Trust and support


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Атиргул ўғриси
301
маслаҳатлашишим керак. (бошқа аёлга юзланиб) 
Сюзанна, Мосье Леонни чақир.
Меҳрдод маникенга юзланди. Оқ туша бошла-
ган соқолли, семиз, қора кийинган ва тилла занжир 
таққан Мосье Леон Меҳрдоднинг ёнига келди.
– Жаноб, сиз маникен сотиб олмоқчимисиз? 
Модомики, ҳамкасб эканмиз, 900 франк чегирма 
билан кийимдан ташқари сизга 2500 франкка бера-
ман. Кўйлак учун алоҳида 350 франк тўлайсиз. Бу 
сифатли лойдан ишланган энг яхши маникенимиз. 
Табрик лайман сизни: бизнесни яхши тушунар экан-
сиз. Таниқли уста Дўкронинг асари бу. Биз янги ус-
лубдаги маникенларни олиб келганимиз учун бу 
маникенни зарарига сотяпмиз. Фақат бир истисно 
борлигини билишингиз керак. Чунки биз одатда 
дўкондаги асбобларни харидорга сотмаймиз. 
Меҳрдод қизариб кетди. Дўкон эгасининг мубо-
лаға ва меҳрга тўла оташин нутқига нима деб жавоб 
қайтаришни билмасди. У жавоб бериш ўрнига ички 
чўнтагидан ҳамёнини чиқариб, дўкондорга икки 
минг франклик ва беш юз франклик банкнота чиқа-
риб узатди. Яна уч юз эллик франк олди. У уч юз 
эллик франкка бир ой яшаши мумкинмиди? Нима 
аҳамияти бор, ахир у энг катта орзусига эришаётган 
бўлса.
***
Орадан беш йил ўтиб, Меҳрдод бири катта ва 
тобутга ўхшаш уч чамадон билан Теҳронга қай-
тди. Уйдагиларни ҳайратга солган нарса Меҳр-
доднинг унаштирилган қизи – Дирахшандага ўта 
расмий мунобатда экани, ҳатто унга атаб бирор 
совға ҳам келтирмагани бўлди. Уч кундан сўнг она-
си ёнига чақириб, танбеҳ берди. Айниқса, олти йил 
Дирахшанда нинг у билан турмуш қуриш умидида 
уйда ўтирганини, бир неча совчини қайтарганини, 


Ҳикоялар тўплами
302
шунинг учун Дирахшандага уйланишга мажбур эка-
нини гапирди. Меҳрдод онасининг гапларини хо-
тиржам тингларкан: «Она, менинг фикрим ўзгарган, 
мен асло уйланмасликка қарор қилдим», – деди. Она 
ўғлининг аввалги уятчан ва итоаткор Меҳрдод эмас-
лигини тушунди. Ўзини тутишидаги бу ўзгариш 
кофирлар таъсирида бўлган, шунинг учун тушунча 
ва фикрлари ўзгарган, деган хулосага келди. Бироқ 
кейинчалик ахлоқига, юриш-туришига диққат би-
лан разм солиб, унда ҳеч бир ўзгаришни сезмади-
лар. Нима қилиш мумкинлигига ҳам ақллари етма-
ди. Меҳрдод ўша-ўша: ҳар доимги қўрқоқ ва тушкун 
Меҳрдод эди. Ягона ўзгарган нарса унинг тафаккури. 
Бир неча киши унинг хатти-ҳаракатини кузатишда 
давом этди, лекин Меҳрдоднинг ишқий ҳаёти ҳақи-
да бирор белги сезишмади.
Уйдагиларнинг Меҳрдод ҳақидаги фаразлари 
эшик орқасига беркитилган ҳайкалда эди. Эгни-
да яшил кўйлак, жилмайиб турган ҳайкалнинг бир 
қўли белига қўйилган, иккинчи қўли ёнига туши-
рилган, яна ёзув ҳам бор.
Меҳрдод оқшом уйга қайтаркан, эшикни ёпиб, 
граммофонни ёқар, шароб ичарди. Маникен устига 
ташланган паранжини олиб, қаршисидаги диван-
да соатлаб уни томоша қилар, гўзаллигига маҳлиё 
бўларди. Ширакайф ҳолида ўрнидан туриб мани-
кенга яқинлашар, зулфларини, либосини ҳидларди. 
Унинг ҳайкалга муҳаббати шу билан чегараланган-
ди. Бу ҳайкал ишқнинг, ҳирснинг, орзунинг тимсо-
лига айланганди.
Кунлар ўтаверди. Оиласидагилар, жумладан
Дирахшанда ҳам бу ҳайкалда бир сир борлигини 
сеза бошлади. Дирахшанда киноя билан маникенга 
«парда ортидаги қўғирчоқ» номини берди. Меҳрдод-
нинг онаси бир неча бор синаш учун унга маникенни 


Атиргул ўғриси
303
сотишни, унинг кўйлагини Дирахшандага совға қи-
лишни таклиф қилди. Меҳрдод эса онасининг бун-
дай таклифини ҳамиша рад этарди.
Бошқа томондан Дирахшанда Меҳрдоднинг қал-
бини қозонмоқ учун маникен қиёфасига кирди: со-
чини ҳайкалники каби калта кестириб, қўнғироқ 
қилдирди. Маникенники каби яшил кўйлак тиктир-
ди. Ҳатто оёқ кийимнинг ҳам маникенники каби мо-
делидан сотиб олди. 
Меҳрдод уйдан чиқаркан, унинг хонасига ки-
риб, кундузи ойнадаги маникенга тақлид қилиш-
ни одат қилди. Бир қўлини белига қўйиб, маникен 
каби бошини бироз эгар, жилмаяр эди. Бу кўзлар-
даги нигоҳлар, жозибали қарашлар ҳам одамга, ҳам 
чексиз бўшлиққа қараган каби эди. У чин дилдан 
бу маникен руҳига киришни истарди. Маникен би-
лан ўрталаридаги бироз ўхшашлик ҳам унга қувонч 
бағишларди. Дирахшанда соатлаб танасининг барча 
айричалигини маникенники билан таққослар, унга 
ўхшашга ҳаракат қиларди. 
Меҳрдод келгач, турли ҳийла ва жилва билан 
унинг қаршисига чиқарди. Аввалига унинг ҳара-
катлари самарасиз бўлиб, Меҳрдод қиз билан юз-
лашишдан қочиб юрди. Қиз эса тақлидда давом 
этарди. Аммо вақт ўтиб, Меҳрдоднинг эътиборини 
қозона бошлади. Йигитнинг қалбида, юрагининг 
бир ерларида ичкин-ичкин кураш бошланди. Қайси 
бирига қўл чўзса? Амакисининг қизининг интиқ ку-
тиши ва журъати унда ҳам ҳайрат, ҳам нафрат уйғо-
тарди. Бир томонда унинг ёшлигини, муҳаббатини 
парчалаган, бахтсизлигининг тимсоли, ранги ўчиб 
кетган бу совуқ ҳайкал билан беш йилдирки, ҳис-туй-
ғуларини алдади. Бошқа томонда амакисининг қизи 
азоб чекмоқда, чидади, Меҳрдод учун яна ўзгаришга 
мажбур бўлди. Кимдан воз кеча оларди? Ишқининг 


Ҳикоялар тўплами
304
тимсоли бўлган бу маникендан осонликча воз кеча 
олмаслигини биларди. Унинг шахсий ҳаёти, қалбида 
алоҳида ўрни йўқми? Унга бахт берганди шу мани-
кен ахир. Хаёлида бу ҳайкал бир ҳовуч лой ва парик-
дан иборат эмасди. Балки тирик одамлардан кўра 
реалроқ мавжудот. Уни ташлаб юбориш ёки кимга-
дир бериш мумкинми? Маникенни кимга берса ҳам, 
олган одам уни витринага қўяди, ўтган-кетган кўз 
унинг гўзаллигидан баҳра олади, бу жозиба сирини 
англашга уринади, нигоҳи билан уни эркалайди ёки 
хафа қилади, шундайми? Йўқ, асло! Яхшиси, уни пи-
чоқлайди, ўлдиради. У шу ниятда кичик револьвер 
сотиб олди. Бироқ ҳар гал мақсадини амалга оши-
рай деганида иккиланиб қолаверди. 
Бир оқшом Меҳрдод ширакайф ҳолда уйга одат-
дагидан кеч қайтди. Уйга кириб, чироқни ёқди. Ода-
тига кўра, пардани кўтарди, шкафдан гилосли ша-
роб олди. Граммофонни ёқиб, бир мусиқа қўйди. 
Кетма-кет икки стакан шароб ичди. Сўнг диванга 
ўтириб, маникенга қаради. 
Маникенга узоқ термулди. Аслида унинг кўзи 
кўрмас, маникеннинг шакли хаёлига ўрнашиб бўл-
ган эди. Меҳрдод ўрнидан туриб, маникенга яқин-
лашди. Аввал сочига, сўнг бўйнига, кўкрагига тегди. 
Бироқ қизиган темирга тегиб кетгандек, бирдан қў-
лини тортиб олди. Шундай бўлиши мумкинми? Бу 
ёнаётган ҳарорат қаердан? Йўқ, шубҳаланадиган ҳеч 
нарса йўқ эди. У туш кўряптими, даҳшатли туш? Ёки 
мастликнинг таъсирими бу? У енги билан кўзларини 
артди-да, фикрини тўплаш учун диванга ўзини отди. 
Шу пайт у қаршисида бир қўлини белига қўйиб, 
унга яқинлашиб келаётган маникенни кўрди. Ҳайкал 
жилмаярди.
Меҳрдод қочиш учун ҳарақат қилди. У беихтиёр 
шимининг чўнтагидан тўппонча чиқариб, уч мар-


Атиргул ўғриси
305
та кетма-кет ўқ узди. Маникен инграб ерга қулади. 
Меҳрдод қўрқув билан энгашиб, маникеннинг бо-
шини кўтарди. Лекин бу маникен эмас, қонга ботган 
Дирахшанда эди.

Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling