Trust and support


Рус тилидан Авлиёхон ЭШОН таржимаси


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Рус тилидан Авлиёхон ЭШОН таржимаси


Ҳикоялар тўплами
292
ПАРДА ОРТИДАГИ ҚЎҒИРЧОҚ
Содиқ Ҳидоят,
Эрон
Ё
зги 
таътил 
бошланди. 
Ле’Авр ўғил болалар мактаб-интернати йўлагида юк 
чамадон тутган ўқувчилар ҳуштак чалганча, мактаб 
билан хайрлашиб чиқиб кетишарди. Аммо бу мам-
нуният кайфияти шапкасини қўлига ушлаб олган 
Меҳрдодга ёт эди. У худди кемаси денгизга чўкиб 
кетган тужжордек чамадони устида маъюс туриб 
қолди. Кал, мешқорин директор яқинлашиб: «Сиз 
ҳам кетяпсизми?» – деб сўради.
Меҳрдод қулоқларигача қизариб кетиб, бошини 
қуйи солди.
Директор давом этди:
– Келаси йил мактабимизда бўлмаслигингиздан 
хафамиз. Сиз чиндан ҳам ўз одобингиз, юриш-ту-
ришингиз билан бу ердаги бошқа болаларга ўрнак 
бўлдингиз. Бироқ мендан бир маслаҳат: уятчанлик-
ни бироз йиғиштиринг, журъатлироқ бўлинг. Сиз 
каби бир ёш йигитга бу ярашмайди, қусур саналади. 
Ҳаётда журъатли бўлган маъқул.


Атиргул ўғриси
293
Меҳрдод жавоб ўрнига: «Мактабингиздан кетаёт-
ганимдан ўзим ҳам хурсанд эмасман», – деди. 
Директор кулди, Меҳрдоднинг елкасига қоқиб 
қўйди. Қўл сиқиб хайрлашиб, кетди. Мадраса нози-
ри (консиер) Анатоль Франс кўчасининг охиригача 
йигитчанинг чамадонини кўтариб, ҳамроҳлик қилиб 
борди. Таксига қўйди. Меҳрдод унга чойчақа узатиб, 
хайрлашди.
Меҳрдод тўққиз ой давомида Ле’Авр мактабида 
французча ўрганаётган эди. Парижда дўстларидан 
айрилган куниёқ подасидан мажбуран ажратил-
ган қўйдай ювош ва мулойим бўлиб, бу ерга йўл 
олганди. Юриш-туриши ва хулқ-атвори билан ди-
ректор ва нозим эътиборини қозонди. Итоаткор, 
вазмин, тиришқоқ, бундан ташқари ўзини мактаб 
тартиб-қоидаларига тамоман мос тутарди. Бироқ у 
ҳамиша ғамгин ва тушкун кайфиятда юрарди. Уй ва-
зифасини бажариш, дарсларини ёд олиш ва меҳнат 
қилишдан бошқа нарсани билмас эди. У гўё ўқиш 
учун туғилгандек эди. Содда, рангпар, новча, озғин, 
юмалоқ кўзли, киприклари тим қора, калта бурун 
бу болакай машғулот ва китоблардан бошқа нарса-
ни ўйламасди. Кўса бўлгани учун уч кунда бир соқол 
оларди.
Мунтазам давом этадиган бир қолипдаги мак-
таб ҳаёти, бир қолипдаги овқатланишлар, дарслар, 
ҳатто ҳамма билан бир вақтда уйғониш унинг руҳи-
ни-да қолипга солиб қўйганди. Баъзан Меҳрдод мак-
табнинг баланд ва ранги униққан деворлари, кели-
шолмайдиган дўстлари, яхши билмайдиган тили, 
нотаниш тарбия ва одатлар, турли-туман емишлар 
орасида ўзини жуда ёлғиз сезар ва маҳрумият ҳис-
си унга бир маҳбус кайфиятини берарди. Якшанба 
кунлари берилган бир неча соатлик «озодлик»ни 
ҳам, кино ёки театр томоша қилишни ёқтирмагани 


Ҳикоялар тўплами
294
учунми, ҳокимият биноси рўпарасидаги боғда ўрин-
диқда ўтирганча қизларни, ўтган-кетган одамларни, 
бир нарсалар тўқиб юрган хотин-халажни, ям-яшил 
майсалар устида бемалол юрган чумчуқ ва кўк кап-
тарларни кузатиб ўтказарди. Гоҳида эса бир бўлак 
нон олиб келар, бошқаларга ўхшаб нонни ушатиб, 
чумчуқларга сочар ёки соҳилга кетиб, маёқларга қа-
раган тепаликка ўтирганча тўлқинлар ва шаҳар ман-
зарасини томоша қиларди. Чунки у Ломартиннинг 
Лак-дю-Бурже бўйида шундай ўтиришини эшит-
ганди. Агар ҳавонинг авзойи чатоқ бўлса, у бирор ка-
феда дарсини ёдлаб ўтирарди. Ҳамиша ғамгин юр-
ганидан дўсти ёки яқин таниши ҳам, танишай деса, 
бирор эронлик ҳам йўқ эди.
Меҳрдод Эронда, оиласида зарбулмасалга айла-
ниб кетган кўз-қулоғи боғлиқ болалардан эди. Ҳозир 
ҳам бирор аёлнинг исмини эшитса, пешонасидан 
қулоғининг солинчагигача қизариб-бўзариб кета-
ди. Француз болалар уни масхара қилар, аёллардан, 
рақс, ўйин-кулги, спорт ёки севги-муҳаббатдан сўз 
очилса, Меҳрдод ҳурмат юзасидан уларнинг гапини 
тасдиқлаб ўтирса-да, ўз ҳаётидан мавзуга оид бирор-
та мисол келтиролмасди. Чунки у онасининг қўлида 
қўрқоқ, ғамгин ва тушкун бир бола ўлароқ улғайган-
ди. Ҳеч қачон номаҳрам аёллар билан гаплашмаган 
эди. Ота-она болакайнинг миясини минг йиллик 
насиҳатлар билан тўлдирган, кейин эса ўғиллари 
тўғри йўлдан озмасин деган ниятда амакисининг 
қизи – Дирахшандага кичик маросим билан унашти-
риб қўйишганди. Буни эса ўғилларига кўрсатилган 
буюк фидойилик ва марҳамат санашарди. Уларнинг 
фикрича, одобли, кўзи-кўнгли тоза, ахлоқан комил 
фарзандни тарбиялаган эдилар. 
Меҳрдод йигирма тўрт ёшда эди. Бироқ унда 
ҳали ўн тўрт яшар европалик бир боланинг жасора-



Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling