Trust and support
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Ҳикоялар тўплами
312 ласини аравачада олиб кетаётганди, болакайнинг юзи жуда кулгили тарзда музқаймоққа беланганди; кичкина қиз арқонда сакраб қўшиқ айта бошлади: «Бетти ва Генри дарахт тагида бўса олишди, Илк муҳаббат бошига тушди ва кейин турмуш қуришди, ниҳоят, бола кўтарган Генри бу ерга келди». Икки аёл ташқарида турарди ва чекишарди. Бир гуруҳ эр- каклар металл буюмлар дўкони деразасига қарарди. Бейсбол ўйини ўтказилган, ўйинчиларнинг юзлари яшил рангда эди. Нью Йорк учрашуви 6-1га Филли- лар ютиши билан тугади. Йигит гулларни кўтариб борар экан, суҳбатлаша- ётган икки аёл қаршисида бир зум тўхтади ва ўзини ғамгин сезди. Гулларнинг ҳам узилганига анча вақт бўлганди. У учинчи ва олтинчи йўл бўйлаб маши- налар қатнови тўхтатилганидан бехабар эди. Бир полициячи яқинда унаштирилганди ва йигитнинг юзидаги хаёлпараст ифодани дарров таниди. Ҳатто- ки у ёнида бир-бирига тиқилиб, қиқирлаб кулиб ке- таётган иккита ўн ёшли қизларни ўтаётганидан ҳам бехабар эди. У 74-бекатда тўхтаб, ўнгга бурилди. Кўча қоронғу бўлиб қолганди, йўлни Италия номи билан ном- ланган турли ресторанлар ва қизғиш ғиштли уйлар ёритиб турарди. Ҳамма жой беркилган эди, аммо кучсиз ёруғликда бўлса ҳам болалар стикбол ўйини- ни ўйнашаётган эди. Ёш йигит унча узоққа кетмади, бироз юргач, тор йўлакка бурилди. Айни дамда ҳамма ёқда юлдузлар чарақлаб ту- рибди, мусаффо ҳаво, қоронғу йўлак ва чиқинди қутиларининг ажойиб соялари… Барча-барчаси чиройли эди. Йигит ёлғиз, аммо ўзини бундай ҳис қилмасди. Тўсатдан зулмат ичида тебраниб бир садо эшитилди ва йигит қовоғини чимирди. Бу мушук- Атиргул ўғриси 313 нинг севги қўшиғи бўлиб, бу ерда ундан-да ажойиб ҳеч нарса йўқ эди. У секин юриб борарди, дам ўтмай соатига қарар- ди. Соат кечки саккизга яқинлашяпти. Норма шу ерда бўлса керак. Бироздан сўнг йигит қизни кўрди; боғ томондан бора бошлади. Уни кўргандаги юрак оғриғи яна бошланди. Биринчи марта кўргандаги ҳа- яжони тағин жунбушга келди. Унинг баркамол қад- ди-қоматига тикиларкан, бу дам бир ширин тушдек туйиларди унга. Энди йигитнинг табассуми порлаб кетди, тезроқ юра бошлади. – Норма! Қиз унга қаради ва жилмайди. Аммо бир-бири- ни кўришгач, табассум сўнди. Йигитнинг табассуми бироз титради ва у бир лаҳ- залик безовталикни ҳис қилди. Денгизчи блузкасини кийиб олган бу юз бирдан хиралашгандек бўлди. Қо- ронғу тушиб қолганди. Балки у адашаётгандир? Ун- дай эмас. Бу Норма эди. – Мен сенга гул олгандим, – деди йигит хурсанд бўлиб, гулларни унга тутқазди. Қиз бироз уларга қараб турди-да, жилмайганча гулларни қайтариб берди. – Раҳмат, лекин сиз адашяпсиз. – Ундай эмас, – пичирлади йигит. Анча вақт- дан бери чўнтагида турган калта тутқичли болғани чиқарди. –Булар сиз учун Норма… бу сиз учун эди… ҳаммаси сиз учун… У орқасига ўгирилди, думалоқ оқ юзи хиралашди, у аниқ Норма эмасди. Норма ўлганди, ўн йил олдин ўлганди ва энди ҳеч нарса муҳим эмасди, чунки қиз бақирмоқчи бўлди. Йигит қизнинг қичқирмаслиги учун болғани олди, чинқириқни йўқ қилиш учун гул кўтарган қўллари билан болғани қизга урди. Тўкил- Ҳикоялар тўплами 314 ган нарса тўкилди… аҳлат қутилари ёнида қизил, оқ ва сариқ атиргуллар ётарди. У болғани туширди ва қиз энди қичқирмасди. Аммо у яна бақириши мумкин, ахир у Норма эмас. Уларнинг ҳеч бири Норма эмас. Бироз вақтдан сўнг болғани палтосининг ички чўнтагига солди ва тошли йўлаклар томон кетаркан, қоронғулик қаърига шўнғиб кетди. У тор йўлакдан ўтди. Ҳамма ёқни зулмат қоплаганди. Стикбол ўйин- чилари ҳамон ўйинда эди. Унинг кийимида қон изи бўлса-да, улар кўринмади… қоронғида, тиниқ баҳор қоронғусида, унинг исми Норма бўлмаган, аммо энди ёш йигит ўз исмини биларди. У… у… севги эди. Унинг номи севги эди, у қоронғи йўлакдан юриб борарди, чунки Норма уни кутяпти, ахир. Ва ниҳоят у қизни топди. У яна кула бошлади. Етмиш учинчи кўчада кета- ётиб, йигитча қадамини тезлаштирди. Бино зинаси- да ўтирган ўрта ёшли эр-хотин унинг бошини эгиб, кўзларини узоққа тикиб, лабларида ярим табассум билан ўтиб кетаётганини кузатиб турарди. У ке- лин-куёвнинг ёнидан ўтиб кетаётганда аёл унга деди: – Нега сиз ҳеч қаерга қарамай кетяпсиз? – Аааа? — талмовсираб қолди йигит. – Ҳеч нима, – деди аёл. У кулранг костюм кийган йигитнинг қоронғулик ичида ғойиб бўлишини куза- тиб турди ва агар баҳордан ҳам гўзалроқ нарса бўлса, бу илк муҳаббатдир, деб ўйлади. Download 2.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling