Trust and support


Рус тилидан Мирпўлат Мирзо ва Абдуҳамид


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Рус тилидан Мирпўлат Мирзо ва Абдуҳамид 
Пардаев таржимаси


Ҳикоялар тўплами
330
МАОШГА ҚЎШИМЧА
Дино БУЦЦАТИ,
Италия
Ж
ованни Батистелла куни 
кеча ишга олинган ёш ҳамкасабаси унга нисбатан 20 
минг лира кўп маош олишидан хабар топди-ю, ҳало-
ватини йўқотди. Шунчалар ғазабландики, хотиржам 
пайтида ҳеч қачон қилмайдиган ишга журъат қил-
ди, барча аламини тўкиб олиш учун бош директор 
ҳузурига отланди.
Улуғвор хонанинг эшигини очиши билан унинг 
тўрида ўтирган бошлиққа кўзи тушди.
– Кираверинг, кираверинг, марҳамат.
Кечирасиз, жаноби бошлиқ, бироқ...
– Муҳтарам Батистелла, сира тортинмай кира-
веринг. Ниҳоят, мени йўқлаб келганингиздан жуда 
миннатдорман.
– Миннатдормисиз?
– Бўлмасам-чи! Сизни кўрганимдан бошим ос-
монга етди. Марҳамат, бемалол жойлашиб олаве-
ринг. Жуда қимматли ва қадрдон кишиларимиз-
га жуда кам эътибор берамиз. Афсуски, бу аччиқ 


Атиргул ўғриси
331
ҳақиқат. Муҳтарам Батистелла, тез-тез кўришиб, хо-
тиржам дардлашганга нима етсин. Лекин ҳафталаб 
кўришмаймиз. Ҳаттоки ойлаб... Балки кўришгани-
миздан буён бир неча йил ўтгандир. 
– Роппа роса икки ярим йил олдин кўришгандик.
– Икки ярим йил! Айтсам, ишонмайсиз, муҳта-
рам Батистелла. Мана шу икки ярим йил мобайнида 
ҳар оқшом, уйқуга ётишдан олдин, яъни ўз виждо-
ним билан юзма-юз қолганда, ўзимга-ўзим дакки 
бериб келдим: «Батистелла! Бебаҳо Батистелла! Мен 
уни тамомила унутиб қўйдим. Уни холисона хиз-
матига муносиб лавозимга ўтказишим керак. Жуда 
жонкуяр хизматчи. Ахир, фирмамизнинг ишонган 
боғи, суянган тоғи». Сизга ёлғон, Худога чин: ҳар кеча 
шундай фикрлар сира тинчлик бермайди, ўзимни 
оқлай олмай виждоним олдида қийналаман.
– Демак, жаноб бошлиқ, сиз...
– Албатта, албатта! Сизнинг ниятингизни сезиб 
турибман. Нима демоқчи эканингизни ҳам била-
ман. Ҳақиқатан ҳам тирноғингизга ҳам арзимайди-
ган айрим нўноқ ходимлар сиздан кўп маош олади. 
Бу адолатсизлик! Сизнинг сабр-тоқатингиз тугади. 
Шундай демоқчимисиз?
– Ҳа, ҳақиқатан ҳам...
– Бундай аҳвол, муҳтарам Батистелла, сизнинг 
ҳафсалангизни ҳақли равишда пир қилган. Ўринли 
эътироз. Фикрингизга мен ҳам қўшиламан. Адолат-
сизлик – шундай иллатки, энг мулойим одамни ҳам 
йиртқичга айлантиради. Ё гапим нотўғрими?
– Умуман, тўғри...
– Мана кўрдингизми. Сиз бўлса мени сал бўлма-
са ҳеч вақони тушунмайдиган, ҳеч кимнинг қисмати 
билан қизиқмайдиган бағритошга чиқариб қўяр-
дингиз. Одам деган бунақа шубҳагар бўлиши керак 
эмас. Майли, лоақал бугунги кун сиз учун омадли 


Ҳикоялар тўплами
332
бўлсин. Бугун иккаламиз ҳам бир-биримиздан рози 
бўлишимиз керак. Сизга 150 минг ойлик маош та-
йинласам, нима дейсиз?
– Нима дедингиз?
– Янглишмасам, ҳозир 95 ёки 98 минг лира ола-
сиз?
– 97 минг.
– Жуда соз, ниҳоят олдинга дадил қадам ташлай-
миз. 150 минг лира маош сизга етадими?
– Кечирасиз-у, бироқ бу ҳатто хаёлимга ҳам кел-
маганди.
– Мана, ўзингиз гувоҳ бўлдингиз. Мен кимлардир 
орқамдан ғийбат қилгандек, айёр тулки ҳам, қонхўр 
ҳам, одамхўр ҳам эмасман.
– Раҳмат, жаноб бошлиқ.
– Арзимайди. Холисона хизматингиз учун мен 
сизга раҳмат айтишим керак. Чекасизми?
– Раҳмат, мен чекмайман.
– Отангизга балли! Бамисоли фариштасиз, фа-
ришта! Мен эса қарғиш ургандай чекrаним-чеккан... 
Шундай... шундай... Ниҳоят, масала ҳал бўлди.
– Вақтингизни олганим учун мени...
– Бемалол, бемалол, муҳтарам Батистелла. Омад 
ёр бўлсин! – Бош директор чуқур энтикди: – Афсус...
– Нимага пушаймон бўлаяпсиз?
– Ўзим, шунчаки... Сизнинг масалангизда бошқа 
режаларим бор эди, энди гапиргандан нима фойда...
– Гапираверинг, жон деб эшитаман.
– Сиз, ёшларни жуда яхши биламан. Ҳамиша 
ҳовлиқасиз, яхшиликни билмайсиз.
– Жуда унчалик эмас.
– Мен сиз билан яқин биродар каби гаплашиб 
олсам дегандим. Лекин сиз бошқача тушунишингиз 
ҳеч гап эмас.
– Нима учун?



Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling