Trust and support


Инглиз тилидан Ферузбек ЗИЁДУЛЛАЕВ


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Инглиз тилидан Ферузбек ЗИЁДУЛЛАЕВ 
таржимаси


Атиргул ўғриси
251
БИР КАМ ДУНЁ
Жалғас АЛИМҒОЗИ,
Қозоғистон
К
еч куз. Сариқ барглар оёқ 
остида қалин гиламдек ястаниб ётибди. Истироҳат 
боғидаги сўрида ўтирган 83 ёшли Турсун ота кун-
нинг совуқлигига унчалик аҳамият ҳам бергани йўқ. 
Кўп йиллардан буён бугун шаҳарга сайр қилгани 
чиққанди. Тоза ҳаво қўйнида яйраб ўтирибди. Ота-
хон шаҳар ҳаётига разм солди. Шаҳарнинг ташқи 
қиёфаси ўзгарган, аммо ҳаёт тарзи ўзгармаган. Эъ-
тиборсиз ҳаёт, шошилинч дунё. Яшаш учун кураш. 
Бандалари вақтни енгаман дейди. Эҳ, ажиб дунё...
Хаёл уммонига ғарқ бўлган Турсун оқсоқол ўзи-
нинг қариялар уйидаги ёлғизлигини, тақдири ўх-
шаш қарияларни бир-бир кўз олдидан ўтказди. 
Қариялар уйига борганига ҳам 7 йил бўлибди. 
Ўтган етти йил мобайнида ортидан ҳеч ким сўраб 
келмади. Кампири вафот этганига ҳам ҳадемай 8 
йил бўларкан. Ўшандан буён ёлғизлик билан кура-
шиб келяпти. 
Қариялар уйидаги кундалик ҳаёт тарзи кўнгли-


Ҳикоялар тўплами
252
ни тобора чўктириб бормоқда. Лекин, начора кўн-
масдан иложи йўқ. Ёлғиз ўғлини ўйлайди: нима иш 
қиляпти, қаерда, аҳволи қандай? Олиб кетар деган 
умиди ҳам йўқ эмас.
Қариялар уйидаги тақдирдошларининг сафига 
бири келиб, бири кетади. Кексаликнинг ҳам ўзи-
га хос ташвишлари бор. Шу ташвишлардан бироз 
чалғиш учун шаҳарга чиққан жойи эди. Салқин ша-
бадага гавдасини тўсиб, сўрига бемалол жойлашиб 
олган Турсун ота ёнига келиб ўтирган болакайга эъ-
тибор берди. Бола йиғлаётган экан, юпатмоқчи бўл-
ди:
– Ҳа, болам, нега йиғлаяпсан?
Бола жавоб бермади.
– Кимдир – биров тегиндими, ўғлим? 
– Ҳеч ким тегингани йўқ, – деди болакай ҳиқил-
лаб.
– Унда нега энди йиғлаяпсан, ўғил бола ҳам 
йиғлайдими? 
Бола ўз ишидан уялгандай, енги билан кўз ёшла-
рини арта бошлади. Турсун ота эскирган чопони-
нинг чўнтагидан рўмолчасини олиб, болага тутди:
– Ма, манови билан арт. Хўш, нега йиғлаяпсан, 
болам? 
Бир оз сукутдан сўнг болакай:
– Папам билан мамамдан хафа бўлдим.
– Ота-онангданми?
– Ҳа.
– Бола деган ота-онасидан ҳам хафа бўладими? 
Ундай дема. Ота ва она ҳеч қачон ўз боласини ран-
житмайди, – деб ўғлининг ўзини кўп бора хафа қил-
ганини эслади.
– Йўқ, ранжитади. 
Болакайнинг қаттиқ хафа бўлганини кўриб, саба-
бини билмоқчи бўлди:


Атиргул ўғриси
253
– Хўш, айт-чи, унда нега хафа бўлдинг?
– Бувам ва бувим ҳақида сўрасам, ҳеч нарса де-
майди, аксинча койиб берадилар. Жўраларимнинг 
бобо ва бувилари бор, фақат менда йўқ. Сиз ҳам бир 
боланинг бобосисиз тўғрими?
– Ҳа – деди чол, бироқ ўзининг невараси бор-йўқ-
лигини билмайди.
Набирангизга эртаклар айтиб, бирга сайр қи-
ласизми?
– Ҳа.
– Менга ҳеч ким эртак айтмайди, бирга сайр қи-
ладиган бобо ва бувим ҳам йўқ.
– Онангни ота-онаси борми?
– Уларни ҳам кўрмаганман.
– Ҳа, чатоқ экан унда, ўғлим.
– Устозимиз бобо ва бувингиз ҳақида иншо ёзиб 
келинглар деб уйга вазифа берди. Мамам билан 
папамга айтсам, ичингдан тўқиб, ёлғондан ёзавер 
дейиш япти. Яна ўзлари ёлғон гапирма дейишади. 
Шунинг учун хафа бўлдим.
– Ақлли экансан, болам. Ёлғон гапириш катта гу-
ноҳ. Ҳеч қачон ёлғон гапирма. Маъқулми?
– Хўп, бобо.
– Уй вазифангда ҳақиқатни ёз. Мен бобом ва бу-
вимни кўрмаганман. Аммо бугун истироҳат боғида 
яхши бир бобо билан учрашдим. У менга яхши ҳико-
ялар айтиб берди деб ёз. Унинг исми Турсун ота экан 
деб ёзишни ҳам унутма.
– Хўп, уй вазифасини ёзоламан энди.
– Болажоним, неча ёшдасан?
– Еттида
– Исминг нима?
– Ботир.
– Мен Турсун отанг бўламан.
– Набирангиз қаерда?


Ҳикоялар тўплами
254
– Набирамми? Набирам дарсда, – деб Турсун ота 
беихтиёр ёлғон сўзлади.
– Набирангиз қандай бахтли.
– Ботиржон, сен ҳам бахтли боласан. Ота-онангни 
борлиги катта давлат. Улар сени ранжитса ҳам сен 
уларни ранжитма. Сен ўз Ватанингни яхши кўрасан-
ми?
– Ҳа, яхши кўраман.
– Ватанингни яхши кўрсанг, оилангни ҳам яхши 
кўр. Чунки, Ватан...
Оиладан бошланади, бобо.
– Ақлингга балли. Ҳақиқий ўғил бола экансан. 
Доимо Ватанинг ва оилангга қўрғон бўл!
– Хўп, бобо.
– Жасур йигит бўл!
– Раҳмат, бобо. Мен уйга борай унда. Мамам би-
лан папам ҳам излаб қолишгандир.
– Маъқул, борақол ўғлим. Энди мама ва папа 
дема. Отам ва онам десанг қандай яхши. Тушун-
дингми?
– Тушундим, бобо.
– Тушунган бўлсанг, кафтингни оч, дуо бераман:
Доим кўнглинг чоғ бўлсин,
Юрган йўлинг оқ бўлсин.
Келажагинг ҳар доим,
Ёмонликдан пок бўлсин!
– Бобо, дуонгизни ёзиб берасизми, уй вазифамга 
ёзаман.
– Албатта, болам.
Турсун ота чопонининг ички чўнтагидан ён даф-
тарчасини олиб, дуосини Ботирга ёзиб берди. Бо-
лакайнинг юзидаги қувончни кўрган оқсоқолнинг 
кўнг ли кўп йиллик қайғудан сўнг бир ёришди.
– Хайр! – дея болакай Турсун бобонинг қўлидан 


Атиргул ўғриси
255
ушлаб, юзидан ўпиб хайрлашди ва уйи томон йўл 
олди.
Болакайнинг бундай меҳридан хурсанд бўлган 
Турсун бобо қўлини силкитиб кетаётган Ботирни 
ўзининг набираси эканлигини билгани ҳам йўқ.
Бир кам дунё...

Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling