Trust and support
Рус тилидан Алишер ФАЙЗУЛЛАЕВ
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Рус тилидан Алишер ФАЙЗУЛЛАЕВ
таржимаси Ҳикоялар тўплами 126 МЕНИНГ УКАМ Пак Ин Шик, Жанубий Корея Я на баҳор келди. Ёмғирли кунлар бошланди. Тонг ҳам отибди. Баргларнинг шитирлашидан уйғониб кетдим. Деразадан қара- сам, ёмғир ёғяпти. Кўзимга ёш келди. Бундан ўн йил аввалги ҳаётимдаги унутилмас воқеа ёдимга тушди. Мактабдан чиққан эдим ҳамки, тўсатдан осмонни қора булут қоплади. Чақмоқ чақиб, ёмғир ёға бош- лади. Самога тикилдим-да, бўғзимга йиғи тиқилди. Бундан бир йил олдин ёмғирли кунларнинг бирида дадам билан онам автоҳалокатга учраганди. Мактаб дарвозаси ёнида соябон тутган онам кўз олдимга кел- ди-ю, кўз ёшимни ичимга ютдим. Бунда ёмғирнинг нима айби бор? Аксига олиб, жуда енгил кийинган эканман. Ҳеч қанча юрмасимдан оёқ кийимим сувга бўкди. Бир пайт синфдошим ортимдан югуриб ке- либ: «Соябонинг йўқми? Юр, бирга кетамиз», – деди. Хурсанд бўлиб кетдим. Бекатгача у билан бирга етиб олсам ҳам катта гап. У билан суҳбатлашиб автобус бекатига қандай Атиргул ўғриси 127 етиб келганимизни билмай қолибман. Дўстим Дуг менга ҳавотирланиб қараб: «Бу ёғига қандай етиб оласан. Мен бир амаллайман, соябонимни олиб кета қол», – деди. Унга жавоб беришга эндигина оғиз жуфтлаган эдим, не кўз билан қарасам, бекатнинг олдида укам соябон ушлаб турарди. Дарси эртароқ тугаган укам кийимлари шалаббо бўлса-да, уйга бо- риб соябон олиб келибди. Опа-ука елкамизни елка- мизга босганча анҳор бўйлаб уйга қайтдик. Ёмғир- дан унинг суви янаям кўпайганди. Кўприкни сув оқизиб кетибди. Ваҳима босди. Қўрқиб кетганимдан не қиларимни билмай қолдим. Туфлимнинг ичи сувга тўлиб кетганидан зўрға кела- ётгандим. Шу дам укам: «Опа, тўхтанг. Ҳеч ҳам хаво- тирга тушманг. Аввало, мана бу оёқ кийимни кийиб олинг», – деб менга пойабзалини ечиб берди. – Ундай қила кўрма! Ахир ўзинг-чи? Мен катта- ман ва масалани ечиш менинг бурчим, – дедим. У эса мийиғида кулганча бу ерда мен эркакман ва бутун оғирликни зиммамга олишим керак, деди. Унга қараб йиғлагим келди. Қачон улғая қолдинг. Ота-онасизлик сени болаликдан жудо қилди. Аммо сўзларни овоз чиқариб айта олмадим. Укам оёқ кийимини ечиб берди. Ўзи эса мени опичлаб анҳор кечиб ўта бошлади. Мен эса унсиз йиғлардим. У ҳам. Лекин мени овутиш учун: «Oпа, бироз тўлишибсиз- ми дейман. Ўтган йилгидан оғирроқсиз», – дейди ҳа- зиллашиб. Мен ҳатто унинг ҳазилига ҳам жавоб бера олмасдим. Биз шу ҳолатда уйгача етиб келдик. Масо- фа яқин эмас эди. Уйга келишимиз билан толиққан укам учун би- рор егулик тайёрлашга киришдим. Шўрвани сузиб келсам у аллақачон ухлаб қолган экан. Устини ёпиб қўяётганимда укамнинг оёқлари эътиборимни торт- ди. Улар қизариб кетганди. Ахир, тошли йўллардан Ҳикоялар тўплами 128 мени опичлаб келишни ўзи бўлмади. Оёқларини силай бошладим. У эса уйқусираб бирам чарчадим, бирам чарчадим, дерди. Оила устуни бўлишни зим- масига олган бўлса-да, мен учун у ҳалиям кичкина, беғубор бола эди. Укажон! Сен кичкина бўлиб опанг ҳақида ғамхўр- лик қила оладиган меҳрибон укасан. Сен ота-о- намдан ёлғиз ёдгорсан. Сени Тангри ўз паноҳида асрасин. Сендайин укалар сафи ортаверсин. Download 2.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling