Trust and support
Рус тилидан Ирода ХОЛБЕКОВА таржимаси
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Рус тилидан Ирода ХОЛБЕКОВА таржимаси.
Атиргул ўғриси 73 СУРГУН Али Ўқтой Ўзбайроқ, Туркия С урат ўз ҳошиясидан чиқиш- га қарор қилади. Қадрдон дўстларингни, хотираларингни, сен со- ясида шеърлар ўқиган чинор дарахтини, ҳеч кимга айтилмай соб бўлган сирларни, талабалик даврин- гнинг энг дилбар дамлари бўлмиш нонушта соат- ларини, Аминанинг илк маошини, йиллар бўйи ел- кама-елка ижод қилиб келган энг яқин дўстингнинг илк китоби чиққандаги ҳаяжонларни, университет дипломи топширилгани замон бармоқларга тақи- ладиган никоҳ узукларини, оқшомлари зерикка- нингда ёзилгувчи сархуш дастурхонларни, ҳамма шаробу пишлоқ билан овора бўлаётганда сенинг ачимсиқ шолғом еб ўтиришингни, сен айтиб-айтиб адо қилолмаган ўша Ҳаммомўну кўчасидаги тунги саргузаштларни, Мардиндаги дўст даврасида сурган паришон хаёлларингни бирдан, ҳеч кутилмаганда ортинга ташлаб, борса келмас йўлга ҳозирланяпсан. Зеро, ҳалиги кун факультетга кетаётганингда сен- Ҳикоялар тўплами 74 га салом берганни, ўзинг ўқиган ҳар китоб ичра қай- та ўқилишини кутаётган, тагига чизилган хатбоши- ларни, радиодан эшитилган сўнги янгиликларни, энг яқин дўстингнинг мансаб пиллапоясидан қандай кўтарилганини, талабалар кенгашида бу йил қандай ўзгаришлар амалга оширилишини, мувафаққияти- га қаттиқ ишонган оғайнинг илк қийинчиликка дош беролмай қай йўсин синиб бораётганини, ҳар саҳар ўрмонда сайр қила туриб қаршинга чиққан қиз би- лан танишиш учун қай мақомларга йўрғалаганинг- ни, илк учрашувда айтиб берган ҳикояларингни, овози дунёларга алишилмас ўша соҳибжамол елка- сига юзингни босиб, неча йиллардир ўксиб йиғла- ганингни, нафақат унга, балки атрофингдаги бутун таниш-нотанишга оғаларча қандоқ ёрдам берганин- гни,чегараларни, чегараланганларни, зиғирча фойда ололмасанг ҳам узлуксиз янги ишга жойлашишла- рингни ва бу ишга кириш олди руҳингда қўпган ҳая- жон довулларини дўстларингга энтикиб сўзлаб бе- рардинг. Кейин эса мен барибир бу ҳаётдан ҳаловат тополмайман дея тўхтаб қолардинг, кўп гапирар- динг… Ҳамон кўп гапирасан. Сергапсан. Аммо, бу са- фар кетишингдан ҳеч кимнинг хабари йўқ. Бутун ҳикоянгни юк машинасининг диққинафас кабина- сида қисилганча, сен билан кетаётган Суҳанга айтиб беряпсан. Чегарадан ўта туриб юк машинасининг ҳайдовчиси, маҳалладош жўранг ҳар нуқтада чега- рачиларнинг оғзини мойлайди. Пора. Ватанингда- ги ҳолат бу ерда ҳам такрорланаётганини эслайсан ва Европадаги бундай олди-бердилар сенга ғалати кўринмайди негадир. Умуман, ҳеч нима ғалати туюлмасди сенга. На атрофингдагилар сени лаҳзада юксакларга олиб чиққан кўйи номингга доҳий дея қўшимча қилиши, Атиргул ўғриси 75 на ўша юксакликдан қулаганингда ҳамма бир-бир сендан узоқлашиши… Ҳамманинг кўнглини олиб, кулдириб юрадиган одам ҳар кеча ҳўнграб йиғлаши, кечаги ўктам биродаринг бугун юришга-да мажо- ли қолмаганидан сиқилиши, кимнингдир ўтмишга боқиб энди бари тугади дея ҳеч кутилмаганда ўйин- га тушиб кетиши… Ғалати кўринмасди. Сен барини табиий ҳолдек қабул қилардинг. Ҳаётингдаги аёллар бахтсизликка дучор бўлганда нафасни сендан олиб, бошқа эркак учун нафаслари- нинг сиқилишини ҳам жимгина кузатдинг. Шу боис ҳам буқаламунсан. Энг яқин дўстларинг шундай де- йди. Кўникасан, ҳаммасига тезда кўникасан. Бироз- дан сўнг ўн саккизинчи соати бошланадиган бу гум- бур-қарс шовқинларга ҳам тезда кўникдинг. Бироқ, бир қулоғингда ҳамон ўша аёл шивирлаб айт ган қў- шиқлар мавжланиб турибди. Ўша аёл деган гап жи- нингни қўзғатади. Лекин, ҳозир унинг исмини овоз чиқариб айтадиган одам борми ёнингда? Ўзинг эса унинг номини хаёлда такрорлашга-да журъат қи- лолмайсан. Худди ҳеч нима бўлмагандек, худди ҳозиргидек бутун ҳаётингни остин-устун қилиб юборадиган, оғриқ тўла хотира пиёлаларидан май сипқорган кунларингни қайтадан бошлаб бергувчи ҳодиса рўй бермагандек жимсан. Ҳамма жим. Сен бунга ҳам кў- насан, кўникасан. Ўзгаришлар лаҳзасини-да оддий қабул қилишга уринасан гўё. Аёлларни тушунмайсан, уларни ҳамма нарсадан кўпроқ севсанг ҳам тушунолмайсан. Нега эркин- лик исташларига қарамай ўзларини қафасга банди этажак эркакларга кўнгил қўйишларини, оталари билан ўрталаридаги зиддият деворлари, уларнинг жисми жонига соя ташлаб турганини кўра била ту- риб, саъжияси оталариники билан бир хил кишига |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling