Trust and support
Туркчадан Ирода УМАРОВА таржимаси
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Туркчадан Ирода УМАРОВА таржимаси
Ҳикоялар тўплами 106 ЁЛҒОН Курт ВОННЕГУТ, АҚШ Э рта баҳор. Офтобнинг хира нурлари кулранг қор устида аксланади. Тол бутоқла- ридаги ҳадемай заррин чанг уфуришга тайёр момиқ тугунаклар ортида осмон кўринади. Хабаш ҳайдов- чи Бен Баркли Нью-Йоркдан чиққан қора «роллс- ройс» ни Коннектикут йўли бўйлаб учириб борарди. – Тезликни ошираверманг, Бен, – деди доктор Ремензель, – анави чекловлар бемаъни туйилиши мумкин, лекин уларга риоя қилган маъқулроқ бари- бир. Шошилаётганимиз йўқ – вақтимиз етарли. Бен тезликни пасайтирди. – Баҳор бўлганига машина ҳам, худди ичига сиғ- маётгандек, олдинга ўзини уряпти, – тушунтирди у. – Унақада сиз уни тийиб туринг, – деди доктор. – Хўп бўлади, жаноб! – деди Бен. Сўнг ёнидаги ўриндиқда ўтирган докторнинг ўн уч яшар ўғли Эли Ремензелга шипшиди: – Баҳор келса, бор махлуқот суюниб кетади – одамлар ҳам, жониворлар ҳам, – Атиргул ўғриси 107 деди Бен. – Ҳатто манави жонсиз машинанинг қувон- чи ичига сиғмаяпти-я. – Аҳа, – деди Эли. – Ҳамманинг димоғи чоғ, – минғирлади Бен. – Сен ҳам хурсанд бўлсанг керак? – Ҳа, ҳа, – деди Эли совуқ оҳанг билан. – Бўлмасам-чи! Энг зўр мактабга борасану, хур- санд бўлмайсанми. «Энг зўр мактаб» деб Уайтхилл йигитлар мактаби назарда тутилаётганди. Бу Норс-Мартондаги хусу- сий мактаб. «Роллс-ройс» ҳам ўша ерга кетаётганди. Эли кузги семестрга қабул қилиниши, ўша мактабни 1939 йилда тамомлаган отаси эса мактабнинг васий- лар кенгаши мажлисида қатнашиши керак эди. – Назаримда, йигитча унчалигам хурсандга ўх- шамайди, доктор, – деди Бен. Лекин буни шунчаки айтганди – баҳор одамда беҳуда сафсатага мойиллик туғдиради. – Сенга нима бўлди, Эли? – паришонхотир сўра- ди доктор. У чизмаларни – бобокалони Эли Ремензель но- мини олган эски бинонинг ўттиз бўлмадан иборат янги қаноти режасини кўздан кечирмоқда эди. Док- тор Ремензель тарҳларни олдинги ўриндиққа қо- тирилган ёнғоқ ёғочидан ишланган тахтачага сочиб ташлаганди. Йирик, салобатли доктор яхши шифо- кор сифатида танилган – одамларни пул учун эмас, буни ўз вазифаси сифатида билгани учун даволарди. Пул нима бўпти, у туғулганидаёқ форс подишоҳи- дан бадавлат эди. – Бир нимадан хафамисан? – сўради Элидан, кў- зини тарҳдан узмас экан. – Йў-ў-ўқ… – деди Эли. Элининг онаси – хушрўйгина Сильвия доктор- Ҳикоялар тўплами 108 нинг ёнида ўтириб Уайтхилл мактаби проспектини мутолаа қилмоқда эди. – Ўрнингда бўлганимда, – деди у ўғлига, – хур- сандлигимдан ўзимни қўярга жой тополмасдим. Ҳаётингнинг энг ёрқин дамлари бошланяпти-я – нақ тўрт йил! – Аҳа, – деди Эли. У аёлга ўгирилмади ҳам, шу боис онаси унинг крахмалланган оппоқ ёқасини босган қалин, қўнғи- роқ сочли гарданига қараб гапираверди. – Қизиқ, Уайтхиллда нечта Ремензель ўқиган экан, а? – Бу қабристонда нечта майит ётибди, деб сўраш- дек бир гап, – деди доктор ва ўша заҳоти эски ҳанго- мага ҳам, Сильвиянинг гапига ҳам жавоб бера қолди: – Битта қолмай ҳаммаси! – Йўқ, ўша ерда ўқиган Ремензелларнинг барини санаб чиқсак, Эли нечинчи бўларкин? Савол докторга ёқмагани кўриниб турарди, бета- каллуф алланима бор эди унда. – Бунақа ҳисоб юргизилмайди, – деди у. – Тахминан айтсакчи, – гапини ўтказишга ҳаракат қилди Сильвия. – Ў-ў! – чўзиб айтди доктор. – Буни тахминан ҳисоб лаш учун ўн саккизинчи аср охиридан бо- шлаб ҳамма рўйхатларни бирма-бир кўздан кечи- риб чиқиш керак. Ҳа, яна Шофилдларни, Гейли, Макмелланларни Ремензелларга қўшиш керакми, йўқми, шуни ҳам аниқлаштириб олиш лозим. – Ҳеч қурса нечта ҳақиқий Ремензель бўлганини тахмин қилиб кўр, илтимос, – деди Сильвия. – Хўш, тахминан ўттизтача дейлик, – деди доктор елка қисиб ва яна шаффоф қоғозни шитирлатиб кет- ди. – Демак, Эли ўттиз биринчи бўларкан-да! – деди |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling