Trust and support
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Ҳикоялар тўплами
222 билан бошқа ўқитувчи эмас, шахсан ўзим бордим. Хўш, ўғил ва қиз болаларни бирга олиб юрсам нима бўпти? – Бу ишингиз ва бир тўп ёшларни бутун туман бўйлаб олиб юришингиз, дарахтнинг синганию ўқувчини дарсдан сўнг мажбуран олиб қолишингиз менга ёқмади. – Жаноб Секстон, Дейвга бошқа қандай чора кўришим мумкин эди? Битта калтакесак изидан ҳам- масининг дарахтга тирмашишига бало бормиди? Биттаси чиқиб, олиб тушаверсин эди. Фермерга нақ олти доллар тўладик. Тўғри, сал қимматроқ, лекин барибир тўлашимиз керак-ку. Сизнинг ўғлингизга индамай, қолган бештасига тўлаттиришим керакми- ди? Ўзи пулим йўқ деганидан сўнг ўша пулни ишлаб топишга рози бўлди. У мен учун эмас, мактаби учун ишлаяпти. – Унга қандай чора кўришингиз ўзингизга ҳавола, масалан, хивич билан саваласангиз ҳам бўларди. – Ўғлингиз энди савалаш учун катталик қилади, бўй-бастига бир қаранг, – деди ўқитувчимиз менга қўлини бигиз қилиб. – Мен учун Дейв ҳеч ҳам катта йигит эмас. Уму- ман, болалар йигирма бир ёшигача катта саналмай- ди. Биттасини мактабда ишлатиб, қолганига рухсат бериб юборганингиз адолатдан эмас. Ўрта мактабда қандалани ўрганишнинг нима кераги бор? Отамнинг тўппончани олиб ғилофига солиб қўйиши ўқитувчининг юзидаги қизилликни арит- ди. У сал ҳовуридан тушган отамга яна тушунтира кетди. Отамни мактабимизга илк маротаба келиши бўлганлиги учун уни бу ерда кўриш кулгули эди. – Биз фақат илон, итбалиқ, гул, капалак ва калта- кесак тутмадик, жаноб Секстон, балки инкубаторга солиб протоза олиш учун қуруқ тимот ўтларидан Атиргул ўғриси 223 ҳам териб келдик. – Унинг қанақа ўтлигини билмайман-у, аммо ин- кубатор товуқларни алдаб жўжа очтиришнинг янги- ча усули. Сиз айтган жўжа турини эса биринчи эши- тишим. – Микроб нималигини биласиз, тўғрими, жаноб Секстон? – Менга Люстер деб мурожаат қилаверинг. – Хўп, Люстер, микроблар ҳақида биласизми? – Албатта, лекин уларнинг мавжудлигига ишон- майман. Олтмиш беш ёшдаман ва шу пайтгача би- рортасини кўзим билан кўриб, қўлим билан тутма- ганман. – Уларни оддий кўз билан кўришнинг иложи йўқ. Тўппончани ғилофига яхшилаб жойлаб қўйинг ва бугун мактабда мен билан озроқ қолинг. Сизга кўрсатадиган бир неча нарсаларим бор. Люстер, ти- шингиз юзасида микроблар бўлиши мумкинлигини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? – Нима, тишимда микроблар борми? – ҳайрат- ланди отам. – Ҳа, бор. Худди ўша микроб тирик чипор илон- ни ёриб кўрсак, ундан ҳам чиқади. – Гапингизни инкор қилмоқчи эмасман, лекин тишимда микроб борлигига ишонмайман. – Мен билан қолсангиз, сизга унинг исботини ва мактабимизни кўрсатаман. Сиз ўқиган даврлардан бери мактаб анча ўзгарди. Менимча, у пайтлар ту- манда ўрта мактаблар умуман бўлмаган. – Йўқ эди, борларида ҳам фақат ўқиш, ёзиш ва шифрлаш ўргатиларди. Биз ҳеч қанақа қандала, қурбақаларни ўрганмаганмиз, тиш ва чипор илон- дан микроб ҳам топмаганмиз. Дунё ўзгариб кетибди шекилли. – Ҳа, умид қиламанки, яхши томонга ўзгармоқда. Ҳикоялар тўплами 224 Сизнинг ўғлингиз сингари болалар шундай ўзгариш- ларга ҳисса қўшишади. Ўғлингиз сизга ҳозир айтиб бермоқчи бўлган ҳамма маълумотларни яхши била- ди. Мен билан пича қолинг. – Албатта қоламан, тишимдаги микробни кўриш- ни истайман. Отам доим «Кўриш – бу ишониш» деб айтарди, ҳозир ҳам шу шиорига содиқ қолмоқчи эди. Отам ўқитувчимиз билан хонадан чиқди. Ишқи- либ, ўқитувчимиз отамни тўппонча ўқталгани устидан бирон жойга арз қилмасайди. Отам доим жанжалли вазиятларда тўппончасини бирга олиб юради. Қўнғироқ чалинди ва дарсимиз бошланишига оз қолди. Синфдошларим отамга ажабсиниб қараб, бир-бирига имлаб, кўз уриштириб ўтишарди. Отам эса уларни жимгина эшик олдида кузатиб турарди. Ўқувчилар иккита узун саф ҳосил қилиб, синфга ки- ришди. Қизлар ҳам, ўғил болалар ҳам ораста кий- инган эдилар. Отам қип-яланғоч эман остида қўй терисидан тикилган пальтоси ва катта оғир этикла- рида турарди. Кўйлаги ёқасидан мовий рангли иш кийими кўриниб турар, қора шляпаси остидан оқарган сочи чиқиб турар, юз териси дағал ва пиш- ган пичан рангидек қорайиб кетган эди. Қўллари катта ва ёнидаги эман дарахти илдизидек йўғон эди. Биринчи соатдаги дарсга кирар чоғимда отам ва ўқитувчимизнинг мактабни айланиб юрганига кўзим тушди. Улар синфга кириб келишганида гео- метрия фанидан синф тахтасида ўз ечимларимизни тушунтириб бераётгандик. Улар жимгина кириб би- роз ўтиришди. Фред Вутснинг Глен Армстронгга ши- вирлаб «Бу қария ким бўлди? Эй Худо, намунча қў- пол кўринмаса бу нусха» деганини ва Гленнинг унга жавобан «Менимча, бу одам Дейвнинг отаси бўлса |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling