Trust and support
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Ҳикоялар тўплами
288 қолар, – деди Кэтлин. – Ахир, у биздан кетди, – деди Бриджет. – Бирор ҳодиса юз берганида билган бўлардик. Ёмон иш тез билинади. Балки унинг юмуши кўп- дир? Ёки Дюпонлар уни жуда эркалатиб юбориш- ган, – деди Кэтлин. Нора миссис Дюпоннинг туғилган куни қандай нишонлангани ҳақида Жон Тэйлордан эшитганла- рини эслади. Дастурхонга оққуш кўринишидаги торт қўйилган. Ноябрнинг ўртасида – чинакам қу- лупнайли музқаймоқ! «Аёллар товуслар каби қанот танғиб олишади», – деган эди Делия. «Аёллар чиройли эди», – деган- ди Жон Тэйлор. «Сен яхшироқ биласан, уларни ма- шинага ўтирғизгансан, белбоғларини танғиб қўй- гансан, уларнинг ҳузурида дакан хўрозга ўхшаб бир оёғингда тик тургансан. Мен вақтида ёнингга етиб бормаганимда, сен ҳозир қаерда турардинг?» «Сен мени муқаррар ўлимдан сақлаб қолгансан», – деган эди Жон Тэйлор мўйловини бураб. Нора уларни табассум билан эслайди. У иккиси баравар куладиган Жон ва Делиядан бошқа эру хо- тинни билмайди. – Биз энди Делия ва Жонни бошқа ҳеч қачон кўр- маймизми? – деб сўради Нора онасидан. – Ҳеч қачон «ҳеч қачон» дема, бу яхшиликка олиб бормайди, – жавоб берди Кэтлин белини ушлаб, – белим оғрияпти, яқинда туғруқ бошланади, ўша пайтда эътироз билдирмай, Бриджет холангга қулоқ солишинг керак. – Яхши, мэм, – деди Нора. Аслида Норанинг ҳеч қачон эътироз билдирмай, холасига қулоқ солиши- ни онаси билади. Фақат ўшанда Делия ҳақида гап боргани учун Нора ўзини тутолмай қолганди. Норанинг онаси туғруқдан аввал ётоғига жой- Атиргул ўғриси 289 лашгач, кичик болаларини Нэттиникига юбориб, уйда фақат Норани олиб қолди. «Отангнинг ёнида бўл, – деди онаси унга, – сенсиз ёлғизланиб қолади, бундан ташқари, уйга бегона одамлар келиши мум- кин». Лекин Нора борлигида отаси кимгадир халақит бериб қўядигандай, хонада ишончсизлик ва журъ- атсизлик билан юради. Иссиқ кунлар бошлангани учун ҳар оқшом қизи билан бурчакдаги музқай- моққа боради. Одатда улар оз учрашишар, деярли ҳеч нима тўғрисида гаплашишмасди. Нора отасини ғазабланган чоғида ҳам, ҳориган пайтида ҳам кўп кўрган. Отаси одатдагидан ташқари беўхшов қадам ташлаб, Норани уйга кузатиб келгач, кун ботмай уй- қуга кетиб, қизи ухлаб ётганида чиқиб кетади. Ниҳоят, Кэтлиннинг туғруғи бошланди. Бриджет кун бўйи Норани ҳовлига чиқиб туришга мажбур қилди. Қизча чақалоқнинг овози ёки бошқа бирор хабарни эшитмай қолишдан чўчиб, узоққа кетмай, ҳовли чеккасида ўтирди. Болалар югуриб келиб, уни ўйинга чақиришди, лекин Нора унамагач, нари ке- тишди. Қизча аввал ўзининг қўлига, кейин бири ик- кинчисидан катта бўлган оқ туфлисига назар ташла- ди. Онасининг айтишича, Худо у ҳақида алоҳида фикрда эмиш. Бу қандай фикр? Балки Худо аллақа- чон бошқача ўйлаб кўргандир? Уни унутгандир? Нора панжара бетонидаги қизғиш тошчаларни са- най бошлайди. Онасининг бақираётгани эшитилиб туради. Дераза очиқ бўлгани учун унинг овозини бу- тун маҳалла эшитаётган бўлса, ажаб эмас. Бирдан қаршисида жигар тусдаги эркаклар туф- лиси намоён бўлди. Аввалига чўчиди, лекин шу заҳо- ти уни таниди. Бошини кўтармай туриб ҳам билиши мумкин: бу дунёдаги энг яхши туфли – Жон Тэйлор- нинг туфлиси. Ҳикоялар тўплами 290 – Салом, Нора, – деди у ташрифи қизчани уму- ман ҳайратга солиши мумкин эмасдай. – Салом, – деди қизча ўша оҳангда, Жон унинг ҳайрон қолишини истамаётганини сезиб. – Онанг уйдами? – У юқори қаватда ётибди. – Нима, касал бўлиб қолдими? – Йўқ. Яна битта бола туғяпти. Жоннинг нафаси тиқилди. Гапнинг ярмидаёқ титраб, тишини-тишига босиб, чуқур нафас олди. Атрофидаги ҳаво ойнадай ялтиради. Ён-верига қа- раб, кетмоқчи бўлди. – Делия қандай яшаяпти? – деди Нора, онаси шундай деб сўраши мумкинлигини ўйлаб. – У ўлди, – деди Жон четга қараб. – Боласи-чи? Ўғилми ёки қиз? – Ўлди. Ўлик туғилди. – Сиз машинада Дюпонни олиб юрасизми? – деди Жоннинг айтганларини тушуниб етмоқчи бў- либ. Ўлик туғилди. Бу қанақаси? Делия ҳам ўлибди. Деразадан онасининг чинқириғи эшитилди. – Мен таътилдаман, – деди Жон қўлини чўнтагига тиқиб. Нора уни кўпроқ ушлаб туришни истарди. У билан бирга сайрга чиқиш, боғлар ва машиналар тўғрисида эшитиш учун ниманидир ўйлаб топиши зарур эди. – Сиз қандай яшаяпсиз? – деб сўради Нора. – Яхши, – деди Жон Тэйлор. Катта одам бўлгани учун ҳеч нима демаса ҳам, ҳаммаси тушунарли эди: у бу ерда қолмоқчи эмас. – Нора, – деди у қизчага эгилиб, – кел, иккимиз- нинг ўртамизда сир бўлсин. Хўп десанг, сенга бирор нима совға қиламан. – Яхши, – деди Нора. Жон ҳозир кетади. Уни Атиргул ўғриси 291 тўхтатиб бўлмайди. Лекин ундан қандайдир совға олишни жуда ҳам истаяпти. Нора сир сақлайди, Жон эса совға беради. Жон чўнтагидан кумуш доллар олиб, Норанинг кафтига қўйгач, унинг бармоқларини букиб қўйди. – Бу ерда бўлганимни ҳеч кимга айтма. Делия тўғрисида ҳам, чақалоқ ҳақида ҳам гапирма. Буниси ғалати бўлди! У ҳаммасини айтмоқчи бў- либ келди, энди эса бу ҳақда оғиз очмасликни сўра- япти, ўйлади қизча. Балки Жон бу гапларни фақат Норанинг ўзига айтмоқчи бўлгандир. Демак, у ўзи- нинг сирини айтиб, совға бериш учун Делавэрдан келган. – Мен ҳеч нима демайман, – деди қизча ва унга тикилди. Умрида биринчи марта катта кишининг кўзига тик боқиши. Ҳаяжонланганидан баданида чу- моли ўрмалагандай бўлди. – Демак, келишдик, – деди Жон ва ерга тикилган- ча тез-тез юриб кетди. Нора уйга кирди. Юқоридан Бриджет ва азоб че- каётган онасининг овози эшитилди, лекин чақалоқ- ники эмас. Нора кўйлагини кўтариб, ўзининг дол- ларини иштончасининг резинаси остидан қорнига босди. Танга қорнига муздай тегди, лекин кўп ўтмай танасининг ҳарорати билан илий бошлади. Download 2.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling