Trust and support
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Атиргул ўғриси
295 ти, тажрибаси, тарбияси ва шижоати йўқ эди. Доим воизнинг минбарга чиқишини кутиб, йиғлашга тай- ёр кишидек ғамгин эди. Унинг ягона ёруғ хотираси Теҳронни тарк этган куни ва Дирахшанданинг ёш тўла кўзлари билан хайрлашгани келгани бўлди. Би- роқ Меҳрдод унга тасалли берадиган бирор сўз то- полмади. Яъни уятчанлиги бунга қаршилик қилди. Гарчи у амакисининг қизи билан бир уйда катта бўл- ган, болалигидан бирга ўйнаган бўлса-да, «Красин» кемаси Паҳлавий бандаргоҳини тарк этиб, сувни ёриб бораркан, яшил ва рутубатли Эрон қирғоқлари аста-секин туман ва зулмат ичра кўздан йўқолгунга қадар Дирахшанда хаёлидан кетмади. Европада кеч- ган илк ойларида уни тез-тез ўйлаб турса-да, кейин ёрқинлиги хиралаша борди. Меҳрдод мактабдан бир неча бор таътил бе- рилганига қарамай, мактабда қолиб, ўқиш билан машғул бўлди. Уч ойлик ёзги таътилда бунинг ҳисса- сини чиқаришни ўйларди. Энди у мактабни аълога битириб, Анатоль Франс кўчасидаги дуд қоплаган мактаб га сўнгги бор қараб, ичида хайрлашди. Сўнг тўғри илгари кўриб келгани – пансионатга қараб жў- нади. Пансионатдан бир хона олди. У синфдошлари- дан ишқ ҳикоялари, Гранд Таверн, Казино, Дэнсинг Ройал ва шу каби кўнгилочар жойлар ҳақида шу қадар кўп эшитган эдики, завқланиш учун илк оқшомдаёқ 1800 франк маоши ва яна жамғарган 700 франкини олиб, ҳаётида биринчи марта казинога боришга қа- рор қилди. Соқолини олдирди, кечки овқатни еди. Казинога кетишдан аввал, ҳали эрта бўлгани учун, Париж кўчасида бироз сайр қилди. Ле’Аврнинг бу гавжум ва шовқин кўчаси бандаргоҳга қадар чўзилиб кетганди. Меҳрдод оғир қадам ташлар, атрофга ҳай- ратланиб қарар, ойналар ортидаги дўконларни то- моша қиларди. Пули бор, озод, олдинда уч ой вақт Ҳикоялар тўплами 296 бор, озодлигидан фойдаланиб, бугунги оқшомни казинода ўтказмоқчи эди. Ўзи шу пайтгача ёнидан бир неча бор ўтган, лекин киришга журъат топол- маган бу гўзал бинога, ниҳоят, бугун оқшом боради. Эҳтимол, унинг қора қош-кўзига қанча қизлар ошиқ бўлар?! У айлана-айлана катта бир дўкон олдида тўхтаб, витринани томоша қиларкан, бошини хиёл эгиб жилмайиб турган сариқ сочли аёл-маникенга кўзи тушиб қолди. Узун киприкли, шахло кўзли, оппоқ бўйинли эди ҳайкал. Бир қўлини белига қўйган. Чи- роқларнинг бинафшаранг ёғдуси остида пистоқи либос маникенни ғариб кўрсатарди. У беихтиёр ту- риб қолди, ҳайратланди. Бу маникен эмас, бир аёл, янаям аниқроқ айтсак, унга табассум тортиқ этаётган бир малак эди. Мовий кўзлар, ажиб табассум – яъни, у тасаввур қила олмайдиган жилмайиш, зариф ва инжа қомат – бари унинг севги, тафаккур ва гўзаллик ҳақидаги тушунчаларидан баландроқ эди. Яна қиз у билан гаплашмасди. Унга ёлғон меҳр, сохта илтифот кўрсатишга мажбур эмасди. Югуриш ёки ҳасад ҳис- сини туймакка ҳам. Ҳар доим бирдек гўзал, орзу-ўй- ларини гавдалантирарди. На емак ер, на кийинар, на баҳона излар, на-да касал бўлиб, ҳаражат қиларди. Доим мамнун, юзида табассум. Энг муҳими, у ҳеч қа- чон гапирмасди, фикр билдирмасди. Ахлоқи тўғри келмаслигидан қўрқмасди. Ўзгармайди: семирмас, қомати бузилмас. Кун совуқ эди. Бу фикрлар унинг хаёлидан ўтди. У маникенни ушлай оладими? Ҳидлаши, ўпиши, ўзи ёқтирган ҳидни унга сепиши мумкинми? Ғалати... Меҳрдод бу аёлдан уялмаётган эди. Чунки маникен уни ҳеч қачон фош қилмас, ёнидан қочмас эди. Ҳар доимгидек уятчан, кўзу кўнгли тоза Меҳрдодлигича қолаверарди. Аммо қаерга қўяди бу ҳайкални? Атиргул ўғриси 297 У кўрган аёлларнинг ҳеч бири бу маникенга етол- масди. Ета олармиди ёки? Табассуми ва нигоҳининг ҳолати бу маникенга ғайритабиий кўриниш бағиш- лаганди. Бу гўзалликдан англаган барча чизиқлар, ранглар, уйғунлик, неки бор, маникен мукаммал эди. Йигитни ҳайратлантирган яна бир жиҳат, жон- сиз бир ҳайкалнинг Дирахшандага ўхшашлиги эди. Фақат қизнинг кўзлари қора, маникенники эса тўқ мовий. Маникеннинг оёғи учига «350 франк» деб ёзилган ёрлиқ ёпиштирилганди. Наҳотки, бу маникенни 350 франкка берсалар? Меҳрдод ҳамма нарсасидан воз кечишга тайёр эди. Дўкон эгасига устидаги кийим- ларни ҳам ечиб бериши мумкин. Маникенни берса бўлди. Чуқур ўйга толди. Бирдан хаёлига уни сотиб олиши мумкинлиги келди. Уни томоша қилишдан ўзини тиёлмасди. Инон-ихтиёри ўзида эмасди. У аллақачон казинога боришдан воз кечди. Маникен- сиз ҳаётининг бирор маъноси бўлмаслиги ҳақида ўйлади. Умрига мазмун киритиш гўё маникеннинг қўлида эди. Ҳайкал уники бўлса, истаган пайтда унга қарай олса, қанийди. Аслида бутун витрина аёллар либоси кийдири- лиган маникенлар билан тўла. Бу маникеннинг бу ерда туриши эса номуносиб эди. Ҳамманинг уни то- моша қилишини ўйлади, бироқ дўконга кириб, сав- долашишга унда, табиийки, журъат етишмасди. Қа- нийди, кимдир яширинча келиб, бу маникенни унга сотса, пулини олса, одамлар олдида бу «савдони пи- шитиш»дан уни қутқарса, ўша одамнинг қўлларини ўпар, умр бўйи ундан миннатдор бўларди. Меҳрдод диққат билан витринадан ичкари қаради. Дўконда икки аёл суҳбатлашиб туришарди. Аёллардан бири қўли билан унга ишора қилди. Шунда Меҳрдод лав- лагидек қизариб кетиб, нигоҳини дўкон рақамига |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling