Trust and support


Инглиз тилидан Мунаввар Музаффарова


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Инглиз тилидан Мунаввар Музаффарова 
таржимаси 


Атиргул ўғриси
315
УСТА ВА МУҲАББАТ
Ева Петропулу ЛИАНУ,
Греция
Қ
адим замонларда ўрмон 
яқинидаги қишлоқда қўли гул дурадгор уста ёлғиз 
ўзи яшарди. У ҳар куни эрта тонгда, ҳали қуёш чиқ-
масидан олдинроқ уйғонар ва ўрмон ичкарисига 
кириб кетар, энг баланд дарахтни арралаб, уйига 
келтирар ва тиним билмай ишларди. У ўзига ғўла-
лардан уй қурган, барча уй жиҳозларини ўз қўллари 
билан ясаб олганди. Унинг ҳатто ликопчалари, қо-
шиқ ва санчқиларигача ёғочдан ясалган эди.
Устанинг дўстлари ёки қўшнилари йўқ, унга энг 
яқин бўлган уй бир неча чақирим масофада жойлаш-
ган эди. У уйланишни хаёлига ҳам келтирмас, бутун 
умри ўрмонда ишлаш билан ўтарди. Вақт ўтиб, қўли 
гул устанинг донғи атрофдаги қишлоқларга тарқал-
ди, одамлар синган жиҳозларини олиб келиб, туза-
тиб беришини сўрай бошлашди. 
Уста бутун вақти ва диққат-эътиборини ёғочга 
қаратганидан гўё унинг тилини тушунадигандек бў-
либ қолганди. Унинг қўлига тушган ёғоч зум ўтмай 


Ҳикоялар тўплами
316
чиройли стол, қулай стул ёки чиройли эшикка ай-
ланарди. Ҳатто катта шаҳардан ҳам одамлар келиб, 
мебеллар ва турли ёғоч буюмларни ясаб беришини 
илтимос қиладиган бўлишди.
Бир куни ҳовлисида ёғочдан стул ясаётган уста-
нинг димоғига қандайдир нозик, ёқимли, аммо но-
таниш ифор урилди. У атрофига аланглади, бироқ 
ҳеч кимни кўрмади. Уста яна ишлашда давом этди. У 
стулга чиройли шакл бериб, кейин уни очиқ рангга 
бўямоқчи эди.
Ёқимли ифор яна устани бошини кўтаришга ва 
аланглаб қарашга мажбур қилди. Бехосдан у пастга 
қарабди-ю, ўзидан сал нарироқда ўсиб турган чи-
ройли, гулбарглари ранг-баранг, ғалати гулга кўзи 
тушди.
– Қизиқ, илгари бу гулни кўрмаган эканман, – 
деди у ўзига-ўзи.
– Албатта кўрмагансан-да, – деб жавоб берди гул. 
– Илгари мен миттигина уруғча эдим. Чумчуқ мени 
узоқ мамлакатдан олиб келди. Узоқ сафар мадорини 
қуритган чумчуқ мени тупроқ остига яшириб қўйди. 
У кейинроқ келиб, мени ейишни мўлжаллаган эди. 
Бироқ мен уруғман-ку, тупроқ ичига тушсам, дарров 
илдиз отаман, униб чиқаман ва... 
– Тенгсиз ифори бор ажойиб гулга айланасан, – 
деди уста.
– Тўғри, лекин мен фақат ўзимни бахтиёр ҳис 
қилганимдагина шундай ифор таратаман-да. Бир 
неча дақиқа аввал ёнимдан чумоли ўтиб қолганди. 
Биз чумоли билан у ёқ-бу ёқдан бир оз суҳбатлаш-
дик. У менинг оиламдан хабар олиб келган экан, шу-
нинг учун ҳам ўзимни бахтли ҳис этяпман.
Бу гулнинг иси ўзига хос ажойиб бўлиб, апельсин 
ва кананга дарахти гулининг нозик исини эслатарди. 


Атиргул ўғриси
317
Уста ўзининг гул билан гаплашиши мумкинлигини 
хаёлига ҳам келтирмаганди.
– Майли, гап сотишга вақтим йўқ, ҳали манави 
стулимни ясаб бўлишим керак. Бундан ташқари, 
кечгача тугаллашим керак бўлган бошқа ишларим 
ҳам кўп, – деди уста ва яна ишга тутинди. 
– Нега шу стулни ясашга ошиқаверасан? – деб 
сўради гул. – Мен негадир бу ерда сендан бошқа ҳеч 
кимни кўрмаяпман. Сенинг оиланг, рафиқанг ва бо-
лаларинг борми?
– Йўқ, мен ёлғиз яшайман. Жудаям банд одам-
ман. Ҳой, менга қара, аҳмоқона саволларинг билан 
бошимни қотираверма. Мен ишлашим, кечқурунга-
ча манави стулни ясаб бўлишим керак.
– Мовий осмонда заррадек булут йўқ, ўрмонда-
ги дарахтлар ям-яшил бўлган шунақанги чиройли 
кундаям ишлайдими, ахир? — деб ажабланди гул, 
кейин гапида давом этди. – Илтимос, менга озгина 
сув бергин. Агар бошқа гулларинг ҳам бўлса, уларни 
менинг ёнимга экиб қўйгин, ҳеч бўлмаса ёлғизли-
гимни билдирмай, шерик бўлиб туришади.
Уста бўйнини қашиди, кейин деди:
– Ўзинг миттигинасан-у, илтимосларинг бирам 
кўп-а? Мен жудаям бандман, деб айтдим-ку, сенга! 
Стулни кечгача ясаб бўлишим ва мижозимга буюрт-
масини элтиб беришим керак.
Шундай деди-ю, уста гулга ортиқча эътибор бер-
май, яна стулни ясай бошлади. Гулнинг эса негадир 
борган сари қизиқувчанлиги ошиб, уста билан гап-
лашгиси келаверди.
– Сен биронтасини яхши кўрганмисан? – деб 
сўради гул.
– Нима дединг? Бу яна қандай аҳмоқона гап бўл-
ди? – жаҳл билан хитоб қилди уста.
– Майли, ўрнингга ўзим жавоб бера қолай. Сен 


Ҳикоялар тўплами
318
ҳеч қачон ва ҳеч кимни севмагансан, ўйлашимча, ҳат-
то ўзингни ҳам яхши кўрмайсан.
Гул шундай деди-ю, гулбаргларини қуёшга қара-
тиб олди. Бироқ орадан бир неча дақиқа ўтгач, яна 
устага мурожаат қилди:
– Мен ўзимни яхши ҳис қиляпман, фақат ташна-
лик жудаям қийнаб юборяпти–да.
– Бўпти, озгина сабр қил, ҳозир сенга сув келти-
риб бераман, – деди уста.
У қилаётган ишини ташлаб, уйига кириб кетди, 
каттакон кўзани олиб, сувга тўлдирди. Кейин ҳов-
лига чиқиб, кўзадаги сувни гулнинг устидан қуйиб 
юборди.
– Вой! Нима қиляпсан? Менинг нозиккина гул-
баргларимни эзиб ташладинг! Айтдим-ку, сен ҳеч қа-
чон ва ҳеч кимни яхши кўрмагансан деб! Қара, сув ни 
устимдан қуйиб юбординг-а! Ахир менинг гулбарг-
ларим жудаям нозик, уларни авайлаб парвариш лаш 
керак!
– Энди қандайдир гулни парваришлашим етмай 
турувди!
Гул эса устанинг қўпол гапларига эътибор ҳам 
бермай, сабр-тоқат билан ўзини қандай суғориш, 
вақти-вақти билан ўғит бериш, ерни юмшатиб ту-
риш кераклигини тушунтира бошлади. Кейин яна 
бир бор бошқа ўсимликларнинг уруғларидан олиб 
келиб, унинг ёнига экиб қўйишини илтимос қилди, 
шунда ўзини ёлғиз ҳис этмаслигини таъкидлади. 
Шу пайт устанинг хаёлига ажойиб фикр келиб 
қолди. У каттакон сопол хумчани олиб, ичига туп-
роқ тўлдирди. Кейин чиройли гул ўзини ёлғиз ҳис 
этмаслиги учун уни хумчага экиб қўйишни таклиф 
қилди.
Гул рози бўлди. Энди уста қаерга борса, гулни 
бирга олиб юрадиган бўлди. Ҳатто бир сафар янги 


Атиргул ўғриси
319
асбоблар сотиб олиш учун шаҳарга борганида ҳам 
сопол кўзадаги гулини кўтариб кетди.
Орадан бир неча ой ўтгач, уста гулига шунақан-
ги ўрганиб қолдики, ҳатто боғдорчиликка оид ки-
тобларни ўқий бошлади. У дўстини бахтли қилиш 
учун ҳар куни нимадир ўйлаб топарди.
У янги гулдон сотиб олиб, гулини унга экди. Гули 
кун бўйи қуёш нурларидан баҳраманд бўлиши учун 
уни дераза токчасига қўйиб қўйди. Янги буюртма 
олганида дарахт кесиш учун ўрмонга борса, гулдон-
даги гули ўзи билан бирга бўлиши учун уни аравача-
да олиб кетарди.
Уста гули билан кундалик ҳаёт ҳақида, баъзан ке-
лажак ҳақида суҳбатлашарди. Шунда гул унга: «Ўз 
меҳримизни келажакда эмас, балки ҳозир намоён 
қилишимиз лозим, чунки биз гуллар учун бугунги 
кун жудаям муҳим. Қуёшнинг дастлабки нурлари 
ер юзасини ёритгани ҳамони, унинг тафтидан имкон 
қадар кўпроқ симиришга шошилишимиз, ёмғир 
ёққанида кўпроқ сув ичишимиз ва ўта нозик бўлга-
нимиз туфайли бизни парвариш қиладиган кимса-
ни топишимиз лозим», – дерди.
Устанинг меҳр билан парваришлагани туфайли 
гул жуда чиройли бўлиб ўсди. Устанинг уйига кел-
ганлар гулнинг ёқимли ифорига маҳлиё бўлишар, 
унинг уруғидан топиб, ўзининг гулзорига экиш учун 
номи нималигини сўрашарди.
Уста эса: «Менинг гулим жудаям ноёб, унинг 
уруғини топа оласизми-йўқми, билмадим. Бу гул 
менинг ҳаётимга чуқур таъсир қилгани, бугунги ку-
нимиз келажакдан кўра муҳимроқ эканлигини анг-
лашимга ёрдам бергани учун уни “Муҳаббат” деб 
номлаганман. Чунки, муҳаббат – текин қувватдир, 
уни қанчалик кўп сарфласак, бизга шунчалик кўп 
қайтиб келади», – дерди.


Ҳикоялар тўплами
320
Уста ва гул қадрдон дўст бўлиб кетишди. Уста ҳар 
куни ўзининг ишларини тугаллаб, кейин бир неча 
соат боғида ишларди. Гул эса дўстига ҳар қандай 
уруғни ҳам тўғри парваришлаб, уни чиройли ўсим-
ликка айлантиришни ўргатарди. Тез орада устанинг 
боғи шунақанги чиройли бўлиб кетдики, уни кўриш 
учун бутун мамлакатдан одамлар кела бошлашди.
Устадан бундай ажойиб боғни қандай яратгани-
нинг сирини сўрашганида у жилмайиб жавоб қай-
тарарди:
– Бунинг сири – Муҳаббат!

Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling