Trust and support


Рус тилидан Умид АЛИ таржимаси


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Рус тилидан Умид АЛИ таржимаси 


Ҳикоялар тўплами
282
ДЕЛИЯ
Мэри Гордон,
АҚШ 
О
па-сингил О’Рэйлилардан 
қайси бирининг гўзал эканлигини айтиш қийин-
лигини ҳамма яхши билади. Мана, мовий кўзли 
Кэтлин. У ўн етти ёшидан бошлаб тикувчи бўлиб 
ишлади. Италияликка турмушга чиқди. Ўттиз беш 
ёшига қадар йил ўтказиб туғавергани туфайли ўзи-
нинг болалари бўлса ҳам, ишлаб топган пули эва-
зига кичик сингилларини боқиб улғайтирди. Буни-
си қора сочли, аччиғи бурнининг устида турадиган 
Бриджет. Эрининг бўйи бор-йўғи бир ярим метр ке-
лади. Беш йил фарзанд кўрмади, кейин малла сочли 
бола туғди. Болани полициячидан бўлган деб айти-
шади. Бу – миттигина Нэтти. Унинг оёқлари қўғир-
чоқникидай ингичка. Черков хорида қатнашадиган 
эри жаноб О’Гул ҳаммага таниш пиёниста. Ундан 
фақат қизлар туғилган. О’Рэйлилар оиласида барча-
дан чиройлиси, шубҳасиз, энг кичиги – Делия эди. 
У руҳонийга турмушга чиқиб, бошқа шаҳарга кетди.
Кэтлин синглисини ҳимоя қилиб, Жон Тэйлор 


Атиргул ўғриси
283
ирландияликка ўхшайди деб, ҳаммани ишонтириш-
га уринарди.
– Унинг кўзлари мовий, – дейди у Нэтти ва 
Бриджетга, – протестантларда бундай кўзли киши-
ларни кўрмаганман.
– Эҳ, Делияни қўявер, – дейди Бриджет, – ҳамма-
си сен туфайли, Кэтлин. Уни эркалатиб юбординг
энди ўзини доимо ҳақ деб билади. Болалари нима 
бўлади? Сенга протестант жиянчалар керакми?
– У болаларни чўқинтираман деб ваъда бериб, ке-
лишув қоғозига имзо қўйган, – дейди Нэтти.
– Кимга ишонишни жуда яхши биларкансан
– дейди Бриджет, – улар нима тўғри келса, шошиб 
имзолайверишади.
– Лекин у болаларни ёқтиради. Меникилар ҳам 
уни ақлини йўқотар даражада яхши кўришади, – 
дей ди Кэтлин.
– Сеникиларнинг ақли кам. Қайноқ қонли экан-
ликлари шундоққина кўриниб турибди. – дейди 
Бриджет. – Эҳтимол, сен ўзинг унинг мовий кўзла-
рида чўмилгандирсан. Ундан узоқлашмай қолдинг.
– У Нора билан юмшоқ муомала қилади, – дейди 
Кэтлин.
Шу ерга келганида ҳатто Бриджет ҳам жим бўлиб 
қолади. Кэтлиннинг қизчаси Норанинг бир оёғи ик-
кинчисига қараганда туғма калта.
– Бизнинг оиламизда ҳеч қачон бундай бўлмаган, 
– деганди Бриджет Норани илк марта кўрганида, – 
шундан кейин ҳам чет элликка турмушга чиқиб кўр.
Жон Тэйлор Норани тиззасига ўтқизиб, унга ғарб 
ҳақида ҳикоя қилиб беради.
– Сиз ковбойларни кўрганмисиз? – деб сўрай-
ди қизча чарм ғилофдан унинг соатини суғураётиб. 
Қўғирчоқнинг сумкачасига ўхшаган мўъжаз ғилоф-
дан хушбўй ҳид анқийди. Бир куни Нора бу ҳақда 


Ҳикоялар тўплами
284
гапириб, сумкачани қўғирчоғи учун совға сифатида 
олди.
– Ковбойларми? Улар қўпол, тарбия кўрмаган.
– Жаноб Дюпон– чи? – деб сўрайди Нора.
– У чинакам жентльмен. Унинг қўлида ишлаш 
яхши.
Жон Тэйлор Дюпоннинг ҳайдовчиси эди. У 
Делавэр штатида яшар ва Дюпон қўрғонидаги ға-
ройиб боғлар ҳақида Норага кўп гапириб берганди.
– У ёшлигида жуда ҳам камбағал бўлган, – дейди 
Жон Тэйлор.
– Яна боғлар ҳақида гапириб беринг. Темир қоп-
қоғига кумуш от ўрнатилган машина ҳақида ҳам.
Делия яқин келиб, тўхтаб, эрининг қўлига каф-
тини қўяди. Бармоқларининг томирлари кўзадаги 
сут сингари оқимтир-яшил тусда бўлиб, совуқроқ 
туюлади. У ўзининг биринчи фарзандини кутмоқда 
эди.
– Чақалоқ туғилганда Делавэрдаги уйимизга бор-
гин, – дейди у эри билан кўз уриштириб.
Нора бу нигоҳлар бола билан боғлиқ эканлигини 
ҳис қилади. Онаси ҳомиладорлик пайтида ерга қа-
пишгандек, дум-думалоқ бўлиб қоларди. Делия эса 
аксинча, Норанинг ака-сингиллари сингари дўмбоқ 
болачаларни эмас, яшил ҳавони кўтариб юргандай, 
енгил ва новча бўлиб қолганди.
Делия ва Жон Тэйлор қизча билан сайрга чиқи-
шади. Нора иккисининг қўлидан тутиб, ўртада қа-
дам ташлаб боради. Уларнинг кафти бир-бирига 
ўхшамайди: Делияники ингичка, намроқ, Жон 
Тэйлорники эса катта, қуруқ ва бақувват. Туфли-
си ҳам қаттиқ, доим янгига ўхшаб кўринади. Қизча 
билан қандай сайр қилишни Жон ва Делиядан бо-
шқалар яхши билишмайди. Кўпчилик ўта секин қа-
дам ташлайди. Мени деб бундай юриш шарт эмас, 



Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling