Trust and support


Инглиз тилидан Нодирабегим ИБРОҲИМОВА


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Инглиз тилидан Нодирабегим ИБРОҲИМОВА 
таржимаси


Ҳикоялар тўплами
154
МУШАКБОЗЛИК
Юрий Яковлев,
Россия 
И
лиқ май кечаларининг би-
рида ота ва ўғил мушак отилишини интиқлик билан 
кутишарди. Болакай дераза токчасига жон-жаҳди 
билан тирмашиб олган, ота эса унинг ортида турган-
ча ҳар эҳтимолга қарши иштончасининг белбоғидан 
маҳкам ушлаб олган эди.
– Қачон мушак отилади? – ўғил отасидан сабрсиз-
лик билан сўради ва ойнага янада қаттиқроқ ёпиш-
ди.
– Ҳозир, ҳозир, – жавоб берди ота, бир соатга, бир 
осмонга қарар экан.
– Деразани очайлик, – илтимос қилди болакай.
– Нега?
– Мушакларнинг овози яхшироқ эшитиларди-да.
– Шусиз ҳам эшитамиз.
Ота дераза токчасининг четига ўтирди. Болакай 
отасига ўгирилиб: – Бобомнинг соқоли бўлганми? – 
дея сўради дабдурустдан.
– Йўқ, ўша пайтда бобонг ҳали ёш эди.


Атиргул ўғриси
155
– Ие, боболар ҳам бола бўлишадими?
– Ҳа, баъзан…
– Мўйлови-чи?
– Нима?
– Унинг мўйлови ҳам бормиди?
– Менимча, бор эди.
– Милтиғи ҳам бўлган, – қўшиб қўйди болакай.
– Сенга милтиқ ҳақида ким айтди? – сўради ота 
ўғлига ҳайрон боқаркан.
– Ўзим биламан. Бобом милтиғининг ўқларини 
сизга берганми?
– Бобонг урушга кетган пайти ҳали милтиғида 
ўқи йўқ эди.
– Бўлган. Ўзидан сўрашингиз керак эди. Ҳеч сўраб 
кўрмаганмисиз?
Баҳона ахтарармиди ёки нега ўқ ҳақида сўрамага-
ни ҳақида ўйлармиди, ота ўғлининг саволига дарҳол 
жавоб бера олмади.
– Эслолмайман. Бобонг урушга кетганда мен сен-
дек эдим.
Отасининг гаплари боланинг у қулоғидан кириб, 
бу қулоғидан чиқиб кетди.
– Бобом ҳозир қаерда? – сўради яна.
– Урушдан қайтиб келмаган.
– Нега қайтмайди? Илтимос, тезроқ келинг, деб 
хат ёзсангиз, албатта, келадилар.
– У ерга почта бормайди.
– Почтачилар катта сумка кўтариб юрадиган 
одамларми?
– Бас қил, бўлди. У ерга почтачилар бормайди.
– Якшанба куни иккаламиз поездда борсак-чи?
– Иложи йўқ.
– Бўлмасам автобусда ёки пиёда борамиз. Уруш-
ни томоша қилиб қайтардик.


Ҳикоялар тўплами
156
– Уруш аллақачон тугаган.
– Бобом қачон уйга келади?
– Ҳеч қачон…
– Ҳеч қачон – узоқ вақтдан кейин, деганими?
– Ҳа.
– Демак, ҳали анча йил кутамиз. Тўғрими?
– Бобонг уйга келмайди. У ўлган. Ўлганлар қай-
тиб келмаслигини биласан-ку, ўғлим.
– Қандай қилиб ўлган?
– Фашистлар бобонгга ўқ узишган, кейин ерга 
йиқилганлар. Ўқ унинг юрагига, мана бу ерига тек-
кан.
Ўқ қаерга текканини кўрганидан сўнг болакай 
отаси кийиб олган костюмининг юқори чўнтагига 
узоқ тикилиб турди.
– Бу воқеага анча бўлдими? – сўради болакай.
– Ҳа, анча йил бўлди.
– Балки ҳозир тузалгандир.
– У ахир ўлган…
Ота «бобонг ўлган» дея айтишга тили бормай
анча вақт каловланиб турди, аммо бу сўзни эшитгач, 
болакайда ҳеч қандай ёмон таассурот уйғонмади. У 
ўғлининг «ўлган» деган сўзнинг маъносини англаши-
ни кутаётгандек қараб турди. Лекин бола ҳеч нарса 
бўлмагандек ойнани бармоқлари билан тақиллата 
бошлади.
– Ҳамма қайтди. Бобом кейинроқ келади-я?
– Ҳали ҳеч нарсани тушунмабсан.
– Тушундим, тушундим… Бобомнинг мўйлови 
ҳам, милтиғида ўқи ҳам йўқ эди.
– Ҳозир мушак отишади. Қара.
Узоқдан гумбурлаган овоз қулоққа эшитилиб ул-
гурмай, одамларнинг кўксига зарб билан урилгандек 
туюлди. Бирдан осмон бўйлаб шарсимон шаклдаги 


Атиргул ўғриси
157
чақмоқларнинг чарсиллаган овози эшитилди. Му-
шаклар гумбурлаганда қаттиқ қўрққан кабутарлар-
нинг қанот қоқиб учиб кетгани сезилди.
– Ким мушак отяпти? – сўради ўғил.
– Аскарлар.
– Урушдан қайтиб келган аскарларми?
– Ҳар хил.
– Нимага ойналар қалтираяпти?
– Мушак отилаётгани учун.
– Урушданми?
– Йўқ, шаҳар атрофида мушак отиляпти.
Ундай эмас, душманлар бизга урушдан туриб 
ўқ узишяпти, – ўз сўзида туриб олди болакай, – мен 
аниқ биламан. Анави оқ ракета ҳам урушдан учиб 
келди. Сиз урушга борганмисиз?
– Йўқ, – жавоб берди ота, – ўша пайтда худди сен 
каби ёш бола эдим.
– Ана, урушда замбарак отилишини ҳам билмас 
экансиз. Кўзингизни юминг, яхшироқ эшитилади. 
Пақ! Пақ! Бобом ҳозир урушда мана шундай қилиб 
замбарак отяпти-да.
– Майли, сен айтгандек бўла қолсин… – аста пи-
чирлади ота.
Бола унинг сўзларини эшитмади.
– Демак, бобом мушакбозлик бўлаётганда замба-
рак отиш учун қайтиб келмаган. Тўғрими?
– Ҳа, тўғри.
Хона жуда қоронғу эди. Мушакларнинг отилиши 
ота ва ўғилнинг юзини гоҳ яшил, гоҳ қизил ва гоҳида 
сариқ рангда ёритарди. Шаҳар мушакбозлик садола-
ри остида қолганди. Ота мушакларга анча вақт ти-
килиб қолмас, бурни япалоқ, кўзларини катта очиб, 
ойнага ёпишиб олган кичкина болага кўз-қулоқ эди. 
Отага ўғли улғайгач, урушни, юзи жароҳатланган 


Ҳикоялар тўплами
158
аскарларни ва мушакбозлик бўлаётган вақтда, зам-
баракдан ўқ отиш учун фронтдан қайтиб келмаган 
дадасини – бобосини ҳеч қачон кўра олмайдигандек 
туюлди.

Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling