Trust and support


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Атиргул ўғриси
135
ҳозиргина ҳуснихат дарсидан чиқиб келаётганди – 
турплардан бир неча иероглиф ясади: «Эркак, аёл, 
эркак, аёл…»
Сэнитининг қаршисидаги пешонаси тиришган 
муаллим Мацубару дафъатан унинг бошига гаврон 
билан тушириб қолди. Бола гандираклаб кетди. Кў-
зида ёш ўйнади.
– Атиргулни сен ўғриладингми?
– Ҳа, – деди бола дарҳол бўйнига олиб.
Ўша кеча Сэнити қармоққа бамбук кесгани бор-
ганди. Қайтаётиб мактаб олдидан ўтди, шунда атир-
гулни ўзи билан олиб кетгиси келди. Ўзи учун эмас. 
Гулни уйда ётган касал Юмиэга беришни истаганди. 
Аянчли кулбалари унинг кўнглида ёрқин рангларга 
нисбатан қондириб бўлмас эҳтиёж уйғотган, шунинг 
учун атиргулни олган. Сэнити титраб-қақшаб гулни 
узди. Аммо кимдир унинг ўғринча мактабдан чиққа-
нини, шошиб-пишиб уйига югурганини кўриб қо-
либди.
– Нега бундай қилдинг?
– Юмиэга бермоқчи эдим.
– Юмиэ деганинг ким?
– Кичик сингилчам.
– Қувониб кетгандир?
– Қувонди-ю, аммо…
– Нима «аммо?»
– Гуручли шарчами, қовирилган гуручми келтир-
сам, кўпроқ шодланарди.
Энди Мацубарунинг кўз ўнгида атиргул ўғриси – 
шумтака Сэнити эмас, оч-наҳор Сэнити гавдаланди.
– Бугун тушлик қилганмидинг?
– Йўқ.
– Нонуштачи?
– Қўшни аёл бир озгина қовирилган гуруч бер-
ганди.


Ҳикоялар тўплами
136
– Қорнинг очган бўлса керак?
– Ҳа.
Киртайиб кетган кўзлари устидаги дўнг пешона-
си одатда Сэнитининг юзига қайсарона ифода бе-
рар, аммо ҳозир янаям маъюс кўринарди. Агар усти-
даги кийим-кечаги ечиб ташланса, ботиқ кўкраги ва 
шишган қурсоғи кўзга ташланади. Эрталабки йўқла-
ма маҳали кўп бора ҳушидан кетиб қолган, ахир куни 
бўйи қорни тўйиб овқат емасди ҳам. «Сэнити, бирон 
нима еволдингми?» дея оч-наҳор, ғамгин аҳволда 
мактабга шошилаётган болани қаршилашарди қўш-
ни аёллар.
– Йўқ, – дерди Сэнити маъюс боқиб.
Кейин аёллар уни уйларига чақириб олиб, пиё-
лачада гуруч беришарди. Тўғри, фақат бир мартаги-
на бу саволга у шоша-пиша: «Ҳа, едим» – деб жавоб 
берганди. Аммо сўнгги пайтларда одамлар унга би-
рон нима бермайдиган бўлиб қолишди. Мацубару 
боладан кўзини узмаскан, унинг яна ўзидан кетиб 
йиқилишидан қўрқди. Бунчалигам қаттиқ койиши 
шартмиди?!
– Эсингда тут, атиргулни ўғрилаш мумкин эмас, 
тушундингми?
– Ҳа.
– Агар гул узгинг келиб қолса, ана, қара уларнинг 
кўплигини, – у шундай деб ойна ортидаги далани 
қўли билан кўрсатди.
Ойна ортида сап-сариқ чечакларга бурканган 
дала ястаниб ётарди. Дала ўртасидан сой ўтган, ўша-
нинг икки ёқасида тёрн буталари ўсганди. Сўқмоқ 
бошланган ерда тёрн бутоқлари ўрлаб кетиб пи-
стоқи гумбаз ҳосил қилганди. Мактабга бориш-ке-
лишда болалар ўша гумбаз остидан ўтар, гулнинг 
ўткир исидан бўғилиб кетишарди. Атрофда эса ка-
палак, асалари ва сўна кабилар учиб-қўниб юрарди.


Атиргул ўғриси
137
– Ахир тёрн гулларини юлсанг бўларди-ку.
Сэнити бутун далани эгаллаб олган бу гулларни 
ёқтирмасди, чиройли деб ҳам билмасди уларни. Ҳо-
зир унинг ёдига ўша қип-қизил атиргул келди, хаёли-
да аввалгидан ҳам каттароқ, ёрқинроқ туюлди. Энди 
уни устига оч пуштиранг европача кенг кўйлак кий-
иб олган, ўттиз ёш атрофидаги аёлда кўрди. Аёлнинг 
териси хунук эди, шунинг учун ҳаддан ортиқ бўяниб 
олганди. Аёл алланимаси билан Сэнитига ёқиб қол-
ганди. Ўшанда шаҳарга Кумамотодан эълонмошин 
келган. Шаҳар аҳлига меъда оғриганда ичилади-
ган “сэйтотан” деган мўжизакор дорининг таъсири 
ҳақида хабар беришди. Аввал-бошда чорраҳада му-
сиқа садоси янгради, кейин дудоғи бўялган ўша аёл 
оёқ учида юриб, мафтункор овоз билан дорининг 
таъсирини тушунтириб берди. Унинг кўк рагида 
қип-қизил атиргул ял-ял товланарди. Сэнитининг 
ёдига ўша аёл ва атиргул тушганди. Шундоқ бўлса 
ҳам у муаллимининг гапини маъқуллади:
– Тўғри.
– Хўш, майли, энди уйингга борақол.
Сэнити ҳурмат билан бош эгди, ипи узилган па-
хол шиппагини елкасига ташлаб мактабдан учиб 
чиқиб кетди.
Орадан иккими ё уч кун ўтиб, ўғрилик ҳақидаги 
гап отасига етиб борди.
– Сэнити, атиргулни сен ўғриладингми?
Сэнити миқ этмади.
– Ўғриладингми? Гапир!
У индамай тураверди.
– Гапирасанми, йўқми? – қичқирди Кихати.
– Ҳим, – ғудранди бола.
Кихати ўрнидан учиб туриб унинг юзига урди. 
Кейин гандираклаб йиқилиб тушди. Кўзларидан ёш 
оқиб кетди.



Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling