Trust and support


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Ҳикоялар тўплами
138
– Йўқол кўзимдан! Ўғри болам йўқ менинг!
Кихати уни қоронғи даҳлизга итариб юборди. 
Сэнити бошини полга қўйиб хўнграй бошлади, 
қўрқиб кетган сингиллари ҳам тўшакларидан туриб 
йиғлай кетдилар.
– Сенга нима дедим – йўқол кўзимдан!
Кихати шундай деб депсинганди, оёғи остида чи-
рик пол ғирчиллаб кетди. Ҳиқиллаб ғужанак бўлиб 
ётган Сэнити одамлар кўппакка олкишлаган дайди 
мушукдек уйдан отилиб чиқди. Бамбукзор устида 
улкан ой осилиб турарди. Худди бамбук учлари унга 
тегиб тургандек эди гўё. Сэнити ойга тикила-тикила 
йиғидан тўхтади.
Сэнити йўл-чўлга қарамай, ўзидан бироз олдин-
да сирғалиб кетиб бораётган кўланкасини босиб 
кетарди. У отаси атиргулни ўғрилаганини қаердан 
билганини хаёлига ҳам келтирмади. Ўша қип-қи-
зил атиргулни ҳам ўйламади. Қоронғи тунда дайдиб 
юрган унинг ёлғиз шарпаси бирам ғамбода кўринар 
эдики. Ва тўсатдан Сэнити мушакбозлик, қарс-қурс 
устидан чиқиб қолди. Нариги қишлоқдаги томоша-
хонада бўлаётганди бу.
У Митионинг уйига борди. Митио оппоқ девор-
ни эшак қилиб миниб олган, томорқадан узилган 
бодрингни тишлаб ойга тикилиб ўтирарди. Учинчи 
синф ўқувчиси бўлмиш бу бола маҳаллий зумраша-
лар тўдабошиси Сэнитининг дўсти эди.
– Ҳой, Мити-тян! – Сэнитининг маъюс овози 
эшитилди.
– Нима дейсан? – деди Митио пастга қараб.
– Мити-тян, анави ерда нима бўляпти?
– Қайдан билай.
Сэнити бирпас туриб яна сўз қотди:
– Мити-тян, юр, томошахонага борамиз.
– Ойим пул бермайди менга.


Атиргул ўғриси
139
– Болаларни шундоғам қўйворишади. Текинга.
– Ростанми?
– Ҳа-да!
– Унда кетдик. – Митио девордан сакраб тушди.
Болалар ой нуридан ёришиб кетган йўл бўйлаб 
жўнадилар. Олдиларида ҳам, ортларида ҳам томо-
шага шошилаётган кишилар юриб борарди.
– Мити-тян, бодрингингни еб қўймадингми? – 
Сэнитининг оч кўзлари унга тикилди.
– Бир бўлак қолганди, ейсанми?
– Бер.
«Мана, кечкилик ҳам бўлди», – ўйлади Сэнити 
бодрингни еб бўларкан.
Улар томошахонага яқинлашдилар. Кираве-
ришдаги супачада назоратчи ўтирар, кишилар тўда-
тўда бўлиб илкларида бўйра тутганча кириб кети-
шарди. Баҳорги ипак қурти мавсуми тугаган, шу 
боисми томошабинлар одатдагидан анча кўпайган 
эди. Саҳнада қаттиқ-қаттиқ барабан чалинди. Сэнити 
ва Митио оломонга қўшилиб лип этиб томошахона-
га ўтиб кетмоқчи бўлишди.
– Шошма, шошма! – назоратчи уларнинг боши 
узра тартаракни шақиллатди. – Сиз иккингиз чипта 
олдингизми?
Улар чурқ этмасдан назоратчига қарадилар.
– Чиптасиз ўтказмайман! – бўкирди у.
Болалар унга ўқрайиб ортга қайрилдилар.
Усти очиқ ёғоч томошагоҳ одамга лиқ тўла эди. 
Дам-бадам барабаннинг бетоқат урилгани эшити-
лар, бу, эҳтимол, ҳадемай томошанинг бошлани-
шидан дарак бермоқда эди. Ҳамма ичкарига кириб 
бўлгач, томошагоҳ эшиги тақа-тақ беркилди. Кира-
веришда эса кечки салқинда дағ-дағ титраган икки 
болагина қолди холос. Улар тахталар орасидаги 
тирқишдан қарашга уриниб кўришди-ю, аммо ҳеч 


Ҳикоялар тўплами
140
нима кўринмади. Фақат ичкаридагиларнинг шоду-
мон қийқиришларинигина эшитиб турдилар.
– Сэнити, кетдик, орқага қайтамиз, – деди Митио 
қалт-қалт титраркан.
– Кетдик.
Улар чурқ этмай томошагоҳдан узоқлашишди. 
Узоқдан тартаракнинг товуши эшитилди – томоша 
бошланди. Бу овоз болалар кўнглида аксланди, аммо 
иккиси ҳам ортга қарамай кетаверди. Уларнинг шар-
палари тун қўйнида сингиб, битта қора сояга айлан-
ди.
– Мити-тян, юр, Цудзидодан ўтиб борамиз, – 
деди Сэнити.
Ўтмишда Цудзидо бутхона бўлган, энди бу жой-
лар дала ва боғлар ўртасидаги қабристонга айланган. 
У орқали қишлоққа йўл ўтганди.
– Йўл билан кетганимиз яхши.
– Қабристон унча қўрқинчлимас.
– Қўрқинчлимас-у, йўли ёмон. – Митионинг ово-
зида ваҳима сезилди.
– Лекин қисқа.
Сэнити шундай деб қабристон томон дадил ке-
таверди. Митио қўрқувдан титраб унинг ортидан 
эргашди. Буддавий монахларнинг калласига келбат 
берадиган қабр тошлари совуқ қоронғида серрайиб 
турарди. Оёқ тагидаги қум ой нурида оппоқ кўри-
нар, худди орқадан биров келаётгандек қаттиқ ғар-
чилларди. Қабристоннинг ўртасига келганда Сэнити 
тўхтаб, рўпарасидаги қабрни кўрсатди.
– Ойим шу ерда ётибди.
Митио қўрқа-писа қабр томон кўз ташлади. Ки-
чикроқ дўнгалак устида дарз кетган тоштахта бор. 
Атрофда супурги ўт ўрлаб кетган, гортензия тупла-
ри гуррос-гуррос очилганди.
Сэнити Митиога онасининг қабрини кўрсатишни 


Атиргул ўғриси
141
истаганди холос. Шунинг учун Цудзидодан юрайлик 
девди. Онаси ўтган йили жазирама ёз кунларининг 
бирида узилган. Ўшанда Сэнити Тосиэ билан дарёга 
балиқ тутгани кетганди. Улар аллақандай ажабтовур 
балиқ тутишган, ўлжаларидан ичларига сиғмай қай-
тишувди. Худди ўша маҳал онасини келтиришди. 
Шаҳар шифохонасида жон берган экан.
Болалар Митионинг уйи қаршисида тўхташгани-
да қишлоқ аллақачон уйқуга чўмганди. Кечки шуд-
рингдан усти-бошлари шалаббо бўлган, худди анча 
пайт дарёда сузгандек иккаласи ҳам ҳолдан тойган-
ди.
– Бўпти, хайр бўлмаса.
– Хайр.
Уйга яқинлашаркан, Сэнити эшикни аста очиб 
қаради. Хона ёруғ эди. «Отам ҳали ухламабди» деб 
ўйлади ва ҳадиксираб ичкари кирди. Мум шам алан-
гаси ўйнар, бўйра устида Кихати ўтирарди. Сэни-
тига отасининг шарпасидан нур ёғилиб тургандек 
ту йилди. Отаси шиппак тўқиб ўтирарди. Шу шип-
пакда Сэнити мактабга қатнайди.
– Бўтқани еб, ўрнингга ёт, – деди Кихати пўнғил-
лаб.
Сэнити хонага кириб апил-тапил овқатланди, 
сўнг Тосиэ ва Юмиэнинг ўртасидаги тўшакка ўзини 
ташлади. У ис босган деворда ўйнаётган отасининг 
улкан соясига тикилган кўйи ётаверди…

Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling