Trust and support


Инглиз тилидан Тамара РАШИДОВА


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Инглиз тилидан Тамара РАШИДОВА 
таржимаси.


Ҳикоялар тўплами
44
СЎҚИР
Кейт Шопен,
АҚШ
Б
ир қўлида кичик қизил қути-
ча тутиб олган киши кўча бўйлаб секин юриб борар-
ди. Унинг эски похол шляпаси ва ранги ўчиб кетган 
кийимлари худди ёмғирда тез-тез шалаббо бўлиб, 
офтоб устида кўп маротаба қуритгандай эди. Қари 
эмаслигига қарамасдан, жуда нимжон кўринар-
ди. Ва у қуёш нурлари остида асфальт йўлакчадан 
кетиб борарди. Кўчанинг нариги томонида қалин 
ва роҳатбахш соя солган дарахтлар бор эди: ҳамма 
одамлар шу тарафдан юришаётганди. Бироқ қаҳра-
монимиз кўзи ожиз бўлганлигидан буни билмасди. 
Устига устак, у руҳий ҳаста ҳам эди. Қизил қутичада 
у сотмоқчи бўлган қўрғошин қаламлар бор эди. У 
ҳеч қандай ҳасса тутиб олмаган, бироқ оёғини суд-
раб олиб ёки темир панжараларни пайпаслаб ўзи-
га йўл топаётганди. Уй зинапоялари ёнига келганда 
уларни бир-бир босиб тепага кўтариларди. Баъзида 
катта қийинчилик билан эшик ёнига етганида, эшик 
қўнғироғи тугмачасини топа олмай, яна пастга қай-


Атиргул ўғриси
45
тиб тушар ва йўлида давом этарди. Темир дарвоза-
лардан баъзилари, эгалари ёзги таътилга кетганлиги 
сабаб, қулфланган ва у кўп вақтини уларни очишга 
тиришиб сарфларди. Чунки унда жуда кўп вақт бор 
эди. Aйрим пайтлари қўнғироқ тугмачасини то-
пишнинг уддасидан чиқар, лекин қўнғироққа жавоб 
берган бирор киши ёки оқсоч ҳеч қандай қалам ке-
рак эмаслигини ёки шундай арзимас нарса учун уй 
бекасини безовта қила олмасликларини айтишарди.
У кўп вақтини кўчада ўтказиб, жуда узоқ йўл бо-
сиб қўйган бўлса-да, ҳеч нарса сота олмаганди. Ўша 
куни эрталаб ундан безор бўлган кимдир қўлига қа-
лам солинган қутини тутқазиб, ўзи кун кечириши 
учун кўчага чиқариб юборганди. Очлик ўзининг ўт-
кир тишлари билан ошқозонини аёвсиз ғажиётган, 
кучли чанқоқдан оғзи қуриб қолган ва бу ҳолат унга 
жуда азоб бераётганди. Устига-устак қуёш ҳам кунни 
тобора қиздираётган бир пайтда у жуда кўп кийим – 
пиджак, кўйлак устидан палто кийиб олган. Устида-
гиларни ечиб қўлида кўтариб юриши ёки отиб юбо-
риши ҳам мумкин эдию, аммо у бу ҳақда ўйлаб ҳам 
кўрмади. Юқори қаватдаги деразадан уни кузатиб 
турган меҳрибон аёлнинг унга юраги ачиди, соя то-
монга ўтса бўлмасмикин деб қўйди. Қаҳрамонимиз 
болалар ўйиндан завқланиб шовқин солаётган кўча-
га бурилди. У кўтариб олган қизил қутича кичкин-
тойларнинг эътиборини тортди ва улар қути ичида 
нима борлигини билишга ошиқишди. Ҳатто улар-
дан биттаси қутини тортиб олишга ҳам ҳаракат қил-
ди. Бироқ у кучли ички сезгиси билан ўзининг ягона 
тирикчилик манбаини ҳимоя қилиш учун қарши-
лик кўрсатди, болаларга қичқирди, уларни қарғаб 
сўкди. Бурчакдан қайрилаётган полициячи унинг 
тартибсизлик марказида турганини кўргач, келиб 
куч билан унинг ёқасидан тортди; кўзи ожизлигини 


Ҳикоялар тўплами
46
англагач эса уришдан тўхтади ва жўнатиб юборди. 
Ўзининг мақсадсиз саёҳати давомида у ниҳоятда кат-
та машиналар қаттиқ сигнал чалиб оёқлари ости-
даги ерни кучли шитоб билан гумбурлатиб зув-зув 
қатнаётган кўчага қайрилди. У йўлни кесиб ўта бо-
шлади. Шу пайт нимадир содир бўлди – буни кўрган 
аёлларни ҳушидан айирган, бақувват эркакларни 
эса бошини айлантириб касал қилиб қўйган мудҳиш 
нимадир юз берди. Мотоциклчининг лаблари юзла-
ридай оқариб кетди. У сесканиб кетди ва мотоцикли-
ни тўхтатиш учун қилган ғайритабиий ҳаракатидан 
ҳайратланиб қолди. Худди мўжиза содир бўлгандай 
шунча оломон бирдан қаердан пайдо бўлди? Югу-
раётган болалар, худди тақдир томонидан идора 
қилинаётгандай докторлар ҳам оёғини қўлига олиб 
югуришаётган даҳшатли манзарани кўриш учун тўх-
татаётган аёллар ва эркаклар. Одамларнинг кўпчи-
лиги жасадни таниганда, мажақланиб кетган одам 
шаҳарнинг энг бой, энг нуфузли, энг нафи тегадиган 
кишиси эканлигини билишганда даҳшат янаям орт-
ди. Қайсидир киши унинг мулоҳазакорлиги ва эҳти-
ёткорлиги ҳақида эслатиб ўтди. Aхир қандай қилиб 
у бундай даҳшатли тақдирни бошдан кечириши 
мумкин эди? Кеч қолганлиги сабабли иш жойидан 
чиқиб, Aтлантика соҳилида ўзларининг ёзги дала 
ҳовлисида оиласи даврасига қўшилиш учун шоши-
лаётганди. Шошилганидан қаршисидан келаётган 
машинани пайқамади ва табиийки, машъум ҳоди-
са юз берди. Сўқир одам шунча тўс-тўполон нима 
учунлигини билмади. У кўчани кесиб ўтиб бўлганди 
ва бу ерда у яна қуёшга дуч келди, оёғи билан ерни 
пайпаслаб йўлида давом этди.

Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling