Trust and support


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Атиргул ўғриси
109
Сильвия шодлигидан гул-гул очилиб. – Эшитдингми, 
азизим, сен ўттиз биринчисан, – деди у ўғлига.
– Мен унинг аҳмоққа ўхшаб ҳар хил бўлар-бўл-
мас сафсатани, масалан ўттиз биринчи Ремензель 
эканини такрорлаб юришини истамайман.
– Буни унинг ўзи ҳам яхши билади, – деди 
Сильвия.
Камбағал оиладан чиққан бўлса-да, уддабурон, 
иззатталаб аёл эди у. Турмуш қурганига ўн олти йил 
ўтган, бироқ ҳалиям мол-мулк авлоддан авлодга ме-
рос бўлиб ўтадиган бу оилага қойил қолар ва буни 
яшириб ўтирмасди ҳам.
– Қара, мен нима қилмоқчиман, яна Эли мақта-
ниб юриши учун қиляпти деб ўйлама, бу шунчаки, 
ўзим учун, – деди Сильвия. – Сен мажлисда, Эли 
қабул комиссиясими, нима дерди, хуллас ўшанда 
бўлганингизда, архивга бориб ўзим Элининг қайси 
рақамдалигини аниқлаштираман.
– Жуда соз, – деди доктор Ремензель, – борақол, 
излаб кўрчи, бир нима топарсан.
– Бораман ҳам! – деди Сильвия. – Сен бунга қў-
шилмасдирсан, менимча, бу жуда қизиқ бўлса керак.
Сильвия эрига ўзининг соддадиллигини, унинг 
эса ўта босиқ эканини кўрсатишни, сўнгида «Нима 
ҳам дердим, мен ҳали ҳам ўша-ўша қишлоқи гўл 
аёллигимча қолганман шекилли, аввал қандай бўл-
сам, кейин ҳам ўзгармайман, бунга кўникишингга 
тўғри келади» деганга ўхшаш гап қилишни ёқти-
рарди. Бироқ докторнинг ҳозир айтишиб ўтиришга 
ҳафсаласи йўқ эди: у янги бино тарҳига бутунлай бе-
рилиб кетди.
– Янги хоналарда камин бўладими? – сўради 
Сильвия. Эски бинонинг кўп хоналарида чиройли 
каминлар ўрнатилганди.
– Бу икки баробар қимматга тушади, – деди доктор.


Ҳикоялар тўплами
110
– Агар мумкин бўлса, Элини каминли хонага 
жойлаштиришларини истардим, – деди Сильвия.
– Бунақа хоналар юқори синфдагиларга берила-
ди.
– Балки бирор иложини қилиш мумкиндир…
– «Бирор иложи» деганинг нимаси? – деди док-
тор. – Сенингча, Элига каминли хона беришларини 
талаб қилишим керакми?
– Керак бўлса, талаб ҳам қилгин, – деди Сильвия.
– Қаттиқ туриб олишим керак, шундайми?
– Эҳтимол, ҳалиям ўша-ўша гўлдирман, – деди 
Сильвия, – лекин неча-неча бино Ремензеллар но-
мини олгани, Ремензеллар томонидан қанча-қанча 
пуллар стипендия учун ўтказилгани қўлимдаги про-
спектда ёзиб қўйилибди. Шу номни кўтариб юрган 
одам бирор бир, ҳеч қурса зиғирдаккина бўлса ҳам 
имтиёздан фойдаланиши кераклигини ўйламай 
бўларканми.
– Хўш, эшит, сенга қатъий бир нарсани айтиб 
қўяй, – деди доктор Ремензель, – Эли учун бирор эр-
кинликми, имтиёзми сўрашни ҳечам хаёлингга кел-
тирма, тушундингми, ҳеч ҳам!
– Бундай қилиш ниятим ҳам йўқ, – деди Сильвия. 
– Нега доим сени ноқулай аҳволга тушириб қўйи-
шим ҳақида ўйлайверасан, а?
Сира ундай эмас, – деди доктор.
– Истаганимдек ўйласам майлими? – деди 
Сильвия.
– Қўлингдан ушлаб турганим йўқ, – деди доктор.
– Билганимни қиламан ҳам! – деди аёл ҳеч ҳижо-
лат чекмай қувонч билан, сўнг чизмалар устига эгил-
ди. – Нима дейсан, ўша одамларга хоналари ёқарми-
кан?
– Қайси одамларни айтяпсан? – деди доктор.
– Ҳалиги, африкаликларга дейман-да, – тушун-


Атиргул ўғриси
111
тирди аёл. Гап ҳукумат сўрови билан келаси се-
местрдан Уайтхиллга қабул қилиниши керак бўлган 
африкалик ўттиз бола хусусида кетаётганди. Ўшалар 
учун ётоқхонани кенгайтиришаётган эдилар.
– Улар учун алоҳида хона тайёрланмайди, – 
деди доктор. – Уларни бошқалардан ажратмоқчи 
эмаслар.
– Шундай де! – деди Сильвия ва бирпас ўйга то-
либ яна сўради: – Агар Эли ўшалардан бири билан 
битта хонага тушиб қолса-чи?
– Янги ўқувчилар қуръа тортадилар – ким ким 
билан тушиши ўшанда маълум бўлади, – деди док-
тор. – Проспектда бу ҳақида ҳам маълумот берилган.
– Эли! – қичқириб юборди Сильвия.
– Ҳм? – пўнғиллади Эли.
– Африкалик аллақайси болача билан бир хонада 
яшашга нима дейсан?
Эли бепарво елка қисди.
– Сенга фарқи йўқми? – сўради Сильвия.
Эли яна елкасини қимирлатиб қўйди.
– Фарқи йўққа ўхшайди, – деди Сильвия.
– Бошқача бўлиши ҳам мумкинмас, – деди док-
тор.
«Роллс-ройс» шалвираганидан ҳатто орқа эшиги 
оқ арқон билан боғлаб қўйилган эски «шевроле»га 
етиб олди. Доктор Ремензель йўл-йўлакай машина 
ҳайдовчисига кўзи тушдию, бирдан шодланиб, ҳа-
яжонланиб ўзининг ҳайдовчисига қичқирди:
– Ўтиб кетманг! – Сильвиядан ўтиб ойнани ту-
ширди ва «шевроле» нинг ҳайдовчисига қичқирди: 
– Том! Ҳой! Том!
Бу докторнинг Уайтхиллда бирга ўқиган эски 
қадрдони эди. Унинг бўйнида уайтхиллча рангдор 
шарф боғланган, доктор Ремензелни танигани-
ни билдириб ўша шарфни силкиди. Сўнг ёнида-



Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling