Trust and support
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Ҳикоялар тўплами
102 қандолатпаз Рамизникига тўғри келмагани бўлди. Али ҳам кўп ҳаялламай келди. – Бармен Орифни олиб келдим, – деди. – Шанба куни уйда бўлганини айтди. Аммо гувоҳ бўладиган одами йўқ. Вазиятни шубҳали топиб, олиб келавер- дим. – Яхши қилибсан, мен ҳам бир субҳатлашай шу ўртоқ билан. Бармен Ориф, қандолатпаз Рамизнинг тескари- си, ушоқ гавдали, қалин ва қизил сочлари бор эди. – Салимни нега ўлдирдинг? – деб сўрадим ундан. Юзлари кўкариб оқарди: – Нега Салимни ўлдирарканман? – Тўхтат эртак айтишни, – дея сўзини кесдим. – Қандолатпаз Рамиз ҳаммасини айтиб берди. Салим- нинг сендан қарзи бор экан, пулни беравермагач… – Ёлғон! Мен қотилликка қўл уролмайман. Рамиз нега бундай деди, билмайман, аммо Аллоҳ ва Қуръон урсинки, мен ҳеч кимни ўлдирганим йўқ! – Яхши, бўлмаса бу қарз машмашаси нимаси? – дея Али ҳам сўроққа қўшилди. – Қарз деганингиз етти юз-саккиз юз миллион пул. Бунинг учун одам ўлдириладими? Ҳам Салим- дан англашимча, фоҳишахонадаги бир аёлдан ол- ди-бердиси бўлган, бу ҳафта узилиши керак экан қарзи. – Балки, – дея менга юзланди Али. – Салимни Рамиз ўлдиргандир, комиссар? Айбни эса бу киши- нинг устига ағдаряпти. Ориф умид билан бир менга, бир Алига боқди. – Одамнинг гуноҳини айтиш яхшимас, аммо Рамиз у дўконни жуда истаяпти-да, – дея ғудранди. Балки ўзини халос этиш учун ўртоғини сотгандир у. Али унинг елкаларидан тутиб, кўзларининг тубига боқди: Атиргул ўғриси 103 – Балки сени бу ишдан халос этармиз, – деди. То- вуши анча юмшаганди. – Аммо бизга далил керак. Сен Рамизнинг оғзидан «Салимни ўлдираман» қаби- лидаги гапларни эшитганмисан? – Йўқ, сездим. Аммо… – Аммо?.. – Салимни дўкондан чиқариш учун ҳар усулни қўллаганди Рамиз. Ҳатто бир марта дўконнинг эши- ги тирқишидан таҳдидли хатлар ташлаганди. Салим у хатларни яшириб қўйганини менга айтувди. Бал- ки уларни топгандирсиз? Аммо қандай исбот этасиз Рамиз ёзганини? – Буниси писанд эмас, – дедик. – Фақат Салим хатларни ташлаб юбормаган бўлсин. Гул дўконида Салимнинг отаси хонани йиғишга киришаётганди. Мақсадимизни англагач, бизга кў- маклаша бошлади. Столнинг тортмаларига, орқада- ги кичик қутига қарадик, ҳисобот дафтаридан бошқа нарса тополмадик. Ориф айтган хатлардан асар йўқ эди. Балки қотил уларни ҳам ўзи билан олиб кет- гандир. Столда турган дафтарни варақларканман саҳифаларнинг бири ҳошиясида Ёрқин Жалила ис- мини ўқидим. Хотин саккиз юз миллион қарздор экан. Нима қарз экан бу деб қизиқиш билан текши- риб, аёлга ҳар куни гуллар жўнатилганидан воқиф бўлдим. Миям ғовлаганди, Жингалак Бадриянинг «гулларнинг Салимнинг дўконидан келгани тўғри, аммо уларни мижозларинг йўллаганми ёки бошқа бировми, бунисини Аллоҳ билади», деган сўзлари қулоқларимда акс-садоланди. Аёл ҳар куни ўзига ўзи гул юбортирган эди. Шу онда, Жалиланинг по- лициядан эканимни эшитиши билан қандай ҳадик- ка тушганини ҳам эсладим. – Кетдик, исловатхонага борамиз, – дедим Али- га. Ёрдамчим нима демоқчилигимни англатмаган Ҳикоялар тўплами 104 юзимга боқди, аммо мени изланишдан ҳам тўхтат- мади. Мени яна қаршисида кўрган Ёрқин Жалиланинг ранги бўз каби бўлди, аммо ўзини йиғиштириб: – Яна Жингалак Бадрияни кўрмоқчимисиз? – дея сўради. – Йўқ, – дедим. – Бу сафар сенинг ишинг билан келдим. Қуюқ бўёқли кўзлари қўрқув билан пирпиради. – Устингга тузукроқ кийин, гаплашайлик. – Кийинишнинг кераги йўқ, бу менинг иш фор- мам. Нима сўрасангиз сўранг. – Хилватроқ жой йўқми, шунча одамнинг ораси- да гаплашамизми? – Шу ерда ҳам гаплашаверамиз, – дея тик қаради. – Аммо, – дедим яқин келиб. – Ўртоқларингнинг гулларни ким юборганини билишларини истамас- сан? Юзидаги сурбет ифода ўзгарди, товуши титраб: – Яхши, – деди. – Келинг, юқорига чиқайлик. Жалила мижозларни қабул қиладиган хонага киргач: – Сени Салимни ўлдиришда айблаймиз, – дедим. Рад этишга тараддудланганди: – Йўқ ердан ёлғон чиқарма, – дея шаштидан қайтардим. – Пичоқдан бармоқ изларингни топдик. Режам иш берганди. Инкор этмади, бармоқ из- ларим сизда йўқ, қандай аниқладингиз деб сўра- мади ҳатто. Қўлларини кўкракларида чалиштириб юзимга қаради. Қаҳр билан, кин билан эмас, ўзига ишонган бир авзо билан боқди. Бу эзилган, хўрлан- ган аёлнинг кўзларидаги куч мени чўчитди. У нима учун ҳибсга олинаётганини тушунтиришимизни сўради. – Чунки сиз ундан гул пули қарзсиз, лекин тўла- Атиргул ўғриси 105 магансиз, саккиз юз миллион учун уни ўлдиргансиз. У аччиқ кулди: – Уни пул учун ўлдирмадим, – деди. – Пул учун одам ўлдирмайман мен. Танимни сотаман, аммо пул учун жонга қасдланмайман. Салим обрўйим билан ўйнашишга тушди. Қарзимни икки ҳиссага чиқариб, тўламасанг, гулларни ўзингга юбортирганингни ис- ловатхонага ёяман, деди. Шанба туни у билан суҳ- батлашгани бордим. «Бундай қилма, – дедим. – Мен кексайдим, мижозларим аввалгидай кўп эмас, менга вақт бер, гулларнинг пулини узаман». У қулоқ сол- мади, унинг ҳам қарзи бор экан. «Сен бошқасидан ол, бўлмаса, банкдан қарз ол», – деди. «Бундай қила олмайман», – дедим. Аҳамият бермади. «Менга мак- рларинг ўтмайди, сени бутун ўртоқларингга шар- манда қиламан», – деди. Мен ҳам столнинг устидан пичоқни олиб юрагига санчдим… Download 2.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling