Trust and support
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Ҳикоялар тўплами
58 рўй берганини руҳан ҳис қилмоқ, бу ўзгаларнинг тушкунликдан қочиб ўткинчи шодликларга ўзини уриши, мавҳум келажак хаёллари эса бугунингни яксон қилишини тушунишинг, вақт дарбозалари нураб бораётганини кўра туриб қўлингдан ҳеч вақо келмаслиги ва интиҳо яқинлигини туюб, умринг даҳшат-ла ўтишидан далолатдир. Бордию, бизнинг болалар сендан фақат ўша қулоқ нуқсонини мерос қилиб олганларида эди, шубҳасиз хушбахт бўлишарди, аммо минг ваҳки, улар менинг ҳам фарзандларимдир ва улар узоқ-яқин кунларни шуур ичра тиниқ кўра оладилар, ҳамма нарсани ав- валдан эшитадилар. Улар эшитадиган сўзлар ичида инсоният билиши мумкин бўлмаган воқеот тафсир- лари ҳам бўлади. Мен шунисидан хавотирдаман. – Ичингда борини сўйла, – буюрди Дуниа бўйни- дан қучиб. Ибн Рушд жуфтининг қўлларини лабла- рига босиб англадики, ривоятлар сонини бўсалар билан алмаштирса, тун охиригача кучини анча те- жаган бўларкан. У бир қанча мутафаккирларни даҳ- шатга солган «сабаб», «мантиқ» ва «билиш» сўзлари- дан истифода этар ва бу сўзлар унинг ёндирилган, тақиқ остига олинган китоблари ёзилишига илҳом берган эди. Дуниа бу сўзлардан қўрқар, лекин бу қўрқув унинг афсоналарини янада жунбушга кел- тирар, Ибн Рушд эса охири чидолмай ул маккорага ялина бошларди: ёлғонларинг-ла тўлган бошимни қаттиқроқ сиқ, қўйиб юборма! Олимнинг қалбида чуқур ва аччиқ жароҳат ҳа- мон йиринг боғлаб ётарди. Боиси, у умрининг энг буюк жангида бир ўлик форсга, туслик Ғаззолийга, ҳа, ўша, саксон беш йил аввал рост дунёга риҳлат ай- лаган рақибига мағлуб бўлганди. Ғаззолий бир аср аввал «Таҳафут ал-фаласифа» – «Файласуфларга рад- дия» рисоласини ёзди ва бу рисолада Арасту янглиғ Атиргул ўғриси 59 улуғ юнон файласуфларига, нео-афлотунчиларга ва уларнинг сомеъларига, Ибн Рушднинг даҳо салафла- ри бўлмиш Ибн Сино ва Ал-Фаробийга ҳужум бош- лаганди. Ғаззолий муайян нуқталарда ўзига қарши борган ва ишончсизликка йўлиққан, аммо кейин- чалик руҳида буюк қатъият топиб, мазкур китобни охирига етказганди. Ва бу китоб бутун дунё фалса- фа илми учун энг даҳшатли фалокатга эврилди. У танқид қилган қарашлар Яратгувчининг мавжуд- лиги ва яккахудоликнинг собитлиги хусусида турли фикрлардан ташкил топган ва бу фикрларнинг баъ- зиларидан шубҳа иси келиб турарди. Фалсафа сабаб – натижа занжирининг ҳеч қачон узилмаслигини кафолатлар ва бу илоҳий қонунларга зид кўринар- ди. Ғаззолийга кўра эса, Аллоҳ истаса сабабларни натижасиз қолдира билар ҳамда натижаларни ҳеч қандай сабабсиз содир эта олиш қудратига эга эди. – Агар оловланган гугурт чўпи, – тун сукунати уларни оғушига олганда ва тақиқланган каломлар- нинг сўзланишига изн берилганда, у Дуниадан сўра- ди, – пахта толасига тегса, нима бўлади? – Албатта пахта ўт олиб ёниб кетади, – жавоб бер- ди Дуниа. – Бас, нега у ёнади? – Чунки шундай бўлиши керак, – деди Дуниа, – оловнинг лаблари пахтадан бўса олади ва пахта оловнинг бир қисмига айланади. Азалдан шундай бўлган. – Табиатнинг қонуни, – деди Ибн Рушд, – Ҳар са- бабнинг бир натижаси борлиги аниқ. Дунианинг сочлари унинг илиқ кафтлари узра солланарди. – У бу билан қаноатланмасди, – Дуниа унинг ўз рақиби Ғаззолий ҳақида гапираётганини биларди, – У айтардики, пахта Парвардигорнинг иродаси сабаб Ҳикоялар тўплами 60 ёнарди, зеро У яратган коинотда фақат бир қонун ҳукмрон! У ҳам бўлса, Парвардигор иродасидир. – Агар Аллоҳ оловнинг пахтага теккани замон пах- тага айланиб қолишини ва у пахтанинг бир қисмига айланишини истаса, чиндан шундай бўладими? – Ҳа, – тасдиқлади Ибн Рушд, – Ғаззолийнинг ки- тобига ишонсак, шундай бўлиши керак. Дуниа бир лаҳза ўйга чўмди. – Бўлмаган гап, – сасланди қиз. Ибн Рушднинг истеҳзоли табассуми, ҳатто зимис- тон қаърида ҳам шундоқ кўриниб турар, мошгуруч соқолларининг силкиниб қўйиши эса алам ва там- кинни ифода этарди. – Демак, Аллоҳ истаса, ҳар нима бўлиши мумкин, – деди Дуниа, – Масалан, инсон тупроққа оёқ босмай туриб, ҳавонинг ўзида кезина оларканда?! – Буни мўъжиза дейдилар, – Ибн Рушд давом этди, – Яратган қоидаларни истаганча ўзгартириши мумкин ва бунга даҳл қилиш биз бандаларнинг қў- лида эмас. Чунки Аллоҳ бетимсолдир, яъни у биз- нинг ботинимиздан ташқарида. Дуниа яна жим қолди ва бироз ўтиб тилга кирди: – Ўйлашимча, Худонинг мавжудлиги биз ўйла- ган, биз билган мавжудликка сира ўхшамайди. Уни йўқ дейиш нақадар гуноҳ саналса, бор дейиш ҳам шу қадар ножоиз. У бизнинг мавжудиятимиздан анча юксакда, ё анча теран нуқтада жойлашган. Йўқлик ва борлик унга даҳл қилолмайди ва биз тортиша- ётган мавзулар ўта майдадир. Сен айтаётган сабаб, мантиқ ва ҳатто илм ҳам ҳар қандай илоҳий борлиқ- ни рад этишга ҳақли ва шундай бўлиши ҳам керак. Ҳатто эҳтимолларнинг эҳтимоллиги ҳам эҳтимол- дан ҳоли эмас. Дуниа Ибн Рушднинг ҳайратдан тонг қотганини сезди. У ўйладики, Ибн Рушд унинг сўзларидан даҳ- |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling