Trust and support
Рус тилидан Алишер ФАЙЗУЛЛАЕВ таржимаси
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Рус тилидан Алишер ФАЙЗУЛЛАЕВ таржимаси
Ҳикоялар тўплами 142 ЯНГИ ЙИЛ АРАФАСИДАГИ УЧРАШУВ Алевтина Рассказова, Россия У лар айни Янги йил арафаси- да учрашиб қолишди. Худди кўкдан кимдир улар- нинг кўришиб қолишини айнан шу сеҳрли кунларга тўғирлагандек… Ўтган ҳафтада учрашишга келишиб олишганди. Ленада бир ҳафта давомида ўз устида майда-чуйда- ларгача ўйлашга, бугун энг гўзал аёлга айланиш учун ҳаракат қилишга етарли вақт бўлди. Албатта, икки болали аёл соҳибжамолга айланиши учун анча-мун- ча вақт кетди. Эри бўлса унга кўзларини катта-катта очиб тикилди-да, бу гўзаллик фақат унгагина тегиш- ли эканидан ғурурланиб қўйди. Аммо бу уриниш- лар эри учун эмас… Максим –мана унинг орзусида- ги эркак. Бугун, ниҳоят, аёл барига чек қўйиб, эри билан муносабатларини узишга қарор қилган. Мактабни битирганларига ҳам йигирма йил тўлай дебди. Аммо улар учун ҳеч нима ўзгармаган: Лена доимгидек серкулги, пешонасига текис гажак туширган. Максим ҳам ўшандек жиддий, кенгелка Атиргул ўғриси 143 ва мушакдор, худди Ҳолливуд юлдузларини эсла- тади. Ўша пайт иккиси нима сабабдан уришиб қо- лишган, ҳеч ким эслолмайди. Биринчи синфдан бошланган бу дўстлик ришталари кейинчалик муҳа- ббатга айланган, аммо нимадир бўлиб аразлашиб кетишганди. Улар Россиянинг бошқа-бошқа маскан- ларида яшашди. Лекин тақдир барибир уларни яна учраштирди. Бу учрашув тасодифан юз берган бўл- са-да, иккиси ҳам буни тақдир инояти деб билишди. Лена бу учрашув бежизмаслигини, ҳаётини ўзгарти- риши лозимлигини шунда англаб етди. Шунча йиллар давомида у Максимни унутмаган, илк муҳаббатини бир дақиқа бўлсада хаёлидан ўчи- ролмаганди. Уларнинг оналари қўшни бўлгани учун доим гаплашиб туришарди. Лена собиқ суйгани ҳақида онасидан эшитарди. Онасидан билганлари шуки, Максим институтни қизил дипломга тамом- лаган. Лена унга қасд қилиб атай аспирантурани ҳам ўқиди. Йигит илк машинасини 1991 йилда ҳарид қилди. Буни эшитган қиз ҳам ундан қолишмаслик учун борини йиғиб, камига қарз олиб, бир ҳафтадан сўнг худди шу машинадан сотиб олди. Максим пой- тахтга кўчиб кетганини эшитгач, уям шунинг дарди- га тушди. Эри ва икки ёш боласи билан катта шаҳар- га келишди. Пойтахтга аввалига ижарада яшашди. Мана, ҳозир Москва марказида ўзларининг уч хона- ли каттагина уйлари бор. Энди бу уйни эри ва бола- ларига ташлаб кетади. Максим билан ишлаб, ўзлари учун бошқа яхши уй ҳарид қилишади ҳали. Умуман, уй ҳақида ўйлашнинг нима кераги бор, ёнида Мак- сим бўлса бас! Иккиси бирга бўлса, тоғларни талқон қилишга қодирдек сезади ўзини Лена. Ахир улар бир-бири учун яратилган! Бир-бирига мос. Эри-чи? Ленага сира муносиб бўлмаган. Бари жонига теккан! Лена эрини ташлаб кетади, Макс бўлса хотини- Ҳикоялар тўплами 144 ни… Болалар-чи? Улар анча катта бўлиб қолишган, ўз кунларини кўраверишади. Лена ўзини Максим- дан бошқасига керак эмасдек сезарди. Аслида икки- сининг ҳаёти бир-бирига жуда ўхшаб кетади. Улар бир пайтда олий маълумот олишди. Максим 1989 йилда уйланди, Лена эса ундан уч ой аввал турмуш- га чиққанди. Максимнинг Лена каби икки фарзанди бор. Йигит ўз шахсий фирмасини очганди. Ленанинг ҳам дўкони бор эди. Фарқи шуки, қиз музқаймоқ сотарди, йигит бўлса шароб. Кейинчалик ишлари юришиб, иккиси ҳам юқори лавозимларга кўтарил- ди. Максим қўшма корхонанинг вице президенти, Лена бўлса холдинг фирманинг директор ўринбоса- ри. Ҳаётлари шунчалик ўхшаш кечганки, гўё бирга яшаш учун яратилгандек… Ҳаттоки иккиси бир вақтнинг ўзида Интернетда- ги ижтимоий тармоққа аъзо бўлишган. Лена у билан учрашиб қолишгач, Максим ҳам унга бефарқ эмас- лигини, уни излаганини, аммо қандай гаплашишни ўйлаб тортинганини билди. Максим бир ҳафтадан сўнг учрашиб, ёшлик йилларини эслашга таклиф этганда, Лена бажонидил қабул қилганди. Мана, учрашув жойига ҳам етиб келди. Максим унга меҳрли ва интиқ кўзларини тикиб анча сўзлади. Лена бўлса фақат куларди. Эркак унга ўзи ҳақида га- пириб берди. Муҳими, сўзлашув эмасди. Нигоҳлар- нинг сирлашуви, қўлларнинг тафти, юрак уришини тинглаш улар учун етарли эди. Лена ўзини еттинчи осмонда сезарди. Туйғуларга асира бўлиб, ҳозироқ уники бўлишга тайёр турарди. Шу пайт аёлнинг қўл телефони куй таратиб қолди. Қараса, эри. – Азизим Лена, узр, дугоналаринг билан учра- шувга ҳалал бериб сим қоқаяпман. Тузукмисан? – Ҳм… – аранг жавоб берди аёл. – Биласанми, ўзимни ғалати ҳис этаяпман: худди Атиргул ўғриси 145 сени йўқотиб қўйгандек. Ғалати эшитилади, тўғри- ми? Лекин сенсиз қолишимни ўйласам дунё кўзимга қоронғу кўриниб кетади. Чинданам соғ-саломатми- сан? Эрининг овози шунчалик қайғули ва ташвишли эдики, Ленанинг кўнгли эзилди. Наҳотки, у чинда- нам рафиқаси уни ташлаб кетиш арафасида экани- ни сезаётган бўлса? Кўнгиллар бирлиги шумикин? Лена беихтиёр бир неча йил аввал ўзини бирдани- га ҳасталаниб қолганини эслади. Ўшанда қўллари ўзидан ўзи ишламай қолди. Шифокорлар кесиб ташлаймиз, дейишди. Аммо мўъжиза туфайли қўл- лари яна ишлаб кетди. Бироқ саккиз ой давомида тўшакда ётиб қолганди. Ўшанда эри ҳар доим ёни- да қўлларидан ушлаб турди, аёли чеккан азобларни бирга тортди. Лена шуларни эсларкан, эрининг «Дугоналаринг- га салом айт, кечки пайт болалар билан сен учун алоҳида кечки таом тайёрлаб берамиз», деган сўзла- рини эшитмади. – Илтимос, эсон-омон уйга қайт… – деди эри хайр лашаркан. Лена бу сўзларни аниқ-тиниқ эшит- ди. – Қайтаман… албатта, – деди сўнг пичирлаб. У қаршисидаги собиқ синфдошини ҳам пайқамас, телефонини кўксига босганча «қайтаман», деб ши- вирларди. Янги либосига томган кўз ёшларини ҳам сезмади. Сўнг Максимга қараб «алвидо» дедида, уйи сари шошди. Download 2.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling