Trust and support


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Ҳикоялар тўплами
324
аҳли тушдан кейинги уйқу оғушида ором оларди. 
Дўконлар, идоралар, маҳкама мактаби соат ўн бирда 
ёпилар ва соат тўртларда, поезд қайтиши арафасида 
очиларди. Фақат бекат рўпарасидаги меҳмонхона, 
унинг ичидаги тамаддихона билан бильярдхона, шу-
нингдек, шу майдонда, бироқ бир четда жойлашган 
почта очиқ бўларди. Аксарият банан компанияси-
нинг андозаси билан қурилган уйларнинг эшиклари 
ичкаридан қулфланар ва пардалар туширилади.
Соя бўйлаб маҳаллий аҳолининг оромини буз-
масликка ҳаракат қилиб она билан қиз шаҳар ичра 
одимларди. Улар тўғри руҳонийнинг уйи томон ке-
тишарди. Она эшикка қопланган темир тўрни бар-
моқлари билан чертди, бироз кутиб, яна такрорла-
ди. Ичкаридан электр елпиғичнинг ғувулллагани 
эшитилди. Уларга ҳеч қандай қадам товуши эши-
тилмади, фақат уйнинг ичкарисида, қаердадир эшик 
ғичирлади, кейин эса темир тўр қопланган эшик ор-
тидан хотин кишининг безовта овози эшитилди: 
–Ким бу?
Аёл бу овоз эгасини танишга уринди.
– Менга падре керак, – жавоб берди у.
– У ухлаяпти.
– Унда зарур ишим бор, – деди аёл.
Унинг овози хотиржам, лекин қатъий янгради.
Эшик оҳиста қия очилди ва улар тўладан келган 
хотинга рўпара бўлишди. Кўзойнакнинг қалин ой-
наси ортида унинг кўзлари жуда кичкина кўринди.
– Киринглар, – дея у эшикни катта очди.
Улар сўлиган гуллар ҳиди анқиган хонага қадам 
қўйишди. Хотин уларни суянчиқли тахта ўриндиқ 
томон бошлаб бориб, ўтиринглар, дегандай имо қил-
ди. Қиз жойлашди, бироқ онаси саквояжни маҳкам 
ушлаб хаёл сурганча тик туришни маъқул топди.


Атиргул ўғриси
325
Бошқа хона эшиги очилиб, остонада яна ўша хо-
тин пайдо бўлди.
– Падре соат учдан кейин келишсин, деяпти, – 
деди аста у. – Ётганига ҳали беш дақиқа ҳам бўлгани 
йўқ.
– Бизнинг поезд соат уч яримда жўнайди, – деди 
она.
Унинг сўзлари лўнда ва ишонарли янгради, ле-
кин овози ҳамон осуда бўлиб, айтган гапига нисба-
тан теран мазмунга эга эди. Уларни уйга киритган 
хотин биринчи марта жилмайди.
– Яхши, – деди у.
У яна эшикни ёпди ва ниҳоят она қизнинг ёни-
дан жой олди. Мўъжаз қабулхона одмигина, аммо 
шинам ва озода эди. Хонани иккига бўлган тахта 
тўсиқ ортида клеёнка тўшалган оддий иш столи бў-
либ, унда эски ёзув машинкаси ва гул солинган ваза 
турарди. Столдан нарида эса черков қавмининг бир 
уюм ҳужжатлари кўзга ташланарди.
Эшик яна очилди, бу гал кўзойнагини дастрўмол-
часи билан артганча руҳоний чиқиб келди. Фақат 
кўзойнагини таққандан кейин у она-болани уйга ки-
ритган хотиннинг акаси экани маълум бўлди.
– Сизларга нима керак? – сўради у.
– Қабристон калити, – деди она.
Қиз ҳамон тиззасига гулларни қўйиб, оёқларини 
ўриндиқ остида чалиштирганча ўтирарди. Руҳоний 
олдин унга, кейин онасига тикилди, сўнгра темир 
тўр тортилган дераза оша булутсиз, беғубор осмонга 
назар ташлади.
– Шундай жазирамада-я, – деди у. – Иссиқ бироз 
пасайишини кутсанглар бўларди.
Она рад этгандай бош силкиди. Руҳоний тўсиқ 
ортига ўтди-да, катак муқовали дафтарни, тахта қа-
ламдонни ва сиёҳдонни олиб, столга ўтирди.


Ҳикоялар тўплами
326
– Кимнинг қабрини зиёрат қилмоқчисизлар? – 
деб сўради.
– Карлос Сентенонинг, – жавоб берди она.
– Кимнинг?
– Карлос Сентено. – Парде яна саволомуз тикил-
ди. – Шу шаҳарчада, ўтган ҳафтада ўлдирилган ўғри-
нинг қабрини, – вазминлик билан деди аёл. – Мен 
унинг онасиман.
Руҳоний унга синчиклаб тикилди. Аёл ҳам худди 
шундай хотиржам ва ишонч билан қаради, падре 
хижолатдан қизариб кетди. Бошини эгиб, ёзишга 
киришди. Катак дафтардаги саҳифани тўлдириш ас-
носида аёлдан кимлиги ва қаердан келганини сўра-
ди: аёл барча саволларга дафтардан ўқиб бергандай 
равон жавоб берди.
Барчаси ўтган ҳафта душанба куни, падре-
нинг уйидан бир маҳалла нарида бошланганди. 
Ашқол-дашқоллар билан тўла уйда ёлғиз яшайди-
ган бева сенъора Ребека ёмғир шитири орасидан 
кимдир унинг уйига кириш мақсадида эшикни 
ташқаридан очишга уринаётганини эшитиб қолди. 
У тўшакдан туриб, полковник Аурелиано Буэндиа 
давридан буён бирон кимса ўқ узмаган эски тўп-
пончани жавондан пайпаслаб топди-да, чироқни 
ёқмасдан эшик томон юрди. Наинки қулфнинг қи-
тирлашидан, балки йигирма саккиз йиллик ёлғиз-
лик йиллари давомида тобора кучайиб келаётган 
ваҳима исканжасида ҳатто яқин келмасдан, қоронғи-
да нафақат эшик қаерда жойлашганини, шунингдек, 
қулфнинг калит солинадиган бурнини ҳам мўлжал-
лаб топди. Тўппончани иккала қўли билан маҳкам 
ушлаганча олдинга кўтарди ва кўзларини қисганча 
тепкини босди. У умрида биринчи марта ўқ узди. 
Ўқ овози янграгандан кейин бева рух билан қоплан-
ган томга урилаётган ёмғир томчилари овозидан 


Атиргул ўғриси
327
бўлак ҳеч вақони илғамади. Кейин эса эшик олди-
даги бетонланган майдончага қандайдир металл 
нарса тарақлаб тушганию хотиржам, бироқ ҳорғин: 
«Вой, онажон!» деган товушни эшитди. Беванинг 
остонасида эртасига эрталаб топилган бурни пачоқ 
марҳумнинг эгнида йўл-йўл турли рангли кўйлак ва 
одми шим бўлиб, белини қайиш ўрнига арқон би-
лан боғлаб олган, шунингдек, ялангоёқ эди. Уни ҳеч 
ким танимади.
– Унинг исм-шарифи Карлос Сентено экан-да, – 
дея минғирлади падре ёзишни тугатиб.
– Сентено Айяла, – аниқлик киритди аёл. – У ои-
лада ёлғиз эркак эди.
Руҳоний жавонга ўгирилди. Унинг эшигига 
қоқилган михда занглаган иккита йирик калит илиғ-
лиқ турарди; қиз ҳам, болалигида унинг онаси ҳам, 
қолаверса, бир пайтлар руҳонийнинг ўзи ҳам Авлиё 
Петр қабристонининг калитини айнан шундай та-
саввур қилганди. Руҳоний калитларни олиб, тўсиқ 
пештахтаси устига қўйди ва ҳозиргина ўзи тўлдир-
ган саҳифага бармоғи билан ишора қилди:
– Манави ерга имзо қўйинг.
Аёл саквояжни қўлтиғига қисганча илонизи қи-
либ исми-шарифини ёза бошлади. Қиз гулларни 
қўлга олиб, оёғини судраб босганча тўсиқнинг олди-
га келиб, онасига диққат билан қаради.
Падре чуқур тин олди:
– Уни тўғри йўлга солишга ҳеч уриниб кўрмаган-
мисиз?
Қўл қўйиб бўлгач, аёл жавоб берди:
– У жуда яхши йигит эди.
Гоҳ онаси, гоҳ қизига қайта-қайта назар солган 
падре униси ҳам, буниси ҳам кўз ёши қилмоқчи 
эмаслигига ишонч ҳосил қилиб, аввал ажабланган-


Ҳикоялар тўплами
328
ди, кейин эса ҳафсаласи пир бўлди. Аёл ўшандай хо-
тиржамлик билан давом этди:
– Одамларнинг сўнгги насибасини ҳеч қачон 
ўмармагин, деганман, ўгитимга ҳамиша амал қилар-
ди. Илгари, боксчи бўлганда, уни шунақаям савала-
шарди-ки, уч кунлаб ўрнидан туролмасди.
– Ҳамма тишларини уриб синдиришган.
– Ростдан ҳам шундай, – тасдиқлади она. – Ўша 
кезларда ўғлим еган ҳар бир зарба менинг юрагимни 
қон қиларди.
– Тақдир тошдан ҳам қаттиқ, – деди руҳоний.
У йиллар давомида наинки анча шубҳагар бўлиб 
қолгани, айни пайтда жазирама таъсирида шун-
дай деди. Она билан болага офтоб урмаслиги учун 
бошларини бирон нарса билан пана қилишларини 
тайинлади. Ниҳоят эснай-эснай Карлос Сентено-
нинг қабрини қандай топишни тушунтирди. Қай-
тишда эшикни тақиллатиб, калитни унинг остига 
қўйсангиз бас, деди у, шунингдек, имкон қадар Худо 
йўлига эҳсон қилишни ўтинди. Аёл унинг сўзларини 
диққат билан тинглади, бироқ жилмаймасдан мин-
натдорчилик билдирди.
Ташқари эшикни очиш учун йўналган падре сер-
гак тортди: қандайдир чурвақалар темир тўрга тум-
шуғини тираганча тикилиб турарди. Эшикни очиши 
билан болакайлар тумтарақай қочиб қолди. Одатда 
куннинг бу пайтида кўчада пашша ҳам учмасди. Ле-
кин ҳозир фақат болалар эмас, бодом дарахтлари-
нинг тагида, ҳар жой-ҳар жойда уч-тўрттадан одам 
кўзга ташланарди. Падре жазирамада жимирлаёт-
ган кўчага бир бор назар ташлагандаёқ ҳаммасини 
тушунди. У эшикни яна оҳиста ёпди.
–Бир дақиқа кутиб туринглар, – деди у аёлга қа-
рамасдан.
Уйнинг ичкарисидаги эшик очилиб, унинг синг-


Атиргул ўғриси
329
лиси чиқиб келди: у эгнига тунги кўйлак устидан 
қора нимча кийиб олган, ёйилган сочлари эса елка-
сига тушиб турарди. У сассиз руҳонийга тикилди.
– Нима бўлди? – сўради у. 
– Одамлар хабар топибди, – шивирлади сингли-
си.
– У ҳолда орқа эшикдан чиқа қолишсин, – деди 
падре.
– Фойдаси йўқ, – деди синглиси. – Ҳамма билиб 
бўлган.
Нима бўлганини она ниҳоят англади. Кўчада 
нималар бўлаётганини кўриш учун темир тўр оша 
тикилди. Кейин қизининг қўлидан гулларни олиб, 
эшик томон йўналди. Қиз ортидан эргашди.
– Озгина кутинглар, иссиқ сал пасайсин, – деди 
падре.
– Иссиқда холдан тоясизлар, – қўшимча қилди 
уйнинг ичкарисида қоққан қозиқдай турган сингли-
си. – Шошманглар, сизларга соябон бераман.
– Раҳмат, – деди аёл. – Бизларни жин ҳам урмай-
ди.
У қизининг қўлидан тутди ва етаклашиб кўчага 
чиқишди.

Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling