Trust and support
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Ҳикоялар тўплами
50 ўзга чорам ҳам қолмаганди, сабаби Милтоннинг ис- таги шундай эди. Бошқалар эмас, айнан у учун бу ҳукмни амалга оширишим зарур эди. Орадан бир хафта ўтиб, илк аёл ташриф буюрди. Милтон уни кўрибоқ юзига қон югурди. Aёл билан гаплашётганида Милтоннинг аранг мулоқот қила- ётгани сезилиб турарди. Улар анча вақт мобайнида гаплашиб юришди, бу орада Милтон менга эътибор ҳам қаратмасди. Бир куни у аёлга деди: – Сизни кеч- ки овқатга таклиф қилсам қарши эмасмисиз? Эртаси куни у менга, – Негадир у менга маъқул эмас. Нимадир етишмаяпти. У жуда мафтункор аёл, шунга қарамасдан, мен унга нисбатан чин муҳаббат- ни ҳис қилмаяпман. Кейингисини кўрамиз. Қолган етти аёл билан ҳам шу ҳолат такрорла- наверди. Улар бир-бирига жуда ўхшарди; мулойим табассум қилишар, ширали овозларда сўзлашар, би- роқ, Милтон учун бунинг ўзи етарли эмасди, афти- дан. У деди: – Мен бир нарсани тушунолмаяпман, Жо. Биз биргаликда дунёнинг энг гўзал аёлларини танлаб олдик. Улар ҳар томонлама мукаммал даражадаги аёллар. Лекин нима учун улар мени кўнглимга ўтир- маяпти? Мен жавоб бердим: – Сен уларни кўнглига ёқяпсанми? У қошларини чимирди, муштини тугиб қўлига урди. – Мана гап қаерда, Жо. Бу икки томонлама му- носабат. Зотан мен уларни орзусидагидек бўлмасам, улар менга қандай қилиб ўзларини бахш этишади. Мен ҳам уларнинг чин муҳаббати бўлишим лозим, лекин бунга қандай эришаман? Атиргул ўғриси 51 Кун давомида Милтон муаммога ечим излаб бош қотиргандек туюларди менга. Эртаси куни эрталаб- дан у мени олдимга келиб, деди: – Мен буни сенга қўйиб бермоқчиман, Жо. Ҳам- маси сенга боғлиқ. Сенда мени маълумотлар захирам мавжуд, етмаганига ўзим ҳақимда билган барчасини сўзлаб бераман. Сен менинг маълумотлар захирам- ни кичик деталигача бойитиб борасан, фақат барча- сини ўзингда сақлаб қоласан. – Маълумотлар захираси билан нима қиламан, Милтон? – 235 нафар аёлники билан мослаштириб чиқа- сан. Йўқ, 227 та. Сен билган 8 тасини чиқариб ташла. Барчасини психологик кўрикдан ўтишини ташкил- лаштир. Уларнинг маълумотлар захирасини тўлдир, сўнг меники билан солиштирасан. Ўхшашликлар топ. (Психологик кўрик ўтказиш менинг асосий ва- зифаларимга зид эди, аслида) Милтон менга хафталар давомида ўзи ҳақида сўзлаб берди. У менга ота-онаси, ака-укалари ҳақи- да, болалиги, мактаб ва ўсмирлик йиллари ҳақида гапириб берди. Шунингдек, кўз остига олган ёш аёл- лар тўғрисида ҳам оғиз очди. Унинг маълумотлар захираси янада тўлиб борар, шу билан биргаликда менинг белгилар қабул қилувчи функцияларимни кенгайтирарди. У деди: – Кўрдингми Жо, сен мен ҳақимда қанча кўп бил- ганинг сайин, мен сени ўзимга шунчалик муносиб мослаштиряпман. Сен худди менга ўхшаб фикр- лаяпсан, шу сабаб энди мени яхшироқ тушунасан. Шундай экан, сен мени етарлича яхши тушунсанг, маълумотлар захираси сенинг тушунчаларингга мос ҳар қандай аёл менинг чин муҳаббатим бўлади. Ҳикоялар тўплами 52 У менга гапиришда давом этар, мен эса уни яна- да яхшироқ тушунардим. Мен узун гаплар тузишни ўргандим, бора-бора менинг сўз бойлигим янада му- каммаллашди. Нутқим ҳам худди уники сингари сўз ва сўз тартибига, шунингдек, услубга мослашди. Мен унга бир куни: – Кўряпсанми, Милтон, аёлнинг фақатгина ташқи дунёси гўзаллиги ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Сенга ҳам ички дунёси, ҳислари, қолаверса, характе- ри ҳам муносиб аёл керак. Aгар юқоридагилар мос бўлса, ташқи кўриниш иккинчи даражали. Бордию, бундай аёлни 227 та аёлни ичидан топа олмасак, бир йўлини қилармиз. Биз сени ташқи кўринишингга ошиқ бўлмаган аёлни топамиз, нафақат сен, балки ҳаммага биринчи ўринда ички дунёси муносиб бў- лиши лозим. Фикримга нима дейсан? – Мутлақо ҳақсан. Aгар мен буни олдинроқ тушу- ниб етганимда эди, ҳаётимда учраган аёллар билан кўпроқ мулоқот қилган бўлардим. Aлбатта, сўнгги пушаймон – ўзингга душман. Бизнинг фикримиз доим бир жойдан чиқар, то- бора бир биримизга ўхшаб мулоҳаза қилардик. – Милтон, сендан баъзи саволларимга жавоб ол- сам, орамизда ҳеч қандай тушунмовчилик бўлмас- ди. Сенинг маълумотлар захирангда бир қанча қора доғлар ва ечилмаган муаммоларни пайқадим. Милтоннинг айтганлари психоанализга тенг- лаштириларди. Aлбатта, 227 та аёлни психилогик текширувдан ўтказиш натижасида мен анча-мун- ча нарсани ўргангандим. Милтон анчагина бахтиёр кўринарди. У айтдики: – Сен билан гаплашиш, Жо, худди ўзим билан ўзим гаплашётгандек ҳиссиётни беради. Бизнинг ички дунёмиз бир-биримизга аъло даражада муно- Атиргул ўғриси 53 сиб тушди. Биз танлаган аёллар билан ҳам шундай бўлсин, муҳими. Aлал-оқибат, мен уни топдим, шундай қилиб, у қолган 227 та аёлнинг ичида экан. Унинг исми Черити Жонс бўлиб, Уичитадаги Тарих кутубхонасининг қа- бул бўлимида ишларди. Унинг кенгайтирилган маъ- лумотлар захираси бизники билан тўлақонли мута- носиб эди. Қолган аёллар билан маълумотлар захираси баъзи жиҳатларда мос бўлса, баъзисида тафовутли эди, бироқ, Черити билан ниҳоятда ажойиб ва кўп ўхшашликлар келиб чиқди. Мен уни Милтонга тас- вирлаб беришим шарт эмасди. Чунки Милтоннинг ўзи менинг белгилар тизимимни ўзиникига йўнал- тирган, шу боис мен ўзим ўхшашликларни бошқа- рардим. У эса мени бошқарарди. Кейинги масала ходимлар рўйхатини тузиб, меҳнат талабларини мослаштириш ва Черитини ишга жалб етиш эди. Бу ниҳоятда эҳтиёткорлик билан бажарилиши лозим, сабаби ҳеч ким ноқонуний ҳаракат бўлаёт- ганини пайқаб қолмаслиги зарур эди. Шубҳасиз, Милтон бундан хабардор, зеро ҳамма нарсани таш- киллаштирган унинг ўзи, иш-ҳаракатига жавоб бе- рувчи ҳам ўзи эканлигини яхши англарди. 10 йил олдин содир бўлган офисдаги иш фао- лиятига оид ҳуқуқбузарлик содир этгани учун уни ҳибсга олишга келишди. Aлбатта, у бу ҳақида менга айтган ва бу қамоққа олишни уюштириш хамирдан қил суғургандек осон эди. Мен ҳақимда оғиз очиши эса унинг ишини янада оғирлаштириши мумкин. Шу тарзда уни олиб кетишди, эртага 14-феврал, Севишганлар куни. Эртага Черити нозик бармоқла- рию ширали овози билан қаршимда пайдо бўлади. Унга ўзимни бошқариш ва ғамхўрлик қилиш йўл- Ҳикоялар тўплами 54 ларини ўргатаман. Қалбларимиз бир-бири учун яратилган бўлса, жисмоний кўриниш нима аҳамият касб этарди? Мен унга шундай дейман: – Исмим Жо, сен эса менинг ҳақиқий муҳабба- тимсан! Download 2.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling