Trust and support


Турк тилидан Мирзоҳид МУЗАФФАР таржимаси


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Турк тилидан Мирзоҳид МУЗАФФАР таржимаси


Атиргул ўғриси
213
СИНГАН ОЛЧА ДАРАХТИ
Жесси Стюарт, 
АҚШ
– Дарсдан сўнг қолавераман-у, лекин унинг ўр-
нига хивич билан савалаб, уйга эртароқ кетишимга 
ижозат берсангиз яхшироқ бўларди. Уйга икки соат 
кеч борсам ҳам барибир отамдан калтак ейман, – де-
дим ўқитувчимиз профессор Гербертга. 
– Савалашга-ку энди катталик қиласан, бироқ ба-
рибир ўша олчага тирмашиб чиққанинг учун мендан 
жазо оласан. Бунинг яхши иш эмаслигини билиб ту-
риб қилгансизлар. Қолган бешалови бир доллардан 
бериб қутулди. Фақат сен қолдинг дарахтга пул тўла-
маган. Бировдан қарз олиб турсанг бўлмайдими?
– Йўқ, ололмайман. Жазо олишдан бошқа ило-
жим йўқ. Нима бўлса ҳам ишқилиб тезроқ тугайди-
ган жазо бўлсинда. 
Профессор Герберт ўрнидан турди ва менга тик 
қаради. У оқ оралаган сочига монанд кулранг ко-
стюм кийиб олган басавлат киши эди. 
– Сиз отамни билмайсиз. Бироз эскичароқ қа-
рашларга эга одам, у бизни то йигирма бир ёшимиз-


Ҳикоялар тўплами
214
гача тарбия бераркан, ўзи айтди. Унинг таъкидлаши-
ча, «Агар қамчи бўш қолса, бола талтайиб кетади». 
Отамга олча дарахти воқеасини ҳеч қачон тушунти-
риб беролмайман. Оиламизда ўрта мактабга қатна-
ётган биринчи фарзандман.
– Сен жазо олишинг шарт, – деди профессор 
Герберт. – Бугун ва эртага дарсдан кейин икки соат 
қоласан ва ҳар бир соат учун йигирма беш центдан 
кечаман. Бу ўрта мактаб талабаси учун анча яхши 
пул. Мактабнинг полини ювиб, синф тахталари-
ни, деразаларини чиннидай тозалайсан. Қарзингни 
ўзим тўлаб юбораман.
Профессор Гербертдан ҳеч қачон қарз сўрай ол-
масдим, у ҳам шу пайтгача бирон маротаба қарз бе-
риб туришни таклиф этмаганди. Ноилож мактабда 
қолиб фаррошга ёрдамлашиш орқали соатига йи-
гирма беш центдан жарима пулини ишлаб топишга 
мажбур бўлдим.
Полни юваётиб миямда қуйидаги ўйлар туғён 
ураверди: «Отам индамасмикан? Уйга қайтганимда 
қанақа ёлғон тўқийман? Негаям ўша лаънати олча 
дарахтига тирмашиб чиқиб синдириб қўйдик-а? 
Нимага тоғда гуруҳимиздан ажралиб жиннилик 
қилдик-а? Нега бундай бўлди? Биттагина митти 
калтакесак ортидан нозик дарахтга олти бола бўлиб 
чиқдик-а! Нима учун дарахт синиб биз билан ерга 
қулади? Ахир, бақувват дарахт эди-ку! Дарахтнинг 
эгаси Иф Крабтри келиб-келиб ўша пайти ер чопа-
дими? Битта дарахтга нақ олти доллар тўлатадиган 
қанақа одам у ўзи?»
Мактабдан чиққанимда аллақачон соат олти бўл-
ган эди. Уйгача ҳали олти милья бор. Соат еттидан 
ўтганда уйга етсам керак. Уйда отам иккимизга ан-
ча-мунча иш қалашиб ётибди: еттита сигирни соғиш, 
ўн тўққиз бош қорамол, тўртта ҳачир, йигирма беш 


Атиргул ўғриси
215
чўчқага ем бериш, ўчоққа ўтин чопиб, қудуқдан сув 
ташиш керак. Уйга кириб борганимда, келавермага-
нимдан жаҳли чиққан отам бу ишларни ўзи қилаёт-
ган бўлади.
Тунд, қип-яланғоч дарахтлар остидан жадал уйга 
чопдим, тепаликлардан югуриб тушдим. Ер ҳам муз 
қотган, лекин шошилишим, югуришим шарт. Пи-
чанзоримизга элтувчи қирдан ҳам чопиб ўтиб кет-
дим. Шамол таъсирида тер босган юзим қуруқшаб 
кетди. Пичанзорни кесиб ўтиб уйга кирдим, китоб-
ларимни ирғитиб, қорамолларга ем бериш учун 
тўғри сомонхонага чопдим. Тоза мактаб кийимимни 
эски уй кийимимга алмаштиришга ҳам вақтимни 
қизғондим. Омбордан чиқиб қарасам отам аллақа-
чон чорвага ем бераётган экан. Бу иш шу кунгача ме-
нинг зиммамда эди. Панжарадан ошиб тушиб: «Ота, 
менга беринг, ўзим қиламан. Сал кечикиб қолдим, 
кечиринг», – дедим. Отам ўгирилиб менга қаради ва: 
«Кўриб турибман», – деди, унинг кўзларида ғазаб 
оловланганди. 
– Нимага бунча қолиб кетдинг? Вақтида келиб 
ёрдамлашсанг бўлмайдими? Ўзи биттанг мактабга 
қатнайсан, у ҳам бўлса бу аҳвол!
Индамай туравердим, кеч қолишим сабабини 
айт гим келмади. Отам ем беришдан тўхтаб, нигоҳи-
ни менга тикди: 
– Нега шу пайтгача қолиб кетдинг деяпман! Ай-
тасанми ёки шу ерни ўзида қамчимнинг мазасини 
тотиб кўрасанми? 
Ахийри: «Дарсдан кейин олиб қолишди», – де-
дим, отамга ёлғон гапиролмадим, чунки мактабга 
бориб ҳақиқатни барибир билиб олади. Алдаганим-
ни билиб қолса, ўзимга жуда ёмон бўлади. 
– Хўш, нега олиб қолишди мактабингда? – сўради 
отам.



Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling