Trust and support


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Атиргул ўғриси
309
истар эди. Бир қути ширинлик, тақинчоқ, Валенсия 
мандаринларидан бир нечта сотиб олди. Чунки бу-
лар Норманинг севимли нарсалари эди.
«Ёш дўстим», деди йигитга кулранг костюм кий-
ган, енглари шимарилган бир сотувчи. У аравасидан 
кўз югуртирар экан, йигитни бирор нарса олиш-
га ундарди. Сотувчи кекса чол бўлиб, тахминан 68 
ёшлар атрофида эди; йиртилган кулранг тўқима 
свитер ва илиқ баҳор оқшоми бўлишига қарамасдан 
иссиқ телпак кийиб олган бу қариянинг юзи ажин-
лар билан тўла, кўзлари эса чексиз тубсизликка ғарқ 
бўлганди; қўлидаги сигаретдан унинг асабийлиги 
яққол билинарди. Шунга қарамай, у баҳорда, севги 
фаслида, инсонлар янада ёшариб кетиши, севгига 
бурканиши ҳақида сўзларди, у ҳар ерда бундай ҳо-
латни кузатиб юрганини айтарди. Сотувчининг юзи 
ғамгин эди, аммо айни дамда бироз бўлсада кулиш-
га ҳаракат қиларди, худди озиқ-овқат олиб кетаётган 
бояги кекса аёл сингари.
– Гулларингиз қанча туради? – йигитча сўради.
– Мен сизга бир долларга ажойиб букет тайёрлаб 
бераман. Булар хушбўй атиргуллар иссиқхонадан 
келтирилган. Нархи озгина қимматроқ, донаси 70 
центдан. Мен сизга 3 доллар 50 центга буларнинг яр-
мини беришим мумкин.
– Қиммат-ку?
– Ҳеч нарса арзон эмас, менинг ёш дўстим. Онан-
гиз айтмаганми сизга?
Йигит жилмайиб қўйди. Албатта, онаси буни 
айт ган бўлиши мумкин.
– Ишончим комил. Онангиз айтган бўлиши ке-
рак. Мен сизга иккита қизил, иккита сариқ ва иккита 
оқ атиргулларни бераман. Бунга қарши эмасмисиз? 
Чақалоқни ўраган каби уларни қирққулоқлар билан 
ўраб бераман. Ажойиб-а? Ёки сиз хоҳласангиз, бир 


Ҳикоялар тўплами
310
долларга букет қилиб олишингиз ҳам мумкин.
– Уларними? – сўради йигитча ҳануз жилмайган-
ча.
– Менинг ёш дўстим, – дея сўз бошлади қария си-
гарет кукунларини тўкар экан, – ҳеч ким гулларни 
май ойида ўзи учун сотиб олмайди. Бу худди мил-
лий ҳуқуққа ўхшайди, сиз бунинг маъносини тушун-
сангиз керак?
Йигит унинг гапларини тингламасди, у Норма-
ни ўйларди, унинг қувончини, ҳайратланган чақноқ 
кўзларини кўриш ва самимий кулгусини эшитишга 
интиқ эди. Бошида фақат шу ўй-хаёллар айланарди.
– Ҳа, шундай қилинг. Нима деган эдингиз? – тал-
мовсираб сўради йигит.
– Нимани ўйлаётган эдингиз?
– Мен сизга нима ўйлаганимни айтмоқчиман. 
Маслаҳат текинми?
Ёш йигит кулганча нима ҳақида ўйлаётганини 
айта бошлади.
– Сиз жиннилик қиляпсиз. – Гап бошлади сотув-
чи, – Яхши дўстим. Агар сиз гулларни онангиз учун 
олсангиз, унга букетга ўралганини беринг. Чиройли 
наргис, заъфарон гуллари ёки адирда ўсган лилия 
гуллари ҳам ажойиб таклиф бўла олади. У бу гап-
ларни айтишдан ўзини тўхтата олмаса керак: «О ўғ-
лим, нархи қиммат бўлса ҳам мен севган гулларим-
ни олиб келибсан, қанча пул сарфладинг, ахир, бу 
гуллар жуда қиммат-ку!».
Йигитча қўлларини орқага ташлаганча қаҳ-қаҳ 
отиб куларди.
Сотувчи давом эттирди:
– Борди-ю гулларни севган қизингизга олиб бора-
ётган бўлсангиз, бу анча жиддий нарса, ўғлим. Буни 
билишингиз керак. Сиз унга қип-қизил атиргуллар-
ни олиб борганингиз яхшироқ. У сизни рад эта ол-


Атиргул ўғриси
311
майди. Нима деганимни тушундингизми? Ҳей бола! 
Қизнинг қўллари елкангизда бўлади, ишонаверинг.
– Мен сиз айтган атиргулларни оламан.
Бу гап қариянинг кулгусини қистади. Дўкон ол-
дидаги икки киши ҳам уларга қараб кулиб туришар-
ди.
– Ҳей, бола! – улардан бири болани чақирди, – 
Сиз арзонга тўй узукларини хоҳлайсизми? Мен сиз-
га ўзимникини сотишим мумкин. Энди буни менга 
кераги йўқ.
Йигит жилмайди ва сочининг учидан товонигача 
қизариб кетди.
Гул сотувчиси олтита гулни тўплади, пояларини 
бироз қисқартириб ташлади, сув сепди ва катта ко-
нусли матога уларни ўради.
– Кечки об-ҳаво сиз хоҳлаганингиздек бўлади. Ра-
диода айтишганди. Очиқ ва мўътадил. Ярим тунда 
ҳаво 6+ атрофида бўлади. Томда юлдуз санаш учун 
қулай фурсат, агар сиз романтикани ёқтирсангиз. 
Жозибали Нью Йоркдан роҳатланинг, мазза қилинг!
Қария гулларни елимли қоғоз билан боғлаб бе-
раркан, яна бир нечта маслаҳатлар бера бошлади:
– Ёш ледига айтинг, гулларни бироз шакар со-
линган идишга солиб қўйсин, шунда улар узоқ вақт 
янгидек бўлиб туради.
– Хўп, айтаман, – деб ёш йигит сотувчига 5 дол-
ларни тутқазди, – Раҳмат.
– Бу менинг ишим, ёш дўстим, – деди кекса чол 
мамнун тарзда қайтимини қайтариб бераркан, – Уни 
мен учун ўпиб қўйинг, – деди.
Радиода Фоур Сеасонснинг «Шерри» қўшиғи жа-
ранглай бошлади. Йигитча харидларини кўтариб, 
йўлини давом эттирарди; кўзлар чақноқ ва бургут-
нигоҳ эди; ҳақиқий ҳаётдаги ўзига ўхшамасди. Аммо 
бирданига у нимагадир қоқилиб кетди: бир она бо-



Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling