Trust and support
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Атиргул ўғриси
185 шиқ ва чидамли қурилган, йўқса борми… Мен атай ҳамма хоналарнинг чироғини ёқиб чиқяпман. Боя меҳмонхона чироғини ёққандим, лаънати дераза ор- тидан мени кузатиб турган экан. – Нима бўлди? – Ҳозиргина ташқи эшикни қўпориб ташлади! – Эҳ, шу ерга келсанг яхши бўларди-да, Аллин. – Эй Худо. Бу ердан кетолмайман, ахир! Ҳеч нар- са қилолмайман. Бу шамол анчайин кучли ва мак- кор. Сал олдин сигарета чекаман деб гугурт ёққан- дим, атай ўчириб ташлади. Бу лаънати шамол мен билан ўйнашишни, асабимга тегишни яхши кўради. Кўряпсанми, у асло шошилмаяпти. Чунки ҳали бу- тун тун олдинда. Ё Худо, ҳозир у ёзув столимда тур- ган эски саёҳат хотиралар китобимни топди! Афсус сен буларни кўролмайсан-да. У китобнинг саҳифала- рини бир-бир очиб варақлаяпти. Биласанми қайси китобни, Герб, Тибетдаги қайдларимни. – Тушунарли. – Бу китоб олам унсурларини изловчи жасур сай- ёҳларга бағишланади. Асар муаллифи ҳам шундай унсурларга юзма-юз йўлиқиб улардан омон чиққан. – Ҳа, эсладим. – Чироқ ўчиб қолди. Гўшакдан шитирлаган нарса эшитилди. – Мана энди тизимни узиб ташлади. Герб, мени эшитяпсанми? – Ҳа, ҳа сени эшитяпман. – Шамолнинг феъли ёмонлашди, уйда шунча чи- роқ бор. У эса тўғри тизимни ўчириб қўя қолди. Ме- нимча, эндигиси телефон сими бўлса керак. Бу худ- ди ҳаводан хужумга ўхшайди. Шошмай тур… – Аллин! Жимлик. Герб қўрқув билан гўшакни ушлаб ту- Ҳикоялар тўплами 186 рарди. Ошхонадан хотини бир мўралаб қўйди. Герб Томпсон кутди. – Аллин! – Шу ердаман, – ва ниҳоят гўшакдан овоз эши- тилди. – Елвизак бошланди. У шундай эшик тагида совуқ шамол эсяпти. Биласанми, Герб, келмаганинг яхши бўлибди, йўқса бунақа уйирмада мен билан қолиб кетармидинг. Ана! У қайсидир хонанинг дера- засига қўнди, мана энди шовқин солиши муқаррар. Ана девордаги суратларни тортқилаб пастга тушир- япти! Эшитяпсанми? Герб Томпсон қулоқ тутди. Гўшакнинг нариги та- рафида алланималар шитирлади, чийиллади, син- ди, нимадир тарақлади. Аллиннинг овози пасайгани сабабми шовқин яхшироқ эшитиларди. – Эшитяпсанми? Герб Томпсон нафасини ютди. – Ҳа, эшитяпман. – Мен унга тириклай керакман, Герб. У бир зар- бада уйимни чилпарчин этишни истамаяпти. Йўқса мени ўлдириб қўйиши мумкин-да. Унга тириклайин керакман, ҳар бир парчамни битта-битталаб майда- лашга қасд қилган. Унга менинг ички оламим, руҳим, миям керак. Менинг ҳаётга ташна руҳий қувватимни олмоқчи. Унга менинг ички «меним», тафаккурим керак. – Аллин, хотиним чақиряпти. Идиш-товоқларни артишим керак. – Уйим устида оппоқ булутлар, бутун оламни кезиб чиққан шамоллар айланмоқда! Мана ўша- лар: бир йил аввал Силебесдаги ҳам, Аргентинада- ги неча-неча одамлар ёстиғини қуритган пампер, бутун бошли Гавайи оролини титратган тўфон, Аф- рика соҳилларида шу йил бошида эсган довул ҳам ҳамма-ҳаммаси шу ерда. Уларнинг ҳамласидан бир Атиргул ўғриси 187 амаллаб омон қолган эдим. Буларнинг ҳаммаси Ҳи- молайда Шамоллар водийсидаги сирли калитни би- либ қолган кунимдан бошлаб менга қасд қилишган- ди. Анча аввал у бу оламда пайдо бўлган эди. Унинг қаерда куч олишини ҳам, қаерда туғилиб, қаерда жон беришини ҳам биламан. Айнан шунинг учун ҳам мендан, китобларимдан нафратланади. Ахир уларда унсурлар билан курашиш йўриқлари фош этилганди, шунинг учун у мени бир зумда чайнаб ташлашга тайёр. Вужудимни буткул қамраб олса, мени ўзиники қилиб олса! – Аллин, гўшакни қўяпман. Хотиним… – Нима? – гўшак ортидан бироз жимликдан сўнг шамолнинг увиллаши эшитилди. – Нима деяпсан? – Бир соатларда менга қўнғироқ қил, Аллин. У гў- шакни илиб қўйди. У индамай ювилган ликопчаларни арта бошла- ди, хотини эса ундан кўзини узмасди, эри бўлса то сочиқда буткул қуримагунча артиб ўтираверди. – Ташқарида об-ҳаво қандай? – сўради у. – Жуда ажойиб. Илиққина. Юлдузлар чарақла- япти, – жавоб берди хотини. – Нима бўлди? – Ҳеч нима, шунчаки ўзим. Бир соат ичида яна уч марта қўнғироқ бўлди. Кеч соат саккизларда меҳмонлар келди. Стоддард хоти- ни билан келди. Саккиз яримгача ўтириб қолишди, суҳбатлашишди, кейин эса қарталарни олишиб, «ту- зоқ» деган ўйинга киришиб кетишди. Герб Томпсон қарталарни жуда узоқ сузиб тур- ди ва ҳар сонияда дераза тарафга, пардаларга қараб қўярди. Унинг хаёлида миттигина шитирлаш ҳам диққатини қочираётган эди. Суҳбат сокин руҳда ке- чаётган бўлса ҳам, негадир Гербнинг хаёли паришон, икки марта сигарасининг қолдиғини столга туши- риб юборди. Бирдан бошини кўтариб қулоқ солди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling