чўнтагига солди. Биргина хаёл миясини қамраб олганди. Мен бу ҳақида ҳеч нарса билмаган бўлишим керак. Мен кетишим керак. У хатни ўқимагунча ўзига келолмади ва қўллари қалтираганча конвертни очди. «Мен Лауренс Даррант Глове Лейнда 27-ноябрь кечаси ўз қўлим билан жиноят содир этганим ҳақида баён қиламан». Кейс сўнгги сўзларга қадар ўқишда давом этди. «Биз ўлишни хоҳламагандик, аммо азобли айри- лиққа ҳам чидай олмадик. Менинг ўрнимга бегуноҳ одам осилишига йўл қўёлмайман. Мен ўзга чора то- полмадим. Илтимос бизни бирга дафн этинг. Лауренс Даррант». Атиргул ўғриси 43 Беш дақиқалар чамаси Кейс ўша қоғозни ушла- ганча туриб қолди, соат чиқиллар, ташқарида ша- мол увилларди. Кейин у ўтириб, хатни яна қайтадан ўқиди. Варақларни қўлидан улоқтирди. Агар у ушбу иқрорномани ҳукуматга етиб бо- ришига йўл қўйса, икки ой давомида кўрилаётган ҳолатни аниқлаштиришга имкон берган бўлади. Бу унинг карьерасига, ҳаётига, ёш қизчасининг ҳаёти- га, ўзининг фойдали ва муҳим келажагининг бузи- лишига олиб келади. Ўша одамни осилишига йўл қўйиш! Аммо бу ўзини, яъни Кейсни асраб қолиши мумкин. Кутилмаган ҳаракат билан у хатни оловга улоқтирди. У аланга варақларни ютиб юборганини кўрди. Ёнди! Ҳеч қанақа шубҳа, ғажийдиган қўрқув қолмади. Уни юзи тушунарсиз ва тундлашган эди. «Олға Кейс! Фақат Ларридек эмас! Олға!» Download 2.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling